loader
Foto

Комил Самигуллиннинг қўл остидаги ходими турк сериалида россиялик муфтийни қандай ўйнаган?

Бепул суратга тушган

Татаристон Мусулмонлари диний идорасининг шариат масалалари бўлими мудири, Қозон шаҳри қозиси Булат Мубараков турк сериали «Payitaht Abdülhamid» да суратга тушди. Ушбу фильм номи “Абдулҳамид тахт ҳуқуқи” ёки “Сўнгги император” деб таржима қилинган.

Татаристон диний арбоби 1886 йилдан 1915 йилгача Оренбург мусулмонлар диний идорасини бошқарган муфтий Муҳаммадёр Султонов ролини ўйнаган.

Булат ҳазрат Россия мусулмонлари раҳбари турк султони халифа Абдулҳамид II билан суҳбатлашаётган эпизодда пайдо бўлди. Усмонийлар ҳукмдори Россия империясидаги диндошларининг мавқеи билан қизиқади. Султонов, Абдулҳамид туфайли қирол ҳокимияти диндорларнинг намоз ўқишига халақит бермаяпти, деб жавоб беради. Кейин султон Уфадан келган меҳмонга муҳим ёдгорликни - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам соқолидан бир нечта тукни беради.

Булат хазратнинг «Миллиард.татар»га хикоя қилишича, сериал ижодкорлари дастлаб Татаристон Республикаси МДИ раиси Камил Самигуллинга фильмда суратга тушиши мумкин бўлган инсонни топиш илтимоси билан чиқишган ва муфтий уларга Мубараковни таклиф қилган. Сериални суратга олишда қатнашгани учун у бир тийин ҳам олмади. Улар фақат Туркияга бориб-келиш харажатлари, қўшимча равишда турар жой билан таъминладилар.

Уларга туркчани биладиган татар керак эди шекилли. Рол қисқа вақт ичида ўрганилди. У фақат битта эпизодда пайдо бўлган. Суратга олиш ишлари феврал ойи бошида олиб борилган

Имом турк тилини Истанбулдаги «Исмоил оға» мадрасасида, Камил Самигуллин билан бирга таҳсил олганида ўрганган.

Қозининг сўзларига кўра, Туркияда бундай воқеа – муборак совғанинг Россия мусулмонларига берилгани ҳақида кўпчилик билмайди. Эҳтимол, энди машҳур сериаллар туфайли томошабинлар бу лаҳза ҳақида кўпроқ билиб олишади.

“Улар менга бошқа рол таклиф қилишмади. Кинода рол ўйнашга хоҳишим ҳам йўқ, чунки ишим жуда кўп. Ва умуман олганда, мен келажакда актёрлик ишини хаёлимга ҳам келтирмайман ”, деди қози.

Эрдўғансиз бўлмади

Payitaht Abdülhamid Туркиянинг TRT давлат каналида 2017 йилдан бери намойиш этилади. Туркия ҳудудида ва ундан ташқарида томошабинлар юздан ортиқ серияни кўришди. Абдулхамид II (1842–1918) ҳақида сериал мамлакатда энг юқори рейтинг олган фильмлардан бирига айланди.

«Сериал жуда машҳур. Бош актёр (Булент Инал) эса ҳозир ижтимоий роликларда ва рекламаларда суратга тушади (бир банкни реклама қилади) ва миллий бойлик тимсолида рол ўйнайди. Сериалда жуда кўп сиғимли иқтибослар, жумладан, диний мавзудаги иқтибослар мавжуд. Аҳолининг маълум бир қисми учун улар жуда катта аҳамиятга эга ва шунинг учун сиз кўпинча ижтимоий тармоқларда сериалдан кесиб олинган роликларни топишингиз мумкин», - дейди Туркиядаги МК бош муҳаррири Яшар Ниёзбоев

Унинг фикрича, сериал ижодкорлари ссенарийни ишлаб чиқишда иккита қоидага асосланишган: биринчидан, Усмонийлар империяси тарихи мавзуси ўз-ўзидан жуда қизиқ (масалан, шов-шувли "Муҳташам аср" да шундан далолат беради), иккинчидан, тасвирланган давр илгари кинода жуда қисқа ёритилган. Кейин муносабат ўзгариб, турк режиссёрлари энг кўп терилган актёрларни ёллаб, бой саҳна кўринишлари ва либосларини қўлдан бой бермай, Усмонийлар Портаси ҳаётининг турли даврлари ҳақида бадиий фильм ва сериаллар суратга олишни бошладилар.

Суҳбатдошимиз фикрича, сериаллар нафақат мамлакат ичида, балки хорижда ҳам юмшоқ куч яратиш имконини берувчи таъсир воситаларидан биридир. Қолаверса, Усмонийлар империясининг сўнгги ҳукмдори ва Эрдўған ўртасида ўхшашлик топадиганлар ҳам бор.

"Албатта, Туркия ҳукуматининг таъсири ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг роли ҳам таъсирсиз бўлмаган. Бундай хабарлар эса кино орқали берилади, бу орқали кўплаб турклар ўзаро ўхшашликларни келтириб чиқаради", - деди Ниёзбаев.

Унинг ишончи комилки, ҳар қандай йирик сиёсатчи (масалан, Путин ва Эрдўған) фақат ички аудитория билан боғлиқ вазифаларни бажарувчи шахс бўлибгина қолмай, тарихда сезиларли из қолдиришни истайди.

Дарвоқе, матбуотда турк етакчисини султон билан солиштиришади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, неоусмонизм мафкураси кучаймоқда, бу эса аввалги камолизм йўналишининг ўрнини эгалламоқда.

Эрдўған фақат мамлакат президенти эмас, унинг таъсири анча кенгроқ, Туркия чегарасидан ташқарига чиқади. Мусулмон дунёсида унга нисбатан хайрихоҳлик юқори. Буни у ҳам билади. Ва, эҳтимол, буларнинг барчаси инсоннинг онгида из қолдиради, сизни бугунги кун билан чекланиб қолмайдиган ишларни қилишга мажбур қилади, балки уни кўп йиллар давомида эслаб қолишга имкон беради. Бироқ, ҳақиқий сиёсат, қийинчиликлар ва тўсиқлар ўз-ўзидан тузатишлар киритади ва сиёсатчилар буни қандай қилишлари керак. Бу ҳар доим ҳам аниқ баҳо бермаслиги мумкин, дейди Яшар Ниёзбаев

Қандай қилиб муқаддас сочлар Истанбулдан Уфа ва Болгарга саёҳат қилган

Сериалда тасвирланган сюжетга келсак, у 1893 йилда Туркия орқали ҳаж зиёратини амалга ошираётган россиялик муфтий Муҳаммадёр Султоновнинг Усмоний султони билан учрашгани, у ҳам мўминлар (халифалар) ҳукмдори бўлган воқеага асосланган эди.  Дарҳақиқат, ўша пайтда Муҳаммад алайҳиссалрмнинг соқолидан учта тукнинг совға қилиниши содир бўлган.

Айтганча, кейинчалик, Биринчи жаҳон уруши бошида, ОМДС муфтийси рус амалдори ва рус подшосига бўйсунган ҳолда, Антанта мамлакатларига уруш эълон қилган (Россия ушбу блок таркибига кирган) Усмоний империясига қарши чиқишга чақирди.

Ёдгорлик узоқ вақт давомида Уфада Биринчи жомеъ масжидидаги муфтийнинг қароргоҳида (халқ орасида "Тукаевская" деб аталади, чунки у Тукаев кўчасида жойлашган) эди. Айтганча, бу масжид Бошқирдистон пойтахтида Совет ҳокимияти йилларида ҳам ишлаган ягона масжиддир. Ва баъзи Уфа мусулмонлари пайғамбарнинг бу ерда сақланган соқол тулари туфайли Аллоҳ масжидни ҳимоя қилганига ва имонлилар учун энг оғир йилларда ҳам унинг ёпилишига йўл қўймаганига амин.

Артефакт кўпинча меҳмонларга кўрсатилди. Бироқ, кейинчалик диний идора уни кўрсатиш тақиқланди. Бу 1961 йилда, Хрушчевнинг "худосиз беш йиллик режаси" даврида, СССР Министрлар Совети "Культлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш тўғрисида" ги ёпиқ қарорни қабул қилганда содир бўлди. Кейинчалик бу тақиқ бекор қилинди.

Кейинроқ Россия мусулмонлари марказий диний идорасига раҳбарлик қилувчи Олий муфтий Талғат Таджуддин Муҳаммад алйҳиссаломнинг тукларини ажратди. У улардан бирини 2015 йилда Волга Булғарияси исломни қабул қилишига бағишланган тантаналар пайтида Татаристонга сақлаш учун топширган. Энди у Булғарга ташриф буюрувчиларни ҳам хурсанд қилади.

“Бу шаҳар Ислом тарихида Мадинадан кейинги иккинчи пойтахтдир. Пайғамбаримизнинг жасади Мадинада дафн этилган бўлса, соқолларидан туклар шу ерда сақланади. У 110 йил давомида Уфада, ундан олдин Истанбулда бўлган. Турк султони рус мусулмонларининг ислом динига қанчалик қаттиқ эътиқод қилишини кўриб, пайғамбарнинг соқолларидан бир нечта тукларни ҳадя илди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Уфада барака ҳис қилдик. Сочлар бу эрда ҳам фаровон бўлсин! – деди Олий муфтий Талғат Тожуддин.

Шуни таъкидлаш керакки, Уфа ва Болгарда Расулуллоҳ соқолининг туклари сақланадиган ягона шаҳар эмас. Бундай артефактлардан бири Тюменда: уни 1880-йилларда татар савдогар ва филантроп Нигматулла Кармишаков-Саидуков Сибирга олиб келган. 20-асрнинг 20-йилларигача сочлар Эмбаево қишлоғи (Нигматулла-Ҳожи туғилган жойи) масжидида сақланган, кейин Тюмен музейи фондига ўтказилган.

2012 йилда худди шундай ёдгорлик Грознийга махсус самолётлар орқали етказилган. 2015 йилда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров уни қайта тикланган Москва собор масжидига совға сифатида Россия Муфтийлар кенгаши ва Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси Равил Ғайнутдинга топширган эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР