loader
Foto

«Сен - навбатдагисан»: «Ироқ гўзали»нинг асабини бузишди

Ўз ҳаёти учун хавотирга тушгани ҳақида қиз Instagram саҳифаларида онлайн-трансляция орқали кўзларида ёш билан гапириб берди. Ўлдирилган Тара Фаресни «жафокаш» деб атаган Кассем «муваффақиятга эришган аёллар» Ироқда «товуқ каби сўйиб ташлана бошлагани» ҳақида маълум қилди. Моделнинг фикрига кўра, «Бағдод гўзали» уларнинг турмуш тарзи консерватив жамият меъёрлари доирасидан четга чиқадиган қолган ироқлик аёлларни қўрқитиш учун ўлдирилган.

Шу муносабат билан Кассем мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига уни ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилган. 27 сентябрь куни «Бағдод гўзали» конкурси ғолибаси, қарийб уч миллион обуначиси бўлган Instagram-блогери Тара Фареснинг ўлдирилгани маълум бўлганди.

Номаълум кишилар аёлни Бағдод шаҳрида ўлдириб кетишган. Бунга қадар гўзаллик салони соҳибаси ва фешн-эксперт сирли вазиятда ўлим топганди. Ироқ Бош вазири Ҳайдар Ал-Абадий бу жиноятлар бир-бири билан боғлиқ бўлиши эҳтимолини истисно қилмади ва жиддий тергов ўтказишни талаб қилди