Маърузага кўра, Ўзбекистон ва қўшни Туркманистонда ЛГБТ «ҳуқуқлари» билан боғлиқ вазият бир хил даражада ёмон, лекин ўзбек жамиятида собиқ Совет Иттифоқидан мерос қолган гомосексуалистларга салбий муносабат исломнинг кучайиши муносабати билан янада жиддийлашмоқда.
Марказий Осиёда ЛГБТ билан боғлиқ вазият ҳақидаги маъруза муаллифлари Қозоғистон феминистлар ташаббускор гуруҳи «Феминита» асосчиси Жанар Секербаева ва queer-феминистк ва ЛГБТ муаммолари тадқиқотчиси Сыйнат Султаналиева бўлди.
Умуан олганда, улар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида ЛГБТ учун вазият қайғули эканлигини қайд этмоқда, ваҳоланки, бу мамлакатларда қонунчилик фарқ қилади – Тожикистонда бир жинс вакиллари ўртасидаги муносабатлар қонунийлаштирилган, Ўзбекистон ва Тожикиситонда эса – йўқ.
Бироқ Ўзбекистон билан боғлиқ ҳолатда ЛГБТ фаоллари тўғридан-тўғри ёзадики, нисбатан эркинликда қайта тикланаётган ислом уларнинг душмани ҳисобланади.
«Ўзбекистон жамиятида гомофобия жуда кучли, бу совет таълим тизимидан мерос, миллатчилик кайфиятларининг оқибати, эндиликда эса сексуалликка «табу» қўйилган мамлакатда исломнинг таъсири ҳам ўсиб бормоқда», - хулоса чиқаради фаоллар.
Исломнинг таъсири ўсиб бораётганлиги ҳозирги президент, ўтган йили исломни ўрганиш ва тарғиб килишни кучайтириш ҳақида фармон имзолаган (давлат миқёсида, албатта) Шавкат Мирзиёев билан боғланади.
Хуллас, лесбиянка, гей, бисексуаллар, трансгендерлар ва бошқа фоҳиш тарғиботчилари ўзларининг бузуқлигини тарқатилишига Исломни тўсиқ деб билар экан. Ва шу тўсиқни олиб ташлаш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишни ўзларига мақсад қилишган.