loader
Foto

Раҳбарнинг яхши-ёмони ҳақида

Абул Ҳасан Ашъарий эса афзали бўла туриб, ёмонроғи билан раҳбарликка битим тузилмайди, деган йўлни тутган. У айтади: «Ўз замонасининг одамларидан бирон киши ундан ортиқроқ бўлмаслиги раҳбарикка лойиқ одамнинг сифатларидандир. Агар раҳбарликка афзалроқ одам топилса, ёмонроғининг раҳбарлиги тасдиқланмайди». Яна айтадилар: «Яхшироғи бўйсунишга яқин-муносиброқдир. Кўнгиллар шундай одамга эргашишга, итоат этишга, буйруқларига бўйсунишга мойилроқдир». Яна айтадилар: «Раҳбарликда афзаллик талаб қилинади. Унда ҳам пайғамбарликка қиёсан, энг юқори мартаба талаб қилиниши керак.

Лекин улуғларимиз (розияллоҳу анҳум) ҳазрат Умар оғир жароҳатлангандан кейин баъзиларининг фазилати баъзилариникидан кўра кўпроқ бўлса-да, олти нафар номзод орасида (қайси бирини сайлаш) маслаҳа-ти бўлганини ҳужжат қилиб келтирадилар. Уларнинг орасидан афзалини тайин қил-мадилар, балки уларга халқ (манфаати) учун фойдали ҳамда раҳбарлик бурчи топ-ширилгандан кейин вазифани бажаришга кучи етадиган инсонни ихтиёр қилишлари топширилди. Ҳақиқатан ҳам, бошқаси ундан кўра афзалроқ бўлса-да. Ҳазрат Усмон ва ҳазрат Али (розияллоҳу анҳумо) билан мажлисда қатнашган инсонлардан уларнинг афзалликлари очиқ-ойдин кўриниб турган эди. Албатта, ноаниқликулардан қайси бири раҳбарлик бурчини бажаришда мусулмонлар манфаатига, сермаҳсулроқ ва фойдалироқлиги ҳақида эди. Уларга бу мажлисда мана шу ноаниқликни кўриб чиқиш ва мусулмонларга манфаатлироқ инсонга раҳбарликни топшириш вазифаси юклатилган эди. Шунингдек, хулафои рошидинлардан кейин ҳозиргача қурайш қабиласи вакили бўлмаса-да, афзалроқ, художўйроқ, тақводорроқ ва билимдонроқ бошқа инсонлар ҳам раҳбарликка тайинланган. Инсонларнинг ҳар бир замонда раҳбар сайлашдаги фикрлари итоатни назарда тутган.

Шунга биноан, Аллоҳ таоло ҳузуридаги ҳақиқатни топиш йўлида бирор-бир инсоннинг фазилатини билиш учун ҳеч қандай важҳ йўқ. Балки у (раҳбар сайлаш) фақат қунт қилиш ваўйлаб кўриш орқали юзага келадиган ишдир. Сайлашга сирли (Аллоҳнинг наздидаги) илмларни боғлаш имконсиздир. Одамлар буни (сайлашни) билиши ниҳоятда зарур. Чунки халифалик (раҳбарлик) уларнинг сайлаши ва ихтиёри билан бўлади. Агар, ҳақиқатан ҳам, уни билиш қўлдан келмайдиган бўлса, пайғамбарликка (хилофан) раҳбарликка имконият берадиган сирли илмларни боғлаш тўғри эмас. Чунки Аллоҳ таоло элчи ва пайғамбар юборишда бандалари орасидан Ўзи хоҳлаган инсонни танлайди. У (Аллоҳ таоло) барча нарсанинг ҳақиқатини билувчидир. Шундай экан, замон одамлари бир инсонни вазифани бажариши ва омонатни юклаш учун танлаб олишган бўлса, ана шу одам ўз давридаги энг муносиб кишидир. Бизнинг бу иш ҳақдаги баҳс-мунозарамиз мана шундан иборат. Аллоҳ тавфиқ берувчидир!

Абу Муин Насафий

"Табсиратул адилла фи усулуддин" китобин, 4-жилд