Туркияда президент Режеп Эрдўған комендант соати жорий қилди. У дам олиш кунлари, соат 10:00 билан 20:00 оралиғидаги вақтни истисно қилган ҳолда амал қилади. Мамлакатда барча кинотеатрлар ёпилди. Мактаблар Янги йилгача очилмайди, ўқиш онлайн давом эттирилади.
Юнонлар камида ноябр охиригача мамлакатда локдаунни тиклади. Уйдан фақат узрли сабабга кўра: хизмат сафарига, касалхонага ёки дўконга ташриф буюриш, ёки спорт билан шуғулланиш учун ва ниқоб билан чиқиш мумкин. Уйдан чиқишдан олдин СМС-хабар юбориб, расмийларга хабар бериш керак.
Австрияда 20: 00 дан 06: 00 гача комендант соати амал қилади, маиший хизмат, савдо марказлари ва айрим дўконлар ёпилган, дорихоналар очиқ. Уйдан фақат узрли сабабга кўра (хизмат сафари, қариндошларга ёрдам, табиатга саёҳат) чиқиш мумкин. Буйруқларни менсимаган ҳар бир киши камида €150 жаримага тортилади.
Словакияда фавқулодда ҳолат эълон килинди. Барча оммавий тадбирлар тақиқланди, кафелар фақат буюртма етказиб беришга ишлаяпти, барча спортзал ва бассейнлар ёпилган. У ерда ўн ёшдан катта аҳолини ёппасига тест ўтказиш режалаштирилган. Агар бу чора иш бермаса, ҳукумат тўлиқ локдаун эҳтимолини кўзда тутади.
Чехияда барлар, ресторанлар, кинотеатрлар ва фитнес марказлари ёпилган. Мактаблар масофавий таълимга ўтилди. Октябр ойи охирида комендант соати жорий қилинди. Кўчада 21: 00 дан 5: 00 гача пайдо бўлиш тақиқланади.
Руминияда комендант соати ва мажбурий ниқоб режими жорий қилинди. Соат 21: 00 дан 5: 00 гача эркин ҳаракатланиш тақиқланган. Бу пайтда фақат дорихона, АЁҚШ ва товарларни уйга етказиб берадиган курьерлар ищлашига рухсат этилади.
Черногорияда ҳам комендант соати жорий қилинди. Пойтахт Подгорицада, шунингдек, Цетин шаҳрида тунги пайт (22:00 дан 05:00 гача) уйдан чикиш мумкин эмас. Коронавирусга чалиниш сонларининг кўпайиши туфайли камида 22 ноябргача Черногориянинг Россиядаги консулхонаси хизмат кўрсатишни тўхтатиб кўйди.
Белгияда комендант соати ярим тундан 5:00гача амал қилади. Барлар октябр ойининг ўрталаридан бери ёпилди. Брюсселда ҳаммага ниқоб кийиш талаб қилинади. Барча маданий (галереялар, кинотеатрлар, театрлар) ва спорт (заллар, кортлар, сузиш ҳавзалари) муассасалари ёпилиши керак. Барча дўконлар 20: 00 гача ишлайди.
Франция президенти Макрон янги ўз-ўзини изоляция қилиш режимини эълон қилди. Камида 1 декабргача барча кўнгилочар жойлар ёпилади ва оммавий тадбирлар бекор қилинади. Макрон ёпиқ ташкилотларга ойига €10,000 шаклида қўллаб-қувватлашни ваъда қилди. Парижда озиқ-овқат етказиб бериш ва кечаси спиртли ичимликлар сотиб олиш тақиқланди ва шаҳар ҳокимияти ресторан ва барларни таомларни олиб кетиш шарти билан сотишни тақиқлади. Тақиқ соат 22:00 дан 6:00 гача амал қилади.
Норвегияда 31 октябрдан барча хорижий ишчилар ўн кунлик карантинга олиниши лозим. хонадонларда хусусий оқшомларга 5 кишидан ортиқ тўпланиш мумкин эмас. йирик тадбирлар қатнашчилари сони 50 кишигача қисқартирилди.
Швейцарияда, ҳукумати чекловчи чора-тадбирлар кучайтирди. Октябр ойининг охиридан буён мамлакатда тунги клублар ёпилди. Барлар ва ресторанлар 23:00 га қадар очиқ. 50 дан ортиқ киши иштирокида оммавий тадбирлар (спорт ва маданий) ўтказиш тақиқланади ва оилавий тантаналар иштирокчилари сони ўнта билан чекланган. Шу билан бирга, Швейцария Россияни" карантин " мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташлади, аммо мамлакатга сайёҳлик сафарлари ҳали ҳам тақиқланган. Андорра, Арманистон, Бельгия ва Чехия, шунингдек, Франциянинг айрим ҳудудлари рўйхатда қолди.
Полшада ноозиқ-овқат дўконлари, спорт марказлари, кафе ва ресторанлар, шунингдек, барча маданий муассасалар ёпиқ. Барча мактаблар масофавий таълимга ўтишди. Агар бу чоралар натижа бермаса, ҳокимият умуммиллий карантин жорий этишни истисно қилмаган. Ҳокимият янги йил учун оммавий байрамларни ҳам бекор қилди. Улар Варшава, Познан, Гданск, Гдинияда рад этилган.
Германия ҳукумати 2 ноябрдан бери янги карантин жорий қилган. Ресторанлар ва барлар камида бир ой давомида ёпиқ, улар фақат олиб кетиш шати билан маҳсулот таомларни сотиши мумкин. Фитнес клублари, бассейнлар, тату-салонлар, гўзаллик ва массаж студиялари, кинотеатрлар, театрлар ва концерт масканлари ҳам ёпилади. Кейинги бир ой давомида Бундеслигасининг футбол бўйича барча учрашувлари томошабинларсиз ўтказилади. Баҳорги карантиндан фарқли равишда болалар боғчалари, мактаблар, сартарошхона ва дўконлар очиқ қолади, лекин улар эпидемик қоидаларга риоя қилишлари талаб этилади.
Болгария кўчада ниқоб тақий мажбурий қилинди. Касал билан алоқада бўлганлар учун мажбурий карантин икки ҳафтадан ўн кунгача камайтирилди.
Эстонияда ресторан ва клублар тунги пайт ёпиқ. Биноларда «2+2» қоидаси тикланмоқда: қолганлардан камида 2 метр масофада бўлган 2 кишигина бир вақтда ҳаракат қилиши мумкин.
Латвияда фавқулодда ҳолат жорий этилди. Барча оммавий тадбирларни тақиқланди (очиқ ҳавода учрашувлар ва пикетлардан ташқари). Диний, спорт ва маданият муассасалари иши 6:00 дан 20:00 гача чекланади. Ҳуқуқбузарликлар учун жарималар кўзда тутилган: жисмоний шахслар учун €2 минггача, юридик шахслар учун €5 минггача.
Литвада ноябр охиригача тўлиқ карантин жорий этилди. У ерда овқатланиш муассасалари бор, тунги клублар ва казинолар ишламаяпти. Дўконлар, савдо марказлари ва бозорлар фаолиятини давом эттириши мумкин, лекин улар битта харидорга камида 10 кв.м майдон таъминлаш керак. Ярмаркалар, кўнгилочар ва спорт тадбирлари бекор қилинади. Истисно томошабинларсиз ўтказиладиган баъзи спорт тадбирлари бўлади.
Украинада "дам олиш кунлари карантини" амал қиляпти. Ҳафта охирида кафе ва ресторанлар, айрим дўконлар, шунингдек, фитнес марказлари ва кўнгилочар муассасалар ишламайди. Расмийлар бу чораларни локдаунга муқобил вариант деб атади.
Грузияда еттита шаҳар: Тбилиси, Кутаиси, Батуми, Рустави, Зугдиди, Гори ва Потида комендант соати жорий қилинди. Чеклов тиббий ташкилотлар ходимлари, курьерлар ва халқаро автоташувлар билан шуғулланувчиларга алоқадор эмас.
Исроилда янги карантин чоралари сентябрдан жорий қилинди, бир ойдан кейин эса бекор қилина бошлади. Энди биноларда 10 кишигача, тоза ҳавода 20 кишигача тўпланиш мумкин. Болалар боғчалари қайта очилмоқда, боғлар ва пляжлар очилмоқда, кафе ва ресторанлар таомларни олиб кетиш шарти билан ишлаяпти, уйдан 1 км.дан узоқ масофага бориш мумкин эмас.
Буюк Британияда карантин қайта тикланди. Дўконлар, кўнгилочар марказлар ва спорт заллари, театрлар, музейлар ва гўзаллик салонлари ёпилган. Ресторанлар ва барлар таомларни олиб кетиш шрати билан сотади, етказиб бериш хизматларини фаолият мумкин. Меҳмонхоналар ва ётоқхоналар фақат иш учун саёҳат одамларни қабул қилиш рухсат этилади. Уйни иш ёки ўқиш бўйича, бирламчи зарурат товарлари сотиб олиш учун, спорт билан шуғулланиш ёки ибодат қилиш учун тарк этиш мумкин.
Ирландия ЕИ да биринчи бўлиб локдаунни қайта жорий қилди. Уйдан 5 км узоқлашиш мумкин эмас, акс ҳолда €500 жарима солинади. Бундай чора ниқоб тақишдан бош тортганлик учун ҳам кўзда тутилган. Уйда тадбир ўтказиш 1000 € жаримага сабаб бўлади. умумий овқатланиш муассасалари ва барлар фаолияти таомни олиб кетиш шарти билан чекланган.
Словения ҳукумати комендант соати жорий қилди. 21 октябрдан бошлаб соат 21:00 дан 6:00 гача кўчада юриш тақиқланади. Барча, жумладан, диний тадбирлар тақиқланади. Словенларга 6 кишигача тўпланишга рухсат этилади. Шунингдек, маҳаллий ҳокимияталр барча аҳоли пунктларига кириш ва чиқишни ҳам тақиқлаган.
Италияда комендант соати жорий қилинди. Соат 22:00 дан 05:00 гача уйни тарк этиш мумкин эмас. Фақат ишга, узрли сабаб бўйича ёки соғлиғи туфайли кўчага чиқиш мумкин, фақат ҳужжат олиб юриш талаб қилинади. Ҳукумат музейларни ҳам ёпди, савдо марказларига эса дам олиш ва байрам кунлари ишлаш тақиқланади. Ўқувчилар ва талабалар масофавий таълимга ўтказилди.
Испания ҳукумати октябр охирида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мамлакат бўйлаб комендант соати ўрнатилди ва минтақалар ўртасидаги чегаралар ёпилди. Олти кишидан ортиқ гуруҳларга тўпланиш мумкин эмас. Илгари Мадриддаги бар ва ресторанлар 22: 00 гача очиқ еди. Каталонияда, барча барлар ва ресторанлар ёпилди, улар фақат таомларни олиб кетиш шарти билан ишлаши мумкин. Фитнес клублари ва концерт жойлари ишлаши мумкин, аммо ташриф буюрувчилар сони ярмига камайтирилиши керак.
Нидерландияда музейлар, театрлар, казино, кинотеатрлар, кутубхоналар, секс-клублар ва истироҳат боғлари ёпилди. Ҳукумат мактаблар ёпилиши ва комендант соати жорий қилиниши билан тўлиқ локдаун эҳтимолини истисно қилмайди.
Доминикан Республикасида расмийлар фавқулодда ҳолатни кенгайтирди, комендант соати жорий қилинди. Дўконлар ва жамоат транспорти қисқартирилган режимга туширилди.
Куба ҳукумати келган сайёҳлардан 30 доллар миқдорида санитария йиғими олади. Бу Гавана аэропортига келганларга ПЦР-тест қийматини қоплайди.
АҚШда чеклов чоралари ҳақида штатлар ҳукуматлари қарор қабул қилади. Масалан, Калифорнияда комендант соати жорий қилинди. Чеклов чоралари, шунингдек, Колорадо, Иллинойс, Мичиган, Нью-Мексико, Орегон, Вашингтон ва Вермонт штатларида жорий қилинди.
Аргентинада карантинг 20 мартда жорий қилинганди. Шундан бери у бир неча марта узайтирилди. Октябр ўрталарида ҳукумат ички авиаташувларни, шунингдек, автобуслар қатновини тиклади. Бироқ, транспортдан ш учун махсус рухсатномага эга бўлиш керак. Йўловчилар шунингдек, махсус мобил иловага уланган бўлиши керак.
Бразилия штатларининг кўпида чекловлар хам мавжуд, лекин улар бажарилмай қўймоқда. Масалан, Рио-де-Жанейро пляжларда дам олиш тақиқланган, лекин қирғоқ бўйлари одамларга тўлиб кетган.
Австралияда чекловлар сусайтирила бошлади. 100 кун давом этган локдаундан кейин Мельбурн аҳолиси уидан 25 км масофага бориши мумкин. Кўчаларда машғулотларга икки соатлик чекловлар бекор қилинди. Паб ва ресторанлар эса очилишни кутяпти: улар ҳали яна икки ҳафта ишлаши мумкин эмас.
Мозамбик ҳукумати мамлакатни туристлар учун очди. Ноябрдан бошлаб виза бериш бошланди. Мамлакатга кириш учун саёҳатчилар коронавирусга тест натижаларини кўрсатиши ёки жойида тест топшириши ёки 10 кун изоляцияда ўтириши талаб қилинади. Ниқоб тақиш, қўлларни ювиш ва ижтимоий масофа сақлаш, мамлакат президентининг сўзларига кўра, кучда қолади.
Таиландда беш кишидан ортиқ гуруҳларга тўпланиш тақиқланади. Бу Бангкокда кенг кўламли норозилик акцияларидан кейин бошланди, бироқ ҳукумат чекловларни коронавирусга қарши кураш бўйича чоралар билан изоҳлади.
Жанубий Кореяда ҳукумат коронавируснинг «учини тўлқини» ҳақида маълум килди. У ерда ижтимоий масофага кучайтирилмоқда, шунингдек, 100 кишининг йиғилишга тўпланиши тақиқланади.
Хитойда ҳукумат Пекинга кирувчлар сонини чеклашга қарор қилди. Бу кунига 500 кишидан ошмаслиги керак. Шунингдек, Хитой очиқ визаси ва яшаш ҳуқуқига эга бўлган россияликлар киришини тақиқлади. Чекловлар дипломатик ва хизмат визалари бор бўлганларга нисбатан амал қилмайди.
Японияда эса чекловлар юмшатилди. Мамлакатга октябрдан бошлаб ўқиш ва узоқ муддат яшаш ҳуқуқига эга бўлганлар кириши мумкин. шунингдек, ҳукумат Осиё-Тинч океани минтақаси қўшни мамлакатларидан чекловларни олиб ташлаш ниятида. Ноябрдан бошлаб японлар Хитой, Австралия, Янги Зеландия, Сингапур ва бошқа мамлакатларга учишни бошлаш эҳтимоли йўқ эмас.