loader
Foto

Сохта сурмалар – заҳар

Одам таркибида қўрғошин бўлган турли моддалар билан ифлосланган ҳаводан нафас олади. Шунингдек, маълумки, нафас олиш орқали кирадиган қўрғошиннинг қарийб ярми 50% қонга тўғридан-тўғри, ўпка орқали кириб келади ва қўрғошин билан заҳарланиш каби таъсир кўрсатади.

Таркибида қўрғошин бўлган айрим моддалар қисқа вақт ичида унга тегиш йўли билан терига ўтади. Улар тери орқали қонга, сўнгра қон айланиш тизими орқали бутун тана бўйлаб тарқалади. Қўрғошин анорганик бирикмалари танага ошқозон-ичак йўли орқали ҳам ўтиш хусусиятига эга эмас, чунки ёмон сўрилиб кетади ва катта қисми ахлат билан бирга чиқиб кетади, қолган қисми эса организмга сўрилади, жигар ва скелетда тўпланади.

Сурма, соч учун бўёқ ва қора хина таркибидаги кўплаб моддалар сувда эрийдиган қўрғошиндан иборат бўлади ва бундай эрийдиган қўрғошин одатда кальций суякда тўпланади ва уни сиқиб чиқаради, оқибатда суяк мўрт бўлиб қолади. Организмда тўпланадиган қўрғошин яна эриши ва у орқали организмнинг бошқа қисмида, масалан, суяк, тиш ва бошқа тўқималарда тўпланиш учун қонга тушиши мумкин.

Қўрғошиннинг 100 мл қонда 20-40 мкг ёки 0,2-0,4 миллион улуш миқдорида бўлиши ҳеч қандай зиён етказмайди.

Қўрғошиннинг 0.8 миллион улушгача тўпланиши вояга етганлар учун хавфли бўлиб, организмга зиён етказади. Бу туфайли қизил қон таналари парчалана бошлайди ва гемоглобин тушиб кетади, бу эса камқонликка, шунингдек, қусиш билан ўткир санчиқлар, буйрак санчиғи билан асаб касалликларига, бу эса тутқаноққа ва ҳатто кома ҳолатига олиб келиши мумкин. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қўрғошин ва унинг бирикмалари зеҳни ўткирлик ва ақл-заковатнинг пасайиши ва секинлашувига олиб келади, шунингдек, заҳарланган кишининг танасида физиологик бузилишларга олиб келади, чунки организмда ферментатив реакциялар бузилади, бу эса организмдан сийдик чиқарилишига халақит беради, подаграга олиб келади ва репродуктив тизим ишини бузади ва эҳтимол, бепуштликка сабабчи бўлади.

Қўрғошин болалар соғлиғи учун янада хавфли, чунки 0,6 миллион улуш металла заҳарланишга ва ҳатто ўлимга олиб мумкин. Ҳомиладор аёлларга келадиган бўлсак, организмда қўрғошин миқдорининг катта бўлиши вазни етарли бўлмаган болалар тугилишига олиб келади, шунингдек,уларнинг ақлий қобилиятига таъсир этади ҳамда эшитиш ва кўриш қобилияти, ақлий заифликка таъсир этади. Қўрғошиннинг ҳомиладор аёллар организмида 0.7-0.8 миллион улушда бўлиши вазни етарли бўлмаган, мия ва асаб ҳужайрали ривожланмаган болалар туғилишига олиб келади. Ҳомиладорлик ва туғилиш пайтида қўрғошин таъсири туфайли болалар турли даражада вазн етишмовчилиги билан туғилади, чунки қўрғошин ўта заҳарли бўлиб, организмнинг турли тўқималарига таъсир этади. Ўтган ҳафта биз косметик сурманинг айрим маркаларини таркибида қўрғошин ҳамда маргимуш ва симоб каби бошқа заҳарли металлар мавжудлигини ўрганиб чиққандик. Текширилган маркалар қаторига қуйидагилар киради:

    «Ал-Харамейн» сурмаси. Унинг таркибида қўрғошин моддаси кўп –25% атрофида, аниқроғи – бир килограмма сурмада 246, 41 грамм. Шунингдек, катта миқдорда маргимуш бор – бир килограмма сурмада 25,6 мг, яъни 25,7 миллион улуш. Шунингдек, унинг таркибида 2,3 миллион улуш таллий, 245,1 миллион улуш кадмий ва 3,7 миллион улуш симоб бор. Шу сабабли ўровида «Кўзни даволаш учун энг яхши сурма» деб ёзилган «Ал-Харамейн» сурмаси таркибида заҳарли металлар кўплиги ва ундан фойдаланиш организм тўқималарида металл тўпланишига олиб келиши сабабли тарқатилиши тақиқланиши лозим.

