Исроил ҳарбий полицияси жиноят қидирув бўлимининг фикрича, исроиллик аскарларга гумонланувчи сифатида қараладиган тергов Исроил жамиятида норозиликка сабаб бўлади, деб хабар қилди пайшанба куни Исроилнинг «Гаарец» газетаси.
Бу маълумотни Jerusalem Post газетаси ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 51 ёшли Абу Акла ўтган чоршанба куни Исроил ҳарбийлари томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳридаги рейдини ёритиб бораётганда отиб ўлдирилган, гувоҳлар ва ҳамкасбларига кўра, у исроиллик аскар томонидан ўлдирилган.
Абу Акла ўлдирилган куни "press" деб аниқ ёзилган зирҳли нимча ва шлем кийган эди. У бошининг орқа қисмидан, зирҳли нимча ва шлем ўртасидаги оралиқдан ўқ ўтиб яраланган. Ҳамкасблари ва атрофдагилар унга ёрдам беришга ҳаракат қилганда ўқ отиш давом этди.
Хабарга жавобан Абу Акланинг оиласи исроиллик ҳарбийлар унинг ўлимини тергов қилишни истамаганидан ҳайрон бўлмаганини айтди.
"Биз буни Исроил томонидан кутгандик. Шунинг учун биз уларнинг терговда иштирок этишини истамадик", — дейилади оила баёнотида. "Биз ушбу ҳаракатлар учун жавобгар бўлган барчани жавобгарликка тортмоқчимиз".
"Биз, хусусан, Қўшма Штатларни - у АҚШ фуқароси бўлгани учун - ва халқаро ҳамжамиятни адолатли ва шаффоф тергов бошлашга ва қотилликларни тугатишга чақирамиз".
Босиб олинган Шарқий Қуддусда яшаган Ширин Абу Акла АҚШ фуқароси эди. У қарийб ўттиз йил давомида босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторини матбуотда ёритиб борган.
Абу Аклнинг оиласи АҚШ ҳукуматидан унинг ўлдирилиши текширилишига кафолат олган.
Дастлаб Исроил расмийлари унинг ўлимига фаластинлик жангарилар масъул эканини даъво қилиб, фаластинликлар ўқ узгани акс этган видеони тарқатган эди.
Бироқ Исроилнинг таниқли инсон ҳуқуқлари ташкилоти «Бецелем» тадқиқотчилари клип суратга олинган жойни топдилар: Ширин суратга олинган жойдан 300 метр узоқликда ва тўғридан-тўғри кўринмайдиган жойда. Ал-Жазиранинг янгиликларни текшириш ва мониторинги бўлими ҳам текширув ўтказди ва худди шундай хулосага келди.
Кейинроқ Исроил ўз таклифини қайтиб олиб, қотиллик юзасидан тергов бошлашини айтди.
Исроил аскарлари томонидан фаластинликларнинг ўлдирилиши бўйича олдинги терговлар Исроилда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган, кўпчилик исроилликлар аскарларни бундай қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортмаслик керак, деган фикрда эди.
"Бунинг сабаби шундаки, сиз Исроил армиясининг фаол ҳарбий операцияда қатнашаётган офицер ёки аскарига нисбатан жиноий иш қўзғатишингиз керак бўлади. Бу Исроил сиёсати ҳозирги шароитда мутлақо номақбул деб ҳисоблаган нарса", - дейди ал-Жазира журналисти Имрон Хон Ғарбий Қуддусдан.
"Агар бу тергов амалга оширилса, ҳукуматга ҳужум қилинади. Мухолифат бундан фойдаланиб, сиёсий замин яратади".
"Бундан ташқари, қоидага кўра, исроилликларнинг ўзлари армияни дахлсиз, Исроилнинг ҳимоячиси деб билишади ва шунинг учун улар ҳарбий операция давомида қиладиган ҳамма нарса дахлсиз ҳисобланади", деди у.
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Исроил кейинги барча қотилликларга қўшимча карт-бланш беради. "Жамиятда мухолифат"ни қўзғатмасликни кўлаб, ьуеиен учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмайди.