Аёлнинг сўзларига кўра, у Хитойда нонвойхона очган, лекин бу ердаги эҳтиёжларга ишлатиш учун шакар харид қила олмаган – маҳаллий ҳукумат бу маҳсулот портловчи моддалар ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкинлигидан хавфсираб, уни мусулмонларга эркин сотишни тақиқлаб қўйган. Бу хавотирлар айнан нималарга асосланиши маълум қилинмаган, бироқ мусулмонлардан шакар харид қилишда ҳуқуқ-тартибот оргаларидан махсус рухсатнома талаб қилинган. Бу рухсатнома эса, ҳаммага ҳам берилавермайди. Мисол учун, қариндошлари қайта тарбиялаш лагерларида бўлганлар ёки махсус хизмаларнинг «қора рўйхати»дан ўрин олганлар шакарни фақат тушида кўриши мумкин. Рухсатнома олган кишилар ҳам атиги бир неча юз грамм шакардан умид қилиши мумкин.