loader
Foto

Соч жинсий майлни қўзғатмайди, нега уни рўмолга яшириш жоиз

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

«Яшириш жоиз» дегани яшириш мумкин дегани бўлади. Умуман, кўпчилик «жоиз» сўзини тўғри ишлата олмайди. Сиз бу ерда «яшириш вожиб» дейишингиз керак эди. Ўшанда «яшириш мажбурий» деган маъно чиқар эди.

Муслима аёллар номаҳрамлардан беркитиши керак бўлган аъзолар жинсий майлга боғлаб қўйилган, деган тушунчага бормаслик керак. Балки нимани беркитиш ёки беркитмаслик кераклиги шариат томонидан белгиланган.

Нима учун, деган савол берилганда жавобига «шаҳватни қўзғатгани учун» деган уламоларнинг гапи келтирилади. Юзни ҳам шаҳватни қўзғатадиган даражада пардоз ила очиб юришга рухсат йўқ. Балки ҳожат учун очишга рухсат берилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Асма розияллоҳу анҳога буни ўзлари қўллари билан кўрсатганлар. Валлоҳу аълам.