loader
Foto

The Telegraph: Путин халқаро ҳуқуқни писанд қилмаган ҳолда сиёсий беқарорликни юзага келтирмоқда

Россия томонидан асоссиз тажовузкорлик ҳаракатлари билан кўпинча рўй берадиган каби, бу ҳужум бутун дунёнинг эътибори бошқа нарсага чалғиб турган пайтда рўй берди – ушбу ҳолатда Европа Иттифоқи раҳбарлари Брексит бўйича битимни мувофиқлаштириш учун учрашув ташкил қилиш билан банд эди.

Айнан шу сабабли, дунё 2014 йил Россиянинг Қримни ноқонуний босиб олишига, шунингдек, Украинанинг шарқий қисмидаги низога аралашувига етарлича эътибор қаратмаган. Кремль халқаро ҳуқуққа мувофиқ, бу икки мамлакат учун умумий ҳудудий сувлар деб белгиланган Керчь бўғози орқали ўтаётган ҳарбий кемаларга ҳужум қилиш мумкин деб ҳисоблайди.

Бироқ, Қрим ва бошқа жойларда рўй берган воқеалардан кўрганимиздек, Россия президенти Владимир Путин халқаро ҳуқуқ меъёрларига алоҳида ҳурмат кўрсатмайди ва агар Россия учун фойда билан бирон нарса қилиш имконияти пайдо бўлса, бу имкониятни қўлдан чиқармайди. Шундай қилиб, Россия, украинларнинг Азов денгизи орқали Қора денгизга ўтиш ҳуқуқини шубҳа остига қўяди ва аксинча, Керчь бўғози устидан назорат ўрнатишга, Украина кемаларининг эркин ҳаракатланишини чеклашга ҳаракат қилади.

Украина бунга ғазаб билан жавоб қайтаргани, мамлакат президенти, Москванинг ашаддий душмани Петр Порошенко эса, унга президент сайловини бекор қилиш ҳуқуқини берадиган ҳардий ҳолат жорий қилиш билан таҳдид солаётганига ҳайрон қолмасак ҳам бўлади. Путин халқаро ҳуқуқни яна айтайин писанд қилмаслиги қолган Европада беқарорлик юзага келтиришга хизмат қилади.

Манба: The Telegraph

Абу Муслим тайёрлади