    «Хатими» сурмаси (кўз учун салқинлик). Сурма билан бирга тақдим этиладиган қоғозда қуйидаги ёзув ёзилади: «Бу сурма кўриш қобилияти паст бўлганда, кўзга сув ёки ифлослик кирганда, кўз қичишганёки қизарганда, шунингдек, бошқа ҳар қандай кўз касалликларида жуда фойдали ҳисобланади. У қарашни равшанлаштиради, кўриш қобилиятини яхшилайди ва кўзни дам олдиради. Агар ундан кўзлари соғлом бўлган киши ҳар куни ёки ҳар ҳафта фойдаланадиган бўлса, у кўз касалликларидан ҳимояланиши ва ўткир назарга эга бўлиши мумкин. Бу сурмадан катталар ҳам, болалар ҳам фойдаланиши мумкин. Қўллаш усули: ухлашга ётишдан олдин ёки бошқа исталган пайт кўзга икки марта суриш лозим». «Хатими» сурмасини таҳлил қилиш ИСП-МС (индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия) замонавий илмий усуллар ёрдамида амалга оширилди ва шуни кўрсатдики, сурма таркибида қўрғошин миқдори катта - 9.1 миллион улуш ёки 1 килограмм сурмада 9.1 мг, маргимуш миқдори эса – 1.5 миллион улуш ёки 1 килограмм сурмада 1.5 мг.

    Қора («исмад») сурма «Кухль Аслий». Чиройли ўров Муқаддас Каъаба қуйидаги сўзлар билан безатилган: «Пағамбар Муҳаммад (с.а.в.) айтадики: «Сурмадан фойдаланинг». Бу сурма «Хатими» сурмасидан қимматроқ сотилади. Ўровда шунингдек, сурмадан фойдаланиш учун пластик игна ҳам бор. Сурма номида хатолик бор, чунки «исмад», қоидага кўра, қизил-жигарранг тусда бўлади ва қора «исмад» бўлмайди. Иккинчидан, улар Пағамбар Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисини келтради: «Сурмадан («исмад») фойдаланинг», - лекин уларнинг маҳсулоти – «исмад» эмас. (Сурманинг бу заҳарли маркаларни қўллаш жиддий зиён етказади). Шунингдек, Муқаддас Каъаба тасвири Қироллик фуқароларини, зиёратчи ва сайёҳларни кўзга, она қорнидаги болаларга ва эмизикли болаларга зиён етказадиган бу сурмани харид қилишга ундайди. ИСП-МС воситаси таҳлил қилгандан сўнг маълум бўлишича, унинг таркибида 70%гача, яъни 700 миллион улуш заҳарли қўрғошин бор: бу миқдор, агар қўрғошин оғиз орқали қабул қилинадиган бўлса, катта ёшдаги одамни ўлдириши ҳам мумкин. Шунингдек, унинг таркибида 14,6 миллион улуш зиҳарли маргимуш (14.6 мг/кг), 2.1 миллион улуш таллий (2.1 мг/кг), 9.2 миллион улуш кадмий (9.2 мг/кг), 1.35 миллион улуш симоб (1.35 мг/кг) бор. Шундай қилиб, бу сурмада барча заҳарли металлар тўпланган.

    «Кухль Асли» - сурма, икки муқаддас жой ҳадяси – энг тоза ва асл – 100% натурал – Маданиа Мунаввара – САҚ. Пластик ўровда ёзилишича: «Замзам суви ва 100% тоза булоқ сувли «исмад» сурмаси». Товар ўрови жуда чиройли, таҳлил эса 6.7 миллион улуш қўрғошин (Pb) (6.7 мг/кг) ва 1.1 миллион улуш маргимуш (1.1 мг/кг) борлигини кўрсатади.

    «Ал-Харамейн» салқин сурмаси, унинг ўровида қуйидаги сўзлар ёзилган: «Кўз касалликларини даволаш учун энг яхши сурма». Унинг таркибида 84%, яъни 829,4 мг/кг қўрғошин, шунингдек, 10.8 миллион улуш маргимуш (10.8 мг/кг), 5.14 миллион улуш таллий ва 96.0 миллион улуш кадмий бор.

    «Замзам сувли натурал қора сурма «исмад», 100% табиий». Таҳлил шуни кўрсатадики, унинг таркибида 400.9 миллион улуш қўрғошин (400.9 мг/кг), 35.5 миллион улуш маргимуш (35.5 мг/кг), 2.4 миллион улуш таллий, 24.5 улуш, яъни 2.1 миллион улуш ёки 2.1 мг/кг кадмий бор.

Биз бу арзон маҳсулотларни харид қиламиз ва уларни оналаримиз, аёлларимиз ва қизларимизга улар ҳомиладор бўлиб турган пайтда совға қиламиз, шу тариқа она ҳам, унинг қорнидаги бола ҳам заҳарланади, натижада биз ҳам, жамият ҳам, поликлиникалар ҳам азият чекадиган касалликлар вужудга келади, ақлий заифлик  ва оғир металлар билан заҳарланиш оқибатида вужудга келадиган бошқа касалликларни даволашга миллиардлаб риал сарфланади. Жамиятимизни барбод қилаётган бу заҳарни сотиб олиш ва истеъмол қилишни қачон тўхтатамиз?!

«Бизнинг бозорларда нархи арзон, етказадиган зиёни эса катта бўлган сурмалар бор!»

Манба

Абу Муслим таржимаси