loader
Foto

АҚШ Украинага Switchblade камикадзе-дронлари етказиб беради. Бу қандай қурол эканига изоҳ берамиз

Шу пайтгача Украина душман ҳаракатларини кузатиш, шунингдек, унинг техникаси ва шахсий таркибини қилиш учун бир неча турдаги турли учувчисиз учиш аппаратлардан фойдаланган. Энг машҳурлари, албатта, юқори самарадорликни намойиш этган «Байрактар»лар эди: 50 дан ортиқ турли хил техника – зенит-ракета тизимларидан тортиб ёқилғи ортилган поездлар ва юк машиналари айнан уларга тўғри келади.

Бироқ тез орада Украина армиясига янги, юқори технологияли қурол — дроны-камикадзе Switchblade камикадзе-дронлар келиб тушиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида бир нечта америка нашрлари хабар қилишича, АҚШ Президенти Джо Байден маъмурияти 16 март куни ажратишга қарор қилган ёрдам доирасида, шу пайтгача фақат АҚШ ва Буюк Британияда хизмат қилган 100 та янги дронлар бўлади.

Америка армияси Switchblade дронларидан Афғонистонда фойдаланган, бироқ натижалар ҳақида ошкор қилмаган.

Бу қандай қурол ўзи?

Дронлар ишлаб чиқарувчиси Американинг "AeroVironment" компанияси бўлиб, у Россияга қарши урушда Украинани очиқчасига қўллаб-қувватлайди: "биз Украина халқини ва барча НАТО давлатларини қўллаб-қувватлаймиз. Украина ва бизнинг Шарқий Европа иттифоқчиларимиз ҳозир Россия армиясини мағлуб этиш ва келажакдаги тажовузларнинг олдини олиш учун бизнинг технологияларимизга муҳтож", дейилади компания сайтида. Бироқ, ҳозиргача AeroVironment вакиллари Switchblade комплексларини потенциал етказиб бериш ҳақида изоҳ бермадилар.

Switchblade бекорга дрон-камикадзе деб аталмайди. Оператор дронни тезда ишга тушириши, нишонни танлаши ва дронни тўғридан-тўғри унга учириши мумкин - буларнинг барчаси оператор учун етарлича тез ва хавфсиз масофада содир бўлади.

Бу камералар, йўл-йўриқ тизимлари ва жанговар каллаклар билан жиҳозланган, соатига 100 км тезликка эриша оладиган кичик учувчисиз учиш аппарати реал вақтдаги ва видеодаги GPS координаталаридан фойдаланади, бу эса нишонни тез ва аниқ аниқлаш ва максимал даражада зарар етказиш имконини беради.

Амалда уларни бир марталик Байрактарлар деб аташ мумкин, уар жангвор учувчисиз учиш аппаратлари жиҳозланадиган ракеталардан анча арзон: айрим баҳоларга кўра, Switchblade «кичик» варианти 6 минг доллар атрофида туради. Кичик габаритлар, юқори тезлик ва шовқинсиз учиш (буни электр двигателлар таъминлайди) уларни амалда душман учун кўринмас қилади.

Switchblade яна бир афзаллиги, агар вазият объектга ҳужум қилинган пайт ўзгарадиган бўлса сўнгги паллада ҳам оператор томонидан нишонни ўзгартириш имконияти мавжудлиги ҳисобланади. Учириган жанговар каллак билан эса бундай қилиб бўлайди. Шу тариқа оператор тинч ахоли ёки яқин атрофдаги объектларга максимал даражада хавф етказмайдиган тарзда дрон зарбасиа максимал даражада аниқ тузатиш киритиши мумкин.

«Бу Javelin ракетасининг аниқроқ вариантидир. Иккала тизим ҳам бинони йўқ қилиши мумкин, лекин Switchblade бинодаги керакли ойнага зарба бериш имконини беради, бу эса нишонларни ўта аниқлик билан уришга имкон яратади. Шундай қилиб, кичик гуруҳ муҳим позицияни ёки душман транспорт воситасини хавфсиз масофадан йўқ қилиши мумкин", - тизимда ишлаган операторлардан бири ишлаш принципини шундай тавсифлайди.

Дронлар фаол мудофаа режимида ишлайдиган, қарши ҳужумларни амалга оширадиган ва душманнинг логистика занжирларини бузадиган Украина армияси учун идеал қурол бўлади.

Дронларнинг икки хил варианти бор — Switchblade-300 ва Switchblade-600

Switchblade-300 — тизимнинг «кичик» варианти бўлиб, унинг жанговар каллаги гранотометда фойдаланиладиган 40 мм гранатага тенг, бу эса дронни енгил зирҳли техника ва пиёдаларга қарши жуда самарали қилади. Алоҳида қайд етилишича, заряд ҳавода ҳам, нишон билан бевосита алоқада ҳам портлаб кетиши мумкин.

Бу узунлиги 61 см бўлган ихчам дрон, у юк кўтарувчи ва ишга туширгич билан биргаликда атиги 2,7 кг ни ташкил қилади — яъни у оддий рюкзакка сиғади. Унинг кичик ўлчамлари уни турли хил ҳаво, денгиз ва қуруқлик платформаларидан учиришга имкон беради.

Дрон ҳавода 15 дақиқагача туриши мумкин ва тахминан 10 километргача масофадан бошқарилади. Учувчисиз аппаратнинг круиз тезлиги тахминан 100 км/ соатни ташкил қилади; ҳужум пайтида дрон 161 км/ соатгача тезлашиши мумкин, бу эса уни душман учун деярли тутқич бермас нишонга айлантиради.

Switchblade-600 — учувчисиз учиш аппаратининг катта варианти бўлиб, танклар ва оғир зирҳли техникаларга қарши қўлланади. У укасига қараганда анча оғирроқ (умумий вазни 23 килограмм), аммо унинг масофаси узоқроқ (40 км гача), батареянинг ишлаш муддати узоқроқ (40 дақиқагача) ва ҳужум тезлиги юқори (соатига 185 км гача).

Учувчисиз учиш аппаратининг аниқ нархи номаълум, аммо у Украина армияси томонидан аллақачон фаол ишлатилаётган Javelin ракеталаридан анча паст.

Ҳозирда Украинага қайси турдаги дронлар бориши номаълум. Мутахассисларнинг фикрича, Украина армияси камикадзе-дронларининг иккала турини ҳам олади, аммо қайси нисбатда эканлиги номаълум.

Уларнинг иш натижалари дарҳол сезилмаслигини тушуниш ҳам муҳимдир. Бошқа ҳар қандай қурол сингари, камикадзе-дронлари ҳам мутахассислар уларнинг имкониятлари билан танишишлари, уларни тўғри бошқаришни ўрганишлари ва жанговар шароитларда самарали фойдаланишлари учун вақт талаб қилади.