Форс кўрфази минтақасида энг кўп вирусли инфекцияга эга қироллик хавфли касалликнинг тарқалишини чеклаш учун курашмоқда.
Вазирлик тўлиқ локдуан 23 майдан 27 майгача жорий қилинишини айтди. Ушбу давр Рамазон ойининг охирини нишонлашга тўғри келади.
Аввалроқ қиролликнинг катта қисми аллақачон ёпиқ эди, аммо ўтган ой ҳукумат эрталаб соат 9 дан 17.00 гача комендантлик соатларини бекор қилди.
Савдо марказлари ва чакана савдо дўконларига қайта очишга рухсат берилди, бу ерда катта муаммоли жойлар, шу жумладан, локдаунга қарамай, тасдиқланган ҳолатлар сони кўпайган муқаддас Макка шаҳри бундан мустасно.
Бутун мусулмон оламининг диққат-эътиборлари, эҳтимол, бу йил ҳаж бекор қилиниши эълон қилиниши мумкинлигига қаратилган.
Араб дунёсидаги энг катта иқтисод шунингдек, вирусни тўхтатиш мақсадида кинотеатрлар ва ресторанларни ёпиб қўйди.
Қирол Салмон COVID-19 га қарши "янада мураккаб" кураш тўғрисида огоҳлантирди, чунки локдаун ва нефть нархининг пасайиши туфайли қироллик икки баравар зарбага учрамоқда.