Американинг Foreign Affairs журнали Россияга қарши санкцияларнинг оқибатлари ва истиқболлари қандй эканлиги ҳақида мулоҳаза юритади?
Foreign Affairs (США): Россияга қарши санкциялар ишлаяпти
8 август Трамп маъмурияти Бирлашган қироллик ҳудудида Россия ҳарбий разведкаси собиқ офицери Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияга нисбатан асабни фалаж қиладиган «Новичок» моддасининг қўлланиши муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши. Бу санкциялар яқин кунларда кучга киради. Тез орада Конгресс бу кимёвий ҳужумга жавобан Россияга қарши санкцияларни кучайтириш масаласини кўриб чиқади. Бироқ ҳозир ушбу чораларнинг танқидчилари овози тобора кўпроқ янграй бошлади. Уларнинг таъкидлашича, санкциялар самарадорлиги паст, унумли эмас ва АҚШ уларни суиистеъмол қилмоқда. Россияга қарши санкцияларнинг оқибатлари ва истиқболлари қандай?
Муваффақият тарихи
Танқидчилар хато қилмоқдалар. Россияга қарши санкциялар уларнинг тарафдорлари кутган даражада ҳам самарали ва тез натижа берадиган бўлиб чиқди. Ҳаттоки агар маъмурият ва Конгресс бошқа ҳеч қандай чора кўрмаса ҳам, ҳозир амалда бўлган санкциялар вақт ўтиши билан Россия учун оғир оқибатларга олиб келади. Энг қаттиқ чоралар бўладиган янги санкциялар пакети эса Россияда жиддий ўзгаришларга сабабчи бўлиши мумкин.
Келинг, ҳаммаси нимадан бошланганини эслаймиз. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши санцияларни илк бора 2014 йил Қрим босиб олинганидан сўнг жорий қилди. Бу Москва билан муносабатларда туб бурилиш вақти бўлди. Бу пайтгача Ғарб Россияни глобал иқтисодиётга интеграция қилишга интиларди. Энди эса уни чиқариб ташлаш имтагида.
Бу фурсат санкциялар тарихида муҳим давр ҳисобланади. Илгари ҳажми бўйича Россия иқтисодиёти билан таққосланиши мумкин бўлган биронта иқтисодиёт бундай қаттиқ санкциялар таъсирига учрамаган. Фақат Иккинчи жаҳон уруши арафасида Миллатлар лигаси Италияга қарши, АҚШ эса – Японияга қарши эълон қилган чораларгина бу билан бироз қиёсланиши мумкин. Лекин ўша пайтдаги Италия ва Япониядан фарқли равишда Россия бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида сотиладиган йирик нефть ва газ таъминотчиси ҳисобланади. Газ ва нефть экспортига эмбарго – анъанавий санкция воситаси – ушбу ҳолатда умуман ўринга эга бўлиши мумкин эмас. Россия каби мураккаб нишонга қарши самарали санкциялар ишлаб чиқиш анча қийин масала бўлиб чиқди.
Ғарб санциялари қандай натижаларга эришиш имконини берди? Россия Қримни қайтармади ва Украинанинг шарқий вилоятларини тарк этмади. Унинг иқтисодиёти вайрон бўлмади. Бироқ санкциялар бунинг учун ишлаб чиқилган эмас. Санкциялар учта мақсадга эришиш учун ишлаб чиқилган: Россиянинг ҳарбий эскалацияни авом эттиришини тўхтатиш; халқаро меъёрларни мустаҳкамлаш ва уларнинг бузилишини қоралаш; Россияни сиёсий тартибга солиш учулини топишга ундаш – яъни уни ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилиш, ҳарбий ускуналарни олиб чиқиш ва Укринага чегара устидан назоратни тиклашга мажбур қиладиган Минск келишуви шартларини тўлиқ бажаришга мажбур қилиш.
Агар бу мақсадлар нуқтаи назаридан мулоҳаза юритадиган бўлсак, санкциялар кўп жиҳатдан иш берган саналади. 2014-2015 йиллардаги шиддатли жанглар давомида санкцияларни кучайтириш истиқболи жойларда вазиятнинг жиддийлашувига тўсқинлик қилгани ва украинларнинг ҳаётий кучга эгалиги билан биргаликда Россиянинг амбицияларини пасайтиршга имкон берганлигининг аниқ далиллари мавжуд.
