loader
Foto

Мусулмоннинг паспорти - Уммат кўзгуси сифатида

БАА ТИВ раҳбари Абдуллоҳ бин Зайднинг айтишича, рейтинг «БАА дунё майдонида ишончли ва фаол куч сифатида ўзини кўрсатадиган ижобий дипломатияга эришиши мумкинлигини кўрсатади».

БАА ТИВ аввалроқ БАА паспорти 2021 йилга келиб дунёда энг кучли паспортлар бешлигидан ўрин олишига қаратилган ташаббусни йўлга қўйлганди. Амирликлар паспорти 2016 йил декабрида худди шу рейтингда 27-ўринни эгаллаганди.

Миллий паспортлар рейтинги паспорт эгаси визаси ташриф буюриши ва кириб келган заҳоти виза олиши мумкин бўлган мамлакатлар сонини ҳисобга олади.

Бугунги кунда БАА паспорти соҳиби дунёнинг 167 мамлакатига визасиз ташриф буюриши мумкин. БАА биринчи марта Сингапурдан ўзиб кетди, бу мамлакат Германия билан бирга иккинчи ўринни эгаллади – Сингапур ва Германия паспорти соҳибларидан дунёнинг 166 мамлакатига кириш учун  виза талаб қилинмайди.

Учинчи ўринни Дания, Швеция, Финляндия, Люксембург, Франция, Италия, Нидерландия, Испания, Норвегия, Жанубий Корея ва АҚШ эгаллади. Бу мамлакатлар фуқаролари 165 мамлакатга визасиз кириш имконига эга.

Россия бу рўйхатда 38-ўринни эгаллади – энг юқори ҳам эмас, энг паст ҳам эмас. Россия паспорти билан 116 мамлакатга бемалол кириш мумкин, шундан 79 мамлакатга визасиз кирши мумкин ва 37 мамлакатда виза кириб келгандан кейин берилади. Ундан кейинги ўринни Туркия эгаллади, у 39-ўринда туради. Украина эса 28-ўринни эгаллади, украиналиклар 89 мамлакатга визасиз ташриф буюриши мумкин, 42 мамлакат эса уларга кириб келиши билан виза тақдим этади.

Энди рейтингда энг пастки ўринларни эгаллаганлар ҳақида. Энг пастки ўринларни мусулмон давлатлар эгаллаган, бунда уларнинг айримлари, ўша БААдан фарқли равишда, қачонлардир тамаддун марказларидан бири бўлган. Passport Index рейтингида энг ёмон паспортлар Афғонистон (29 мамлакатга визасиз), Ироқ (32 мамлакатга визасиз), Покистон (35 мамлакатга визасиз), Сурия (36 мамлакатга визасиз), Сомали (38 мамлакатга визасиз), Яман (39 мамлакатга визасиз), Эрон ва Судан (42 мамлакатга визасиз) ва Бангладеш (43 мамлакатга визасиз) паспортлари ҳисобланади.

Агар бу рейтинг ҳақида мулоҳаза юритадиган бўлсак, бу дунё мусулмонлари ўртасида, бойлик ва қашшоқлик, барқарорлик ва тартибсизлик, бир минтақада (Форс кўрфазида) жойлашган ва иккаласи дунёнинг йирик нефть захиралари ўнлигига кирадиган икки мамлакат улкан фарқни намойиш этиши мумкин. Бу ерда гап БАА ва Ироқ ҳақида кетмоқда – биринчи мамлакат паспорти дунёда биринчи ўринда турса, иккинчисининг паспорти рейтингда энг пастда жойлашган.

Нима учун дунё бир мамлакат учун эшикларни очмоқда (шайх Ал-Мактум сўзларига кўра) ва бошқа мамлакат учун ёпмоқда? Эслатиб ўтамизки, БАА нафақат араб ва мусулмон давлати, балки исломдан воз кечганлик учун ўлим жазоси кўзда тутилган дунёдаги кам сонили мамлакатлардан бири ҳам ҳисобланади (ҳатто «исломий» Эронда ҳам бундай қонун бекор қилинган). Улар ҳозирги кунда амалиётда камдан-кам қўлланмоқда, лекин барибир мавжуд, мамлакатнинг ўзи эса, бутун минтақада сиёсий исломизмга қарши муносабат ошкора эканлигига қарамай, шариат масалан, «сиёсий ислом» байроқдори сифатида тан олинган Туркия билан таққослаганда муҳимроқ роль ўйнайдиган мамлакат бўлиб қолавермоқда.

Шу билан бир вақтда, Ироқ мана 20 йилдан бери «халқаро ҳамжамият» бошқаруви остида бўлсада, лекин шу халқаро ҳамжамиятнинг ўзи Ироқ фуқаролари учун эшикларини очишга шошилмаяпти, чет элликларнинг Ироқка сафари ҳам шубҳа уйғотмасдан қолмайди. Биз деярли ҳар куни Ироқда аёллар ҳижоб ва ниқобдан халос бўлгани, мамлакатга спиртли ичимликлар, кино ва гўзаллик кўриклари қайтгани, езидлар ва насронийлар эса тобора кўпроқ ҳуқуқларга эга бўлаётгани ҳақида эшитамиз. Лекин ироқликларни халқаро ҳамжамият ўз мамлакатларига киритишга шошмаяпти, гоҳида эса тўсқинлик хам қиляпти (АҚШда трампча Muslim ban).

Худди шу ҳолат Афғонистон фуқароларига ҳам тегишли, ахир америка тарафдори бўлган афғон республикаси паспорти Фаластин мухторияти паспортидан ҳам кўпроқ эшиклар ёпилишига сабабчи бўлади. Абаййа ва ниқобга ўралган БАА фуқаролари учун эса бутун дунёни кезиб чиқиш учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқ. Шунингдек, Малайзия (Австралия, Польша ва Литва каби мамлакатлар билан бирга рейтингда 7-ўрин) ва Бруней (18-ўрин, Исроилдан бир қатор пастда) фуқароларида ҳам бу борада муаммолар кам.

Умуман олганда, бу рейтингдан шундай хулоса чиқариш мумкинки, мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолат мамлакат очиқлигига кам таъсир этади. Масалан, ЕИ визасиз режим тақдим этишдан аввал Туркиядан (шунингдек, Украина ёки бошқа мамлакатдан) қонунчиликда маълум бир ислоҳотлар талаб қилган бир пайтда, шуни аниқ тушуниш керакки – ЕИ туркларнинг ҳуқуқлари ҳақида қайғурмайди, ЕИ визасиз режимда турклар Европа мамлакатларида оммавий равишда сиёсий бошпана олиш учун ҳуқуқий асосларга эга бўлишини истамайди. Агар Европага оммавий равишда қочиш кутилмаса, ҳатто БАА ва Брунейдаги каби либераллик даражаси юқори бўлмаган қонунлар мавжудлиги ҳам ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Бошқа бир қизиқарли хулоса – мусулмон дунёси мамлакатлари ўзлари бир-бири учун ёпиқ. БАА фуқаролари Финляндия, Эстония, Люксембург ёки Янги Зеландияга визасиз бемалол ташриф буюриши мумкин, лекин, Покистон, Жазоир, Ироқ, Ливия ва Афғонистонга кириш учун улардан виза талаб қилинади.

Шундай қилиб, паспортлар рейтинги ҳақиқатда Уммат учун мусулмон давлатлар ва халқлар фаровонлигидаги улкан фарқни ва уларга қолган дунёнинг (мусулмон ва мусулмон бўлмаган мамлакатлар) муносабатини акс эттирадиган ўзига хос кўзгу деб ҳисобланиши мумкин. Кўриб турганимиздек, нефть мавжудлиги ёки либерал қадриятларга мойиллик доим ҳам ҳал қилувчи омил саналмайди.