АПЛ ушбу кампанияни илк бора 2016 йил қўллаб-қувватлаган, у озчиликлар орасида ўтказилган жаҳон чемпионатларида бир неча бор ғолиб чиққан, биринчи ошкора гей-футбол клуби «Стоунуолл» билан биргаликда ўйлаб топилган. 2017 йил «Манчестер Юнайтед», 2018 йил эса – Англия футбол ассоциацияси унинг хайрия фонд бўйича ҳамкорига айланди.
Мана тўрт йилдирки, АПЛ матчларида ҳамма жойда – лига эмаблемаси, сардорлар боғичлари, майдон бурчакларидан байроқчалар, клубларнинг ижтимоий тармоқларида камалак рангини кузатиш мумкин.
The Athletic аосий спорт медиа воситаларидан бирининг бош муҳаррири ва ошкора гей Алекс Кей-Джелски айрим ўйинчилар билан гомофобия ҳақида суҳбатлашди. Улар оддий «навбатчи» иборалар билан чекланади, деб ўйлаганди, лекин ҳаммаси анча жонлироқ бўлиб чиқди.
Қуйидаги энг ёрқин фикрларнинг айримларини келтириб ўтамиз.
Эктор Бельерин, «Арсенал»:
«Бизга ЛГБТ-ҳамжамият жамиятнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши керак. 2019 йилда одам ўзининг аслида ким эканлиги сабабли ажратиб қўйилиши мени ҳайратда қолдиради. Менимча, биз футболда бир неча йил ортда қолганмиз – ахир бу табиий инсон ҳуқуқи бўлиши керак. Бу қарорни қабул қилишда эса барчамиз: футболчилар, мураббийлар, ходимлар ёрдам бера оламиз».
Йонас Лессль, «Эвертон»:
«Данияда менинг ЛГБТ-ҳамжамиятдан дўстларим бор. Ёшлигимда мен улар билан бирга ўсганман, шу сабабли менга буларнинг барчаси табиий бўлиб кўринади. Мен нима сабабдан одамларга ўз эътиқодлари ёки жинсий ориентацияси ҳақида очиқ гапириш мумкин эмаслигини тушунмайман. 7 декабрда «Челси» билан ўйинга мен камалакранг боғичлар билан чиқаман».
Давид Сильва, «Манчестер Сити»:
«Агар сен жамоа учун мухлислик қилсанг ва стадионга келсанг, сенга хурсанд бўлишлари керак. Лекин ҳозир ҳамма жойда ҳам шунақа эмас бўлиб кўринади. Айрим фанатларда уларнинг таҳқирланмаслигига ишонч йўқ. Бу шунчаки нотўғри. Футбол – ҳамма учун».
Джордан Хендерсон, «Ливерпуль»:
«Кампания трибуналарда аслидай бўла олмаслигини ҳис қиладиганлар учун муҳим. Ёки янаям ёмони: агар улар таҳқирланишдан қўрққанлиги сабабли буни яширишга мажбур бўлса.
Мен ота, эр, ўғил ва акаман. Мен яхши кўрадиган ва мен улар ҳақида ғамхўрлик қиладиган одамлар менинг ўйинимни томоша қилиш учун келишади. Агар улардан кимдир ЛГБТ-ҳамжамиятнинг бир қисми эканлиги сабабли ўзини ноқулай ва хавф-хатардан холи эмас деб ҳис киладиган бўлса, мен биз яшаётган дунё ҳақида ўйлашдан ҳам қўрқаман.
Ҳатто бир киши ўзининг ориентацияси туфайли стадионда илиқ қабул қилинишига шубҳа қилса ҳам, тарғибот муҳим аҳамиятга эга бўлади. Мен «Эннфилд» трибуналарида ўтирмайман ва бу ҳодиса бизнинг стадионимизда қанчалик кенг тарқалгани ҳақида ҳукм чиқара олмайман. Аммо футболчилар номидан шуни айтмоқчиман: "Эннфилд" да биз мутлақо барчани кўришдан хурсандмиз".