Санкциялар шунингдек, Россия томонидан бузилган халқаро ҳуқуқ меъёрларини мустаҳкамлашга имкон берди. Санкциялар кўпинча улар жорий қилинган мамлакатлар учун харажатларга олиб келиши сабабли, кўпинча қуруқ оғиздаги танқидан кўра дадил ва кескин кайфиятни намойиш этади. Санкциялар вужудга келтирган бирдамлик ва умумий мақсадни ҳис қилиш Скрипалларни заҳарлашга жавобан самарали жавоб қайтаришга имкон берди. АҚШ ва бир нечта иттифоқдош мамлакатлардан мисли кўрилмаган даражада Россия разведкасининг 150 нафар ходимининг чиқариб юборилиши санкциялар масаласида эришилган ҳамжиҳатлик унинг асосида ётадиган ҳақиқий дипломатик ғалабага айланди.
Санкциялар Ғарбнинг фақат битта мақсадга эришишга имкон бермади: улар Россияни Минск келишуви шартларини бажаришга мажбур қила олмади. Ушбу битим шартларининг мунтазам равишда бузилиши ва Россиянинг Донецк ва Луганск халқ республикалари паспортларини тан олиш бошқа ҳаракатлари амалда бу мақсадга эришишга имкон қолдирмаяпти. Россия Украинага кўрсатадиган таъсирни сақлаб қолиш учун улкан харажатларга ҳам боришга тайёр.
Лекин шунга қарамай, Россияга қарши санкциялар кутилганидан ҳам анча самарали бўлиб чиқди. Аслида ташқи сиёсат воситалари камдан-кам ҳолларда қўйилган барча мақсадларга эришишга олиб келади. 100 дан ортиқ мисол унинг доирасида кўриб чиқилган санкциялар кенг қамровли тадқиқоти шуни кўрсатадики, санкциялар демократияларга қарши, уларни бошқалардан ажратиб қўйиш мумкин бўлган мамлакатларга қарши ва илгари қалин алоқада бўлмаган мамлакатлар ўртасида жорий қилинган ҳолларда энг самарали иш беради. Россия билан боғлиқ ҳолатда эса юқорида санаб ўтилган санкциялар муваффақиятли бўлишининг шартларидан биронтаси ўринга эга эмас. Бироқ Россияга қарши санкциялар барибир ҳайратланарли даражада муваффақиятли бўлиб чиқди ва одатдан талаб қилинган муддатдан ҳам кам вақт ичида натижа берди.
Бу санкциялар шунингдек, унумли бўлиб чиқди. Айримларнинг таъкидлашича, санкциялар мамлакат ичида ватанпарварлик кайфиятларини уйғотиб, Россия президенти Владимир Путинга хизмат қилади. Бироқ Путиннинг рейтингги 2014 йилдан кейин кескин ортиши халқнинг санкцияларга жавоби билан эмас, Қримнинг босиб олиниши билан изоҳланади. Март ойида Путин қайта сайланганидан кейин унинг рейтинги Қрим босиб олинишидан олди кузатилган даражагача кескин тушиб кетди, Россияга қарши санкциялар эса янада қаттиқашди.
Бошқаларнинг фикрига кўра, олигархларни Россияга пулларни қайтаришга мажбур қилар экан, санкциялар Путинга унинг азалги «офшордан чиқариш» мақсадига эришишга ёрдам бермоқда. Бироқ россиялик олигархлар ҳозир Россияга ўз капиталларининг катта қисмини қайтараётганидан дарак берадиган ҳеч қандай аломати йўқ. Ҳакиқатда Россиядан чиқиб кетаётган капитал оқими ҳажми ўсишда давом этмоқда.
Илдам қадамлар билан олға
Россияга қарши санкциялар олиб келадиган энг жиддий оқибатлар ҳали олдинда. Уларнинг таъсири тобора кучайиб боради. Хусусан, Россия энергетика секторини хорижий технологиялар ва молиялаштиришга уланишдан маҳрум қиладиган чоралар қанчалик кўп амал қилса, шунчалик қаттиқ таъсир кўрсатади. Россия учун хавотир ортмоқда. Июлда Россия ҳукумати санкцияларнинг оқибатларига қарши кураш бўйича кенг қамровли илк режасини тақдим этди. 3 август куни Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев санкциялар энергетика секторида жиддий муаммолар юзага келтираётганини айтди. Ҳозир нафақат иқтисодий либераллар, балки мамлакатдаги барча ишларни бошқарадиган хавфсизлик хизматлари ҳам хавотирга тушган.
