Россиялик тарғиботчилар ижтимоий тармоқларда украиналик ҳарбий асирнинг ўлдирилиши акс этган видеони жойлаштирди. Эълон қилинган кадрларда рус босқинчиси украиналик аскарнинг жинсий аъзосини канцелярия пичоғи билан кесиб ташлаган. Ижтимоий тармоқларда қотилнинг шахси тезда аниқланди.
Украиналик ҳарбийнинг шафқацизларча ўлдирилиши фонида АҚШ Конгресси қошидаги Хельсинки комиссиясининг катта маслаҳатчиси Пол Массаро Украинага 165 дан 310 км гача бўлган нишонларни аниқ уришга қодир узоқ масофали ATACMS ракеталари ва замонавий танкларни беришга чақирди.
Массаро Twitter да ёзганидек, РФ ҳарбий жиноятлари «бутун инсоният учун ҳақорат» ҳисобланади, унинг қўшимча қилишича: Россия ёвузлигини фақат Украина ғалабаси билан тугатиш мумкин.
"Россия босқинчилари томонидан содир этилган жирканч ёвузлик. Бошқа кечикиб бўлмайди. Украинага буни тугатишга ёрдам беринг. Рус босқинчиларининг ваҳшийлиги ва бузуқлиги жирканчдир. Ахта қилиш, қотиллик, зўрлаш, болаларни ўлдириш, шаҳарларни ер билан бир қилиб текислаш. Чексиз ёвузлик. ATACMS ва танклар. Уларга ҳамма нарсани беринг. Улар инсониятга қарши жиноятни тугатиш учун керак бўлган ҳамма нарсани беринг", - деб ёзди Массаро.
Эслатиб ўтамиз, президент офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг сўзларига кўра, Россия келажакда жазодан қочиб қутула олмайдиган одамхўрлар ва жаллодлар мамлакатидир.
"Россия тарғиботчилари бир гуруҳ рус йиртқич ҳайвонлари украиналик асирни қандай майиб қилганини иштиёқ билан кўрсатишди. Бутун дунё тушуниши керакки, Россия қийноқлар ва қотилликлардан завқланадиган одамхўрлар мамлакати. Лекин уруш туманлари рус жаллодларига жазодан қутулиб қолишга ёрдам бермайди. Биз ҳаммани аниқлаймиз. Ҳаммасини ушлаймиз", - деб ёзади Подоляк.