Энг умумий кўриб чиқишда глобаллашув жаҳон хўжалик, маданий ва сиёсий доираларнинг кенгайиши ва кўлами ўсиши миқдорий жараёни сифатида намоён бўлади. Глобаллашувнинг қуйидаги асосий белгиларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1) «иқтисодий фуқаролик» ва «чегараларни енгиш» феноменларида ўз ифодасини топадиган давлатлараро «тўсиқлар» ўтказувчанлгини объектив кучайтириш;
2) капитал, ахборот ва хизматлар давлатлараро ва миллатлараро ҳаракати ҳажми ва қизғинлиги кескин ортиши;
3) сайёрамизнинг бошқа барча қисмларига истеъмол, кундалик ҳаёт, ўзини ва дунёни идрок қилиш Ғарб стандартлари кенг тарқалиши;
4) жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатининг давлатдан ташқари, давлатлар узра, давлатлараро ва нодавлат регуляторлари ролини мустаҳкамлаш;
5) шахснинг ижтимоийлашув имкониятларини, яъни шахснинг «уйидан чиқмасдан туриб», унинг қаердан жойлашганлигидан қатъи назар, умумжаҳон ахборот жараёнларига бевосита уланиши имкониятини кескин оширувчи электрон-коммуникация мулоқоти виртуал маконини шакллантириш.
Юқорида санаб ўтилган белгилар илмий-техник жараён билан чамбарчас боғлиқ, яъни глобаллашув ва технологик инқилоб – бир-бирини асослаб берадиган ва бир-бирини кучайтирадиган нарсалардир. Ҳозирги глобаллашувнинг тезлашиши кўп жиҳатдан миллатлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги транспорт ва коммуникация тўсиқларини бартараф қиладиган технологик новациялар туфайли ўринга эга бўлди. Ўз навбатида, рақобатнинг кучайиши билан бирга кузатиладиан глобаллашув юқори технологиялар шиддат билан тарқалишининг катализатори ҳисобланади.
Бироқ бизнинг дунё бир текисда ривожланмаган, бой ва муваффақиятга эришган мамлакатлар ва минтақалар бор, шунингдек, камбағал ва муваффақиятга эришмаган мамлакатлар ҳам йўқ эмас. Мос равишда, глобаллашувнинг ривожланиш вектори биринчи навбатда, бой ва муваффақиятга эришган Ғарбдан келиб чиқади ва унинг таъсирини кенгайтиришга қаратилади. Шу сабабли мен бу дискурсни унинг асосида неолиберал мафкура ётадиган неоколониализм деб атайман. Шундай қилиб, биз қуйидаги учликни эълон қилишимиз мумкин: неолиберализм – глобаллашув – неоколониализм.
Неоколониализм – бу дунёни иқтисодий ва мафкуравий қайта бўлиш учун кураш бўлиб, уни ҳудудий бўлиш мустамлакачилик тизими барбод бўлганидан сўнг, янги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий-стратегик таъсир соҳалари ва доиралари яратиш учун якунланган.
Замонавий дунё шароитларида классик мустамлакачилик давридагидек бевосита ҳарбий аралашув тобора кам заруриятга айланмоқда. Асосий таъсир воситалари иқтисодий ва маданий ҳукмронлик бўлмоқда.
Неоколониализм билан классик мустамлакачиликнинг яна бир фарқи шундаки, оммавий саноат ишлаб чиқариш марказлари ривожланган мамлакатлардан нафақат хом ашё, балки Ғарб мамлакатларининг саноат "ўсимталари" га айланиб ривожланаётган мамлакатларга ўтиб бормоқда. Шундай қилиб, постиндустриал даврда ичида таниқли «ривожланган (бой) индустриал мамлакатлар – саноати кам ривожланган мамлакатлар – камбағал ва ривожланаётган мамлакатлар» модели ўрнига янги «ривожланган (бой) постиндустриал мамлакатлар - кам ривожланган индустриал (ўрта даромадли) мамлакатлар – аграр (камбағал) мамлакатлар» модели келмоқда.
Маданий ҳукмронлик қилиш оммавий ахборот воситалари медиа ва интернет макони ҳисобига амалга оширилаётган оммавий маданият ва трендлар шакллантириш ҳисобига рўй бермоқда.
Шунга кўра, неоколониализмга қарши кураш, биринчи навбатда, айнан икки соҳада - иқтисодиёт ва мафкурада амалга оширилиши керак, муваффақиятли курашнинг намунаси бу – Хитойдир, у нисбатан қисқа вақт ичида неоколониядан неометрополияга айланиб, кучли иқтисод ва ўз интернет маконини яратди, бу эса уларга ташқаридан мафкуравий таъсирни чеклашга имкон берди.
Абу Муслим таржимаси