loader
Foto

Қорга бир қаранг

Бунинг устига, қор зарраларининг бирортаси бошқа бирови билан айнан бир хил эмас. Уларнинг ҳар бири ўз ҳолича якка санъат асарининг намунасидир. Бу ҳол овозларни, сиймоларни ёки бармоқ учларини бошқа-бошқа муҳрлаган Илоҳий Қудратнинг қор зарраларидаги тажаллийсидир ва ҳар бир ҳодисада кичкина бўлса-да тасодиф бўлмаганлигининг қор заррачалари сони қадар исботидир. Қор қалинлиги 50 см бўлган ҳар метр квадратда 1.000.000 дона атрофида қор учқунлари бор, шунга қарамай, бутун ер юзини қор қопласа-да, ҳеч бир қор зарраси шаклан бир-бирини такрорламайди. Бу ҳақиқат амриқолик Вилсон Бентлейнинг 50 йил давомида олиб борган кузатиш ва тажрибаларининг хулосасида 1985 йили аён бўлди. Олим ишни 6.000 дона фотосуратни бир-бири билан солиштиришдан бошлаган эди. У қор зарраларини расмга тушириш ишини санъат даражасига кўтарган эди. Олим бу ишга умрининг ярмидан кўпини сарф этди. Ҳа, ҳар бир қор зарраси осмондан тушган ғаройиб бир санъат асарига ўхшайди! Сув қатраларидан вужудга келган бу «асарлар» сув томчисидан яратилган яна бир асарга - инсонга Яратувчисини танитиш учун етарлидур. Балки бу қадар кўп қор зарралари орасида битта-иккита ўхшашлари бўлса керак-а, деган гумонга борарсиз.



Лекин инсонларнинг бармоқ изларига назар солинг! Нега миллиардлаб инсонлар яшаб ўтганига қарамай, бармоқ излари бир-бирига ўхшаш икки одамни ҳеч тополмайсиз! Худди шунингдек, бирорта ҳам қор зарраси бошқа бир қор заррасининг айниси эмас. Шу пайтгача қор заррачалари орасида айни катталикда, айни шаклда икки қор зарраси топилгани йўқ! Ҳа, Аллоҳ ҳар бир қор заррасини бошқасидан фарқли шакл-ўлчовда яратаркан, ўз санъатининг нақадар буюклигини намуна сифатида инсонларнинг шундоққина кўз ўнгида намоён қиляпти.