loader
Foto

Ҳижобли аёлларга муассасаларга кириш тақиқланиши мумкин

Бундай қонун лойиҳасининг ташаббусчиси Тожикистон ҳукумати қошидаги аёллар ва оила ишлари бўйича Қўмита ҳисобланади. Тожикистон Бош прокуратурасига ёзилган хатда қўмита мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча маъмурий биноларга ҳижоб ва сатрли аёллар киришини қонунчилик асосида тақиқлашни сўради.

Бу Тожикистонда аёлларнинг ҳижобда юришини қонунчилик асосида чегаралашга қаратилган биринчи уринишдир. Шу пайтгача ҳукумат сатр миллий анъаналарга ва тожик аёлларининг либос кийиш маданиятига зид эканлигига эътибор қаратган ҳолда аҳоли ўртасида тушунитириш ишлари олиб боришга ҳаракат қилган.

Ҳукумат аёлларга хижоб, сатр, бурқа бошқа исломий кийимлар ва қора рангдаги бош кийимлар кийишни тавсия қилмайди. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва бундай кийим киядиган аёллар ушбу чекловларни фуқаролар эркинликлари ва ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблайди.