loader
Foto

Сиёсий Ислом экстремизмга қарши курашда ёрдам бериши мумкин

Экспертнинг асосий тезиси шуки, хавф фундаменталистлар ва сиёсий исломдан эмас, диний мотивацияланган зўравонликдан келиб чиқади. Стародубровскаянинг фикрига кўра, ислом ягона мафкура бўлмагани учун, ислом ичида турли қарашлар рақобати борлигидан фойдаланилса, тажовузкор радикаллар муаммосини ҳал қилиш мумкин.

Францияда дарс пайти Пайғамбар Муҳаммадга карикатураларини кўрсатгандан кейин ўқитувчи бошидан жудо қилинганидан сўнг юзага келган ғалаён ҳаммага маъқул ечим топа олмаяпти.

Қуръонда ёзилган нарсалар одатда нуфузли уламолар ва университетлар томонидан талқин қилинганлиги сабабли, кўпинча бир-бирига тўғри келмайдиган тафсирларнинг хилма-хиллиги кузатилади. Мусулмонларнинг позициялари уммат учун қарор ва ҳаракатларнинг эҳтимолий оқибатлари билан ҳам белгиланади.

 “Аксарият ҳолларда биз ислом қандай тузилгани ҳақида яхши тасаввурга эга эмасмиз”, - қайд этади мутахассис.

Ғарб мамлакатларида яшаётган мусулмонларнинг салмоқли қисми бу мамлакатлар жамиятларига қўшилиб, ҳокимиятдан зўравонликсиз усуллар билан норозилик билдириш, сайловда қатнашиш, фуқаролик жамияти доирасида ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини изламоқда. Мусулмонлар Исломий тартиб ўрнатиш учун зўравонлик ишлатмоқчи бўлганлардан кўра, мўтадил исломчиларни кўпроқ қўллаб-қувватлайдилар.

"Қадриятлардаги фарқ демократик жамият учун одатий ҳол. Лекин калла олиш эмас. Ва бунга қарши ёрдам бера оладиганларнинг барчаси иттифоқчилардир", - дейди Ирина Стародубровская.