Жиноят содир этилиши билан маҳаллий шерифи «бизда террористик хуруж амалга оширилди деб ҳисоблаш учун ҳеч қандай асослар йўқ» деб айтди. Бошқача қилиб айтганда, ҳужум қилган шахс мусулмон ёки араб эмасди.
Ўқчи Ян Дэвид Лонг, 28 яшар армия фахрийси, Афғонистонда пулеметчи бўлиб хизмат қилган, совет даврининг сўнгги йилларида «афғон синдроми» номи остида машҳур бўлган жароҳатдан кейинги стресс ҳолати оқибатидаги дилсиёҳликдан азият чекарди.
Лонг ҳақида кўп нарса маълум эмас, фақат шуни биламизки, у мантиққа мос келмайдиган ва ғалати хулқ-атвори туфайли ҳукуматнинг диққат марказидан ўрин олганди. Апрель ойида унинг уйига келган полициячилар психиатрлар инқироздан чиқариш гуруҳини чақирган, лекин уни вақтинчалик ҳибсга олмасликка қарор қилинади. Шунингдек, у барга тез-тез ташриф буюриб туриши маълум бўлган.
Эслатиб ўтамизки, бу АҚШда жароҳатдан кейинги стресс ҳолати оқибатидаги дилсиёҳликдан азият чекадиган ҳарбийлар ёки собиқ ҳарбийлар томонидан уюштирилган оммавий отишмаларнинг биринчиси эмас. У Американи терроризмдан ҳимоя қилиш ва миллий хавфсизлик манфаатларида Афғонистонга юборилганди. У урушдан қайтиб келгач, 12 кишини ўлдирди. Нечта афғонни ўлдирганини эса ҳеч қачон билиб олмаймиз. Охир-оқибатда, эҳтимол, у руҳий хаста қурбони бўлиши ва пировардида, Калифорнияда оммавий қотилликнинг айбдори ўзгалар урушига аралашган, узоқ ислом давлатига тартибсизлик ва хунрезлик олиб кирган, ўша тартибсизлик ва хунрезлик бу мамлакатдан қандай қилиб АҚШ ҳам етиб борганини сезмай қолган одамлар бўлиши мумкин.