Американинг ATACMS комплекслари - 300 километр масофага учадиган ракеталар - Украинага етказиб берилади. FreeДом лойиҳаси сюжетида айтилишича, янги қурол Украина учун шу пайтгача бўлмаган имкониятлар ҳадя этади.
Украина қуролли кучлари ўз мамлакати ҳудудидаги, жумладан, Қрим ва Қора денгиздаги барча ҳарбий нишонларга зарба бериши мумкин бўлади. Бунда ATACMS ишга тушириш учун қўшимча ускуналар талаб қилинмайди.
"Бу ракетанинг ўзига хослиги нимада? У ракетани ташувчи сифатида алоҳида бир махсус комплекс талаб қилмайди. Амалда бизга етказиб берилган баравараига отиш тизимларидан фойдаланиш мумкин. Бу MLRS M140 ва M270", — дейди ҳарбий эксперт Антон Михненко.
Парвоз тезлиги секундига бир ярим километрни ташкил этади, ракета ҳавода маневр қила олади ва душман ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун тузоқларни яратади. Бундай нишонни уриб тушириш ниҳоятда қийин, шунингдек, айнан қайси ракета учаётганини радар орқали тушуниш ҳам деярли мумкин эмас.
Хусусан, 300 километргача отиш мумкин бўлган версия бор, кассетали жанговар каллакли версия мавжуд ва осколкали-фугасли жанговар каллак мавжуд. Масалан, кассетали версиясида 6 та футбол майдонини қамраб оладиган 950 та ўқ-дорилар мавжуд. Бу агар сиз техника ва шахсий таркиб тўпланишини қоплаш керак бўлса. Агар нишон муайян нуқта бўлса, 300 километрга учадиган версия фойдали бўлади. Яъни, Украина Қуролли Кучлари душманнинг қўмондонлик пунктлари, унинг жиҳозлари ва инфратузилма объектларига, ҳатто фронт ортида ҳам етиб бориш имкониятига эга бўлади.
Бундай ҳолда, максимал масофада нишондан рухсат этилган оғиш 10 дан 50 метргача. Россияда бундай аниқлик ва масофага эга қурол йўқ.
Демак, ATACMS ракеталари қабул қилинган пайтдан бошлаб Украинанинг бир метр ҳам ерлари босқинчилар учун хавфсиз бўлмайди.