Бош вазир шунингдек, бу терактни ташкил қилишга алоқадор барча шахслар жазоланишига ваъда берди.
Эслатиб ўтамизки, Жамму ва Кашмир штатида қўлбола портлаш қурилмаси полициялачиларни олиб кетаётган конвой яқинида портлади. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлди. Теракт учун жавобгарликни штатнинг Ҳиндистондан мустақил бўлиши ёки унинг Покистонга қўшилиши учун ҳаракат қилаётган «Жайш-Муҳаммад» ташкилоти ўз зиммасига олди.