2018 йил АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши жиддий иқтисодий санкциялар киритган эди. 2020 йил январдан декабргача Хитой ва Эрон ўртасидаги савдо ҳажми 14,9 млрд долларни ташкил қилди, бу ўтган йилга нисбатан 35% кам. Икки мамлакатнинг товар айланмаси 2021 йилда 14,8 млрд. долларга тенг бўлиб, бир йил олингига қараганда 1% камроқ. Бу нимага рўй беряпти? Ниса сабабдан Эрон ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажми пасаймоқда?
Бу саволга жавоб бериш учун ХХР ва АҚШ товар айланмасига назар ташлаш керак. 2021 йил у 28,7%га ўсиб, 755,6 млрд долларга етди. Хитойнинг АҚШ билан савдо балансидаги ижобий салдоси ўша йили 396,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу ривожланиш билан хитойликлар Эрон билан савдо қилганлик учун санкцияга дучор бўлишни хоҳламайдилар. Улар тахминан 23 триллион долларлик йирик АҚШ бозорини йўқотишдан жуда қўрқишади. Бутун Эрон бозори атиги 400 миллиард долларни ташкил қилади.
2021 йилнинг март ойида Пекин ва Теҳрон 400 миллиард долларлик шартнома имзоладилар. Хитой барқарор нефт етказиб бериш эвазига бу суммани Эронга, биринчи навбатда, унинг инфратузилмаси учун 25 йил давомида инвестиция қилишга ваъда берди. Афтидан, бу кенгроқ ҳамкорликнинг бошланишини англатади. Бироқ, бу ҳақиқатдан кўра кўпроқ хоҳишларга ўхшайди. "The New York Times"нинг таъкидлашича, АҚШнинг Эронга қарши санкциялари ушбу келишувни амалга оширишдаги асосий тўсиқдир.
Эрон раҳбарияти Хитой билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан жуда манфаатдор экани ва бу давлат Эроннинг асосий савдо шериги эканлигидан келиб чиқади. Шундай, лекин бу ҳамкорлик амалда қандай кўринади? У қандай шаклларни олади? Foreign Policy нашри нима бўлаётгани ҳақида батафсил маълумот беради.
Хитой амалда Эрон нефтини сотиб оладиган ягона давлат - кунига тахминан 500 минг баррелдан 1 миллион баррелгача харид қилади. Хитойликлар нефтни санкцияларни четлаб ўтиш учун айланма йўл билан сотиб олишмоқда. Бу йўллар ва усуллар мустамлакачиликни қаттиқ эслатади.
Биринчидан, Пекин Эрон нефтини чегирма билан олади - Яқин Шарқ эталонидан тахминан 6 долларга арзон. Иккинчидан, ХХР нақд пулда тўламайди, чунки яна, Хитой компаниялари АҚШ санкцияларига дучор бўлишни истамайди. Хитой бартер савдосидан фойдаланади. Сайёрадаги кўплаб бозорлар эронликлар учун ёпиқ бўлгани ва мамлакат турли хил товарларга жуда муҳтож бўлганлиги сабабли, Хитой нефт эвазига Эронга арзон, кўпинча сифатсиз маҳсулотлар жўнатади. Гап озиқ-овқат, маиший техника, косметика ва ҳоказолар ҳақида кетмоқда... Ғалати (балки ғалати эмас, аксинча, табиийки) бу мамлакатда Хитойга қарши кайфиятнинг кучайишига олиб келди. Дарҳақиқат, Эрон Хитой мустамлакаси, Осмон остидаги империянинг хом ашё қўшимчасига айланиб бормоқда (у Хитой иқтисодиётини арзон хом ашё ёрдамида субсидиялайди) ва айни пайтда Хитойнинг сифатсиз саноат маҳсулотлари бозори бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, масалан, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўзаро савдо алоқалари ҳажми ортиб бормоқда ва ҳозирда унинг ҳажми 50 миллиард долларга баҳоланмоқда. Шу билан бирга, Хитой Исроилнинг Осиёдаги энг йирик савдо шеригига айланди. Икки давлат ўртасида ўттиз йил аввал дипломатик алоқалар ўрнатилганида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бор-йуғи 50 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 22,8 миллиард долларга етди. БАА ва Исроил АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчилари ва Хитойнинг бу мамлакатлар билан савдоси жадал ривожланмоқда.
Эрон табиий ресурсларга бой. Бу нафақат нефть ва газнинг улкан заҳиралари. Эрон темир, хром, мис ва бошқалар заҳираларига эга. Лекин мамлакатнинг асосий бойлиги малакали ва нисбатан арзон ишчи кучи ҳисобланади. 85 миллион аҳолига эга мамлакатда 5 миллиондан ортиқ талаба бор. Эрон Яқин Шарқдаги энг билимли мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шунга қарамай, санкциялар шароитида инвесторлар ўз капиталлари ва корхоналарини ушбу мамлакатда жойлаштиришга таваккал қилмайди.
Албатта, Россия Эрон эмас. 2021 йилда Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 35,8 фоизга ўсиб, қарийб 147 миллиард долларни ташкил этди, аммо АҚШ Россия Федерациясига нисбатан янги оғир санкциялар жорий қилган тақдирда Хитойнинг хайрия ишларига умид боғламаслик керак. Агар кимдир Хитой Американи ёқтирмагани учун хайрия қилмоқда деб ўйласа, у қаттиқ адашади. Ҳа, дунёда Пекин ва Вашингтон ўртасида кескин рақобат бор. Ҳа, Хитой америкаликларнинг мухолифлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Лекин шу билан бир пайтда, Хитой компаниялари тажрибали ва қаттиққўл савдогарлар. Улар АҚШ санкцияларидан ўз манфаати йўлида эҳтиёткорлик билан фойдаланиб, том маънода эронликларнинг қўлларини қайиришмоқда. Эрон тажрибаси Хитой сиёсати ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин.