loader
Foto

Макка ва Дубай дунё шаҳарлари топ-ўнлигидан жой олди

Умумий ҳисобда экспертлар 162 йўналишни таҳлил қилиб чиқдилар ҳамда дунёнинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарлар топ-10 ва ўтган йили туризмдан энг кўп пул ишла топган мегаполислар топ-10 эълон қилди, хабар беради vestifinance.ru.

Рейтингда биринчи ўринни Дубай шаҳри эгаллади. 2017 йил сайёҳлар бу ерда  29,7 млрд доллар сарфлаган. Ушбу амирликда сайёҳларнинг ўртача харажатлари кунига 537 долларни ташкил қилади.

Иккинчи ўринни Макка шаҳри эгаллади. Мусулмонларнинг муқаддас шаҳри санлаган Маккада 2017 йил 18,45 млрд доллар ёки кунига ўртача 135 доллар сарфланди.

Етакчи шаҳарлар учлигини Лондон якунлайди. Буюк Британия пойтахтида сайёҳлар 2017 йил 17,45 млрд доллар қолдирган ёки кунига 153 доллар сарфлаган.

Туризмдан олинадиган даромадлар ва тарифлар нуқтаи назаридан шаҳарлар топ-10 дан шунингдек, Сингапур, Бангкок, Нью-Йорк, Париж, Пальма-де-Майорка, Токио ва Пхукет ҳам ўрин олган.