loader
Foto

Жамият ва унинг сохта ориентирлари

Буларнинг барчаси одамларга мақсадли ва мафкуравий таъсир кўрсатади. Одамлар ҳақиқат учун бўлса ҳам ҳар нарсадан ва ҳар ҳар қандай курашдан қочишни истайдилар. Ҳар кимнинг "ўз ҳақиқати" бор.

Лекин соғлиқни сақлаш, тўғри овқатланиш, нафас олиш машқлари ва медитацияга сиғиниш ортида даҳшатли душман яширинган. Жуда кучли душман. У дунё каби қадимий, балки ундан ҳам қари. У Буцефалнинг Осиё узра қандай чопқиллагани, Прометейнинг қояга занжирбанд қилингани, Момо Ҳаво қандай қилиб олмани татиб кўрганини эслайди…

Билим тўғри қониқиш олиб келмаса бу нақадар даҳшатли.

Инсон қанчалик асаналарга ботса, унинг ташқи дунё билан тўқнашуви шунчалик кам бўлади. Ички дунё билан ҳам.

У ўзи билан ва бутун ёруғ олам билан уйғунликда яшаши керак, деб ўйлай бошлайди. Кўриб турганингиздек, оқ ранг ҳар доим поклик ва гўзаллик билан, хотиржамлик билан боғлиқ. Порлоқ келажак, оқ атиргуллар, чойшаблар… Оқ ранг бокиралик ранги ҳисобланади. Қора ранг эса - аксинча. Тилда ҳам, сўз тузилишида ҳам оқ қоранинг акси ҳисобланади. Унинг душмани. «Унинг келажаги қора (қоронғу) ва хавфли эди».

Қора ранг хавф-хатар, ташвиш ва қўрқув билан боғлиқ. Бутун дунёда Исо (алайҳиссалом) кўк кўзли, нурли, оқ-сариқдан келган одам сифатида тасвирлангани ғалати. Ваҳоланки, Библияда унинг сочлари қўйнинг жунига (Яқин Шарқ муфлонлари (қўйлар) одатда тўқ рангли бўлади) ва териси эса - мис рангига ўхшатилади.

Келинг, одамларга қайтамиз. Улар азалдан Одам алайҳиссалом одамларни борлиққа ишора қилганларида, дарҳол "океан саодати" ни йўқотганларини, дарҳол очлик, совуқлик, оғриқни ҳис қилганларини ҳам англамайди… Ёмғир ва момақалдироқ қувонч келтирмай қўйди. Аксинча, одамлар ундан узоқлашиш, эмбрионнинг бачадондаги ҳолатига қайтиш йўлини излай бошладилар.

Атрофимиздаги бутун дунё, шу жумладан жамият ҳам инсонга нисбатан "тинч ва тотув" эмас. Атроф-муҳит унинг ўз «Мен»ини, унинг экзистенциал эркинлигини, ўзини ифода этишини йўқ қилиш учун ҳамма нарсани қилади. Буддавийликнинг замонавий маънавият изловчилари дунёқарашига жиддий таъсир кўрсатишига қарамай, Будда кшатрия, жангчи бўлганлигини кўпчилик билмаслиги истеҳзолидир. У қоҳинларга қарши чиққан. Фиръавнларнинг мероси кастаси – брахманларга қарши. Тўғри, у пайғамбар эмасди.

2005 йилда, Веллернинг «Ҳаёт ҳақида ҳамма нарса» китобини ўқиб чиқиб, мен барча бу замонавий файласуфлар, дзен амалиётчилари, йога, карате ва ҳоказолар бизга кўринаётган нарса эмас, деб ўйлай бошладим…

Бу сатрларни ишда ёзиб ўтирар эканман, «Америкача гўзаллик» фильмида Кевин Спейсининг офисда ўтириб, устунлар ва рақамлар орқали монитор экранидаги аксини томошоа қилганини эслайман. Қамоқда эканини билиб. Қизиқарли кино. Қаҳрамоннинг ўрта ёш инқирози иккиюзламачиликни давом эттиришни истамаслик сифатида акс эттирилган. Бу қанчалик таниш! Ишли бўлиш учун ишда иккиюзламачи бўлиш керак, оиладаги муносабатларни сақлаб қолиш учун уйда иккиюзламачи бўлиш керак.  Буни ўзингизга тан олишдан қочишингиз мумкин, лекин ўзингиздан қочиб қутула олмайсиз.

Одамлар 20 йил олдин режалар тузиб, мансаб ва пулдан маъно излайдилар. Замонавий жамиятнинг барча тузилмалари унинг ички вақтини олиб қўйишга қаратилган. Уни тизимга тўлиқ бўйсундиришга. Унга эрк беришга. Кичик бир мурват бўлишига. Одамлар кечаю кундуз ўтириб, бизнес-режалар, чизмалар, ҳисоб-китоблар устида ишлайди... Пешона тери билан инсон ресурсларини шу корпорациялар фойдасига сарфлайдилар. Нима учун? Ёки ким учун? Устозим Руслан айтганидек, одамлар умумий жамғариш трендига қўшилган ва улар ўз сиёсий иродасини ихтиёрий равишда йўқотиб, ўша ерга, қулликка боришади. Бу дунёнинг шаҳзодаси дунёни совутишга йўл қўймайди. Бу замонавий одамларнинг ўзи ҳақида миллионлаб галактикаларнинг бирида яширинган Еримиз жойлашган коинотдаги қум доналари каби ўзига хос тасаввури билан янада чуқурлашади.

Инсон ўз ўлимининг муқаррар эканлигини англамай қўйди – нари борса уни бошқаларга тасаввур қилиб кўриши мумкин, лекин ўзига эмас. Ахир ўлим қўрқинчли-ку. Даҳшатли. Унинг олдида ҳамма нарса ўз қадрини йўқотади. Қуръони каприм уни завқни бузувчи деб айтилиши бежизга эмас. Ҳайдар Жамол айтганидек, онг ва ўлим - танганинг икки томони. Онг ва ўлим ўртасидаги фарқ эса жисмоний индивидуаллигимиз мавжудлигидир.

Қулликка қайтайлик.

Албатта, эркаклар учун биринчи ўринда аёллар туради. Улар ишлайди ва аёллар кўнглини қозониш учун моддий бойлик истайди. Бунинг ортида қувиб эса ўзини, ўз «Мен»ини йўқотади. Ҳозирги эркакларнинг уларнинг жангчилик табиатини ўлдирадиган ҳамма нарсани севиб қолган. Жинсий инқилоб, 70 йил давом этган СССР ва унинг парчаланиши бутун собиқ иттифоқ маконига кучли таъсир кўрсатиб, иккала жинснинг идеаллари ва қиёфасини ўзгартириб юборди.

Аёл киши эркакнинг Яратувчи олдида тиз чўкишини кўришни истамайди. У эртага бугунгидан ҳам ёмон бўлмаслигини билишни истайди. Фаровонлик, хавфсизлик, шинамлик ва тўкинчилик - бу унинг қутбидир. Аёл киши эркак учун катта мукофот ва шу билан бирга катта фожеадир. Ахир, оилага, маиший ҳаётга, болалар тарбиясига шўнғиган эркак унинг организмидаги жангчи генидан узоқлаша бошлайди. Тўқ бўри – бу итдир. Ҳозирги дунё инсонни олдида тиз чўктириш учун ҳамма нарсани қилмоқда.

Замонавий аёллар эса бунга, жамоавий онгсизлик даражасида ҳисса қўшмоқда. Ўз орзу ва мақсадларини йўқотган эркаклар охир-оқибат фарзандлари ва турмуш ўртоқларининг таъна-дашномли нигоҳларини ҳис қиладилар.

Ҳаммаси болаликдан бошланади, она сути билан киради …

Буни тушуниш жуда муҳимдир, чунки ота-оналар ҳар бир нарсага ўз ҳаётларининг ҳолатларидан келиб чиққан тажриба нуқтаи назаридан қарашади. Бола спортчи бўлишни истайди, ота-она ўзи билан бирга ўқиган, у ҳам боксчи бўлишни истаган, қаттиқ машқ қилган, ўзига ишонган ва мақсадлари ҳақида ҳаяжон билан гапирган Коля Ершовни эслайди. Мисол учун, Колянинг салбий мисолини келтириб, ота-она фарзандининг истаги ва мотивациясини ўлдиради, ўғлининг ҳаётда ёлғиз қолганида, тажрибанинг бу нотўғри талқини ҳалокатли бўлиши мумкинлигини тушунмайди. Агар бола муҳандис бўлишни истаса, яна "Коля принципи"га кўра, бу эшикни ҳам ёпади. Одатда, ота-оналар фарзандларида ўзлари эришмаган ва қилмаган ишларини кўришни истайдилар. Уларда ота-оналари томонидан олиб қўйилган ва улардан тўсилган нарсаларни ривожлантиришни истайдилар. Муаммо устида жиддий ишламасангиз, оталар ва болалар мавзуси ҳеч қачон тугамайди.

Иккита бир хил бола бўлиши мумкин эмас, бас, шундай экан, нима учун уларга бир хил тарбия ва таълим берилиши керак? Советча 11 йиллик мактаб, 5 йиллик университет ва бир йиллик армия тизими инсонга хос сифатларни ўлдиради ва уларнинг ривожланишига йўл қўймайди. Сохта қадриятлар қўшилади. Ҳозирги одамлар кастадан маҳрум этилган. Ёки социологик жаргонларда айтилганидек – синфсизлаштирилди. Ҳамма "бир хил хамирдан" туғила бошлагани учун эмас, балки ижтимоий функциялар инсон табиатига мос келмайдиган тарзда қурилганлиги учун.

Ҳайдар Жамол айтганидек: «Жангчи ўрнига елкасида погонлари бўлган замонавий бюрократ, савдогар ўрнига замонавий чайқовчи, цех устаси ўрнига замонавий технократ, башоратчи ёки шоҳ асарлар ёзувчи ўрнига ғурур билан жамоатга унитазни кўз-кўз қиладиган замонавий рассом…»

Касталар жамиятдан чиқариб ташланади, лекин унинг ҳақиқати – махфий равишда –яшашда давом етмоқда. Шундай қилиб, боланинг ҳаётидан 15 йилни чиқариб ташласангиз ҳам бўлади. Ота-оналар эрталабдан кечгача ишда бўлиб, болалар билан ким шуғулланади? Агар сиз бўлмасангиз, албатта бошқа биров шуғулланади. Бир оз улғайгач, улар бошқа нуфузли шахсларни ва уларга қулоқ соладиган одаларни қидира бошлайди. Агар сизнинг ўсмир фарзандингиз кокаин ҳидлаш ёки наша чекиш яхшими, деб сўраса, нима қиласиз? Сиз йўқ, деб жавоб берасиз ва бу ёлғон бўлади. Чунки бу нарсани татиб кўргач, у бошқача натижа кўради (гиёҳванд моддалардан сармастлик туфайли) ва энди ота-онаси унга ёлғон сўзлаган бўлиб чиқади, демак, уларга бошқа ишониб бўлмайди, шу тариқа сизлар баррикаданинг қарама-қарши томонида бўлиб қоласиз.

Монотеистик динларда тақдир тушунчаси - катта баҳс ва тафаккур мавзусидир. Баъзилар ҳамма нарса олдиндан белгиланган деб ҳисоблашади, бошқалар эса бундай эмас. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу дунёнинг шаҳзодаси, худди вақт каби, уларни олиб қўйиш учун ҳамма нарсани қилса-да, инсон иродаси ва эркинлигига эга. Тарих миқёсида ҳаракат қилсак ҳам бизга у чекланган миқдорда берилади.

Юқорида айтиб ўтилган фикрларга якун ясаб, қуйидагиларни айтиб ўтишни лозим топдим:

- одам ўзи учун ёлғон тўрини тўқишни тўхтатиши керак, у ҳамма нарсани ўз номи билан аташи ва шу тариқа мустақил фикрлаш имкониятини ошириш керак;

- у атрофдаги олам, жумладан, жамият нимани ифодалашини ва унга қандай қаршилик кўрсатишни билиб олиши керак;

- у якуний мақсадга интилиши керак, мақсад эса – Аллоҳ Таоло тўғри йўлда бўлганларга ваъда қилган абадий ватандир.

Лекин биринчи навбатда – уйғониш керак. Кеч бўлмасдан.

МУРАД БАГИРОВ

Абу Муслим таржимаси

-----



**Йогадаги атамалар