loader
Foto

Ёнғинлардан чиқаётган тутун COVID-19 билан касалланишни 70% га оширади

Илмий мақола муаллифлари Калифорния ва Орегонда COVID-19 ва унинг оқибатидаги ўлим ҳолатлари сонининг сезиларли даражада ўсганлигини ҳавонинг PM2,5 номи остида маълум бўлиб, ўлчами 2,5 микрометрга тенг ва ўрмон ёнғинлари оқибатида атмосферага тўладиган майда дисперсли зарралар билан ифлосланишига боғламоқда.

«Ўрмон ёнғинлари пандемияни жиддий кескинлаштирди», – деб ёзади National Geographic шарҳларида Франческа Доминичи, Гарвардлик биостатист ва тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири.

Тадқиқотда ўтган йили уч штатда рўй берган ўрмон ёнғинларининг COVID-19 ва унинг оқибатидаги ўлим ҳолатлари жуда кўп бўлганлигига таъсирини улар ҳақидаги маълумотларни PM2,5 қисқа муддатли таъсири ҳақида маълумотлар билан корреляциясини баҳолаш йўли билан ўлчашга ҳаракат қилиб кўрилган. Бунда тадқиқотчилар об-ҳаво, мавсумийлик, узоқ муддатли тенденциялар, аҳоли сони ва ҳаракатчанлиги каби қатор қўшимча омилларни ҳам эътиборга олишга ҳаракат килган.

Ёнғинлардан азият чеккан 92 округ бўйича маълумотларни баҳолаб, тадқиқот муаллифлари «гарчи турли округларда турлича бўлсада, ўрмон ёнғинлари COVID-19 ва унинг оқибатидаги ўлим ҳолатларига PM2,5 қисқа муддатли таъсири самарасини кучайтиришига ишонарли далиллар топдилар».

Хилма-хиллик тизимли текширишда тадқиқотларнинг клиник, статистик ёки услубий ўзгарувчанлигини англатади.

COVID-19 ҳолатларига келсак, тадқиқотнинг кўрсатишича, 92 округдан 52 таси SARS-CoV-2 вируси сабабчи бўладиган респираторли касалликни юқтириш риски ва РМ2,5 ўртасида ижобий боғлиқлик борлигининг «ишонарли далиллари»га эга.

Гарчи округлар ўртасида кескин фарқлар кузатилган бўлсада, натижалар шуни кўрсатадики, 28 кун давомида PM2,5 ҳар куни 1 куб метрга 10 микрограммдан ортиб бориши COVID-19 ҳолатлари сонининг 11,7%га ўсиши билан боғлиқ. Таъсири энг юқори бўлган икки округ – Сонома (Калифорния) ва Уитман (Вашингтон) округларида – тадқиқотчилар бир хил даврда PM2,5 бир хил даражаси инфекциялар сони тегишлича 65,3% ва 71,6% ўсганлиги билан боғлиқ, деган хулосага келдилар.

Округлар ўртасида COVID-19 оқибатидаги ўлим кўрсаткичлари бўйича ҳам сезиларли тафовут кузатилган: 92 округдан 17 таси PM2,5  ва ўлим кўрсаткичлари ўртасида «ижобий боғлиқлик мавжудлигининг ишонарли далиллари»ни акс эттиради. Худди шу PM2,5 таъсир кўрсаткичларида тадқиқотчилар штатлар бўйича ўлим кўрсаткичи ўртача 8,4% ўсишини аниқладилар, бунда Калифорниядаги иккита – Калаверас ва Сан-Бернардино –  округда ўлим кўрсаткичлари ўсиши мос равишда 52,8% ва 65,9% бўлган.

Умуман олганда, тадқиқотда шундай хулосага келиндики, ўрмон ёнғинларидан чиқаётган тутунлардан PM2,5 қўшимча 19742 та COVID-19 ва 748 та ўлим ҳолатининг сабабчиси бўлган.

«Биз умумий ҳисобда 4 ҳафтагача COVID-19 ва унинг оқибатидаги ўлим ҳолатлари риски юқорилиги ва PM2,5 кундалик ўсиши ўртасида ижобий боғлиқлик мавжудлигининг ишонарли далилларини аниқладик», – деб ёзади тадқиқотчилар.

Ҳозирча олимлар ўрмон ёнғинлари инсон саломатлигига таъсир этиши ҳақида энди кўпроқ маълумот била бошлади. Экспертлардан бири National Geographic га берган интервьюда хабар қилишича, PM2,5 турли қўзғатувчиларни қайтаришга ёрдам берадиган маълум бир ҳужайраларни ишдан чиқариб, вирунинг организмга кириб боришини енгиллаштириши мумкин экан.

Статистик тадқиқот фақат иккита штат – Орегон ва Калифорния бўйича, фақат 2020 йил маълумотлари бўйича ўтказилди. Ҳозир эса 2021 йил, жуда кўп ўрмон ёнмоқда, айниқса, Ёқутистондаги ўрмон ёнғинлари тутуни ҳатто Канада ва Аляскада яшовчиларга ҳам Қуёшни кўришга халал беряпти. Бутун дунёдаги кузатувчиларга нима учун бу даҳшатли ёнғинларни ҳеч ким ўчирмаётгани унчалик тушунарли эмасди, лекин энди Science Advances га раҳмат, ҳаммаси ўз ўрнига тушмоқда.

Аниқ бўлмай турган ягона нарса – Ёқутистонда ўрмонлар тугаб, пандемия ҳали қизғин бўлиб турганида Россия Федерацияси раҳбарлари нима қиларкан? Эҳтимол, ахлаттепаларга ўт қўйишади ёки ҳатто пандемияга қарши курашда Москванинг ўзини қурбон қилишади, шундай экан, воқеалар рвиожини кузатиб қоламиз.