Санкциялар янги пакети энг қаттиқ ва амалий натижа берадиган ҳисобланади. Апрель ойида АҚШ Ғазначилиги глобал молия тизимидан узиб қўйиш режалаштирилган россияликлар рўйхатини эълон қилди. Бу энди нима бўлишини тушунишга ҳаракат қилаётган россиялик олигархлар ўртасида катта хавотир уйғотди. Бундан ташқари, Бирлашган қироллик ҳозирги кунда россиялик олигархлар ва уларнинг бойликлари манбаларини текшириш ҳамда россияликлар ўз бойликларини яшириши мумкин бўлган барча хорижий ҳудудларда шаффофлик стандарталрини такомиллаштириш билан шуғулланмоқда.
Бу янги санкциялар ва стандартлар шундай ишлаб чиқилганки, Россия элитасини Россияда пул ишлаб топиш ва бу пулларни чет элда сақлашга жўнатиш имкониятидан маҳрум қилиши кўзда тутилган. Олигархларни очкўз давлатдан ҳимоя қилар экан, Ғарб молия ва ҳуқуқ тизими Россия иқтисодий элитасига Россияда ҳукумат механизмлари қандай ишлашига мослашишга ёрдам беради. Бу маънода Ғарб Путин режимини барқарорлаштиришга ёрдам беради.
Агар жиддий миқдордаги олигархлар Ғарбнинг Кремль ҳаракатларига жавоби уларнинг асосий манфаатларига дахл қилишини сезадиган бўлса, улар, эҳтимол, Путинга бошқача нигоҳ билан қарай бошлайдилар. Россияда иқтисодий элита ва сиёсий ҳукумат манфаатлари бир-бирига мос келиши тобора камайиб бормоқда. Бу зудлик билан ўзгаришларга олиб келмайди. Лекин энди «2024 йил масаласи» - конституция талаб қилганидек, Путиннинг ўз лавозимин тарк этиши ва бунда унинг вориси ким бўлиши масаласи кўдаланг бўлган бир пайтда ҳукумат ва пул ўртасидаги ихтилофлар нафақат Россия хулқ-атворини, балки унинг бошқарув тизимини ҳам ўзгартириб юборишаг қодир бўлган янги муҳим куч шакллантиришни асослаб бериши мумкин.
Ниҳоят, айрим танқидчилар Ғарб санкцияларни ҳаддан ташқари суиистеъмол қилишидан хавфсирамоқда. Агар Ғарб санкциялар воситасига ҳаддан ташқари кўп мурожаат қиладиган бўлса, ҳисоблайди улар, мамлакатлар бу санкцияларни айланиб ўтиш йўлини топади. Бошқа ҳолатларда бу қонуний хавфсираш бўлиши мумкиндир, лекин фақат Россия билан боғлиқ ҳолатда эмас ва бунинг ҳам ўз сабаблари бор, албатта.
Биринчидан, санкцияларни кучайтириш жиддий сабабларга кўр рўй берган, чунки Россиянинг хулқ-атвори вақт ўтиши билан тобора ёмонлашиб борган: у Қримни босиб олган, Донбассга бостириб кирган, Малайзиянинг йўловчилар ташийдиган самолетини уриб туширган, ғарб мамлакатларидаги сайловларга аралашган ва собиқ агентини йўқ қилиш учун «Новичок» ни қўллаган. Агар Ғарб Россиянинг янги жиноятларига янги санкциялар жорий қилиш билан жавоб бермаганида эди, бу унинг етарли даражада дадил эмаслигидан далолат берган бўларди. Санкцияларни кучайтиришга тайёрлик бу – самарали тийиб туриш воситасига айлантирадиган нарсадир. Айнан Россия давлат қарзига қарши санкциялар ва Россияни халқаро тўлов тизимидан чиқариб ташлаш қаби янги қаттиқ санкциялар жорий қилиш истиқболи Россиянинг Украинадаги амбицияларини сусайтиришга имкон берди. Мисол учун, айнан санкциялар Россияни 2014 йилнинг сентибрида Мариуполь каби стратегик аҳамиятга эга бўлган шаҳарни босиб олиш ва беш ойдан кейин Дебальцевода ғалабадан кейинги одимларни давом эттиришдан тўхтатиб қолганининг далиллари бор. Агар биринчи санкциялар янада қаттиқроқ бўлганида ва ғарб мамлакатлари ҳукуматлари уларни кучайтириш ниятини аниқроқ намойиш этганида эди, бу санкцияларнинг тийиб туриш самараси янада яққол ифодаланган бўларди. Гапнинг индаллосини айтадиган бўлсак, Ғарб санкциялардан жуда ҳам кўп эмас, балки аксинча, жуда ҳам кам фойдаланган.
