loader
Foto

Ироқ: мулла Муқтада ас-Садр кўрмуридлари яна ҳукумат биносини эгаллаб олишди

Душанба куни Твиттерда қилган баёнотида Садр "сиёсий ишларга аралашмасликка қарор қилдим, шунинг учун мен энди якуний нафақага чиққанимни ва барча муассасалар ёпилишини эълон қиламан..."деди.

Бу эълондан сўнг, Садр кўрмуридлари Бағдоднинг парламент ва бошқа муҳим муассасалар ва элчихоналар жойлашган кучли мустаҳкамланган ҳудуди бўлган Яшил ҳудуддаги ҳукумат бинолари томон юриш бошлаган кўринади.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларда улар номаълум аскар ҳайкали ёнидаги дарвозадан ошиб ўтаётганини кўриш мумкин.

Республика саройини эгаллаб олган намойишчилар ҳукумат ҳовузида сузишни бошладилар.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, намойишчилар бир пайтлар, 2011 йилда минтақадаги ҳукуматга қарши "араб баҳори" намойишлари билан боғлаган "халқ режим қулашини хоҳлайди" деган шиорни айтишган.

Душанба куни тушдан кейин журналистлар жойларда отишма овозини эшитдилар. Reuters агентлигига кўра, бир неча намойишчи яраланган, Яшил ҳудуддаги юқори мартабали ҳарбий офицер эса 20 нафар хавфсизлик ходими яраланганини айтди.

Душанба куни Садр идораси томонидан эълон қилинган яна бир баёнотда - истеъфосидан сўнг - бундан буён "Садр ҳаракати номидан шиорлар, байроқлар кўтариш, сиёсий қўшиқлар куйлаш ва ҳоказолар қатъиян ман этилади ва садрчилар бунда, оммавий ахборот воситаларида ёки ижтимоий тармоқларда қатнашмайди".

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Садр тарафдорлари жанубдаги Ди-Қар вилоятидаги ҳукумат биносига бостириб кирган. Хабарларга кўра, улар Восит ва Майсанжа ҳам худди шундай қилишган – Майсандаги бинони безаб турган граффити "халқ буйруғи билан ёпилган" деб ёзилган.

Айрим интернет фойдаланувчилари Садр баёнотининг якунийлигига шубҳа билан қарашган.

"Садр деярли 10-марта сиёсатдан кетишини эълон қилди. Одатдагидек, у тез орада қайтади", деб ёзди твиттерда Колумбия округи, Вашингтондаги Араб Маркази илмий ходими Зейдон Алкинани.