Биринчидан, Россия санкцияларни айланиб ўтиш усулларини топиш учун кўп куч сарфлашига тўғри келган бўларди. Унинг вазиятга мослаши олишга қаратилган ҳаракатлари фақат янги муаммолар вужудга келтирган бўларди. Россиянинг жавоб тариқасидаги санкциялари – Европадан озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг тақиқланиши – Ғарбнинг сиёсий қатъиятини сусайтира олмади ва фақат нархларнинг ўсишига дуч келган россиялик истеъмолчиларга зиён келтирган ҳолда россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг ривожланишига туртки берди. Ҳукумат санкциялар остига тушган компанияларга берган ёрдам фақат давлатнинг иқтисодиётдаги ролини кенгайтирди (эндиликда иқтисодиётнинг тахминан 50 фоизи унга тегишли), бу эса коррупция ва самарасизлик муаммоларини янада кучайтириб юборди. Гарчи Россия ўзига янги ҳамкорлар топишга шошилган бўлсада, эндиликда унинг вариантлари сони камайган ва позицияси анча сусайган. Мисол учун, Хитой ҳозирда анча кучлироқ позицияда турибди ва Россия-Хитой муносабатларини унинг манфаатларига кўпроқ хизмат қиладиган тарзда йўлга қўйиши мумкин.
Ва ниҳоят, санкцияларни танқид қилувчилар АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлик борасидаги мақсадларга бошқача қандай қилиб эришиши мумкин эканлигини тушунтиришлари лозим. Бирон-бир воситани идеал деб бўлмайди. Шу аснода санкциялар бу – самарали, кам харажатли ва ҳалокатга олиб келмайдиган восита бўлиб, Ғарбга унинг табиий афзалликларидан фойдаланиш имконини беради. Ўтган ўн йилликда Россия зўр таассурот қолдирадиган ҳарбий ислоҳотлар амалга оширди ва самарали ахборот урушини ривожлантирди. Унинг қудрати Ғарбни ҳайрон қолдирди ва жаҳлини чиқарди. Бироқ Россия ўз рақиблари билан таққослаганда анча заиф мамлакат бўлиб қолавермоқда. Ғарбнинг асосий афзаллиги унинг иқтисодий кучидадир. Санкцияларнинг негизида ҳам айнан шу омил ётади.
Санкцияларнинг ҳаммаси ҳам яхши ва самарали эмас. Ҳар қандай воситалар каби, қўйилган мақсадларга эришиш учун улар ҳам пухта ишлаб чиқилиши, бунда иттифоқчилар орасида алоқаларни бузмаслиги ва кўзда тутилмаган салбий оқибатларни минимал қилиши. Шу муносабат билан 2017 йилда бекор қилинган АҚШ Давлат департаменти қошида санкциялар сиёсатини мувофиқлаштирувчи маъмуриятининг тикланиши окилона қадам бўлган бўларди.
Россия жуда мураккаб нишон эканлигини ҳисобга олиб, унга қарши санкциялар ҳаттоки кўпчилик кутган даражадан ҳам яхши натижа бермоқда. Бу санкцияларнинг негизида Ғарбнинг устунлиги ётади. Санкциялар қанчалик кўп амал қилса, улар шунчалик самарали бўлади. Энди, геоиқтисодий рақобатнинг янги даври кириб келаётган бир пайтда улар биз учун келажакда ҳам қўлланиши мумкин бўлган қимматли тажрибага айланиши мумкин. Уларни объектив равишда баҳолаш, ақл билан фойдаланиш ва асло улардан воз кечмаслик керак.
Абу Муслим таржимаси