Ироқ Президенти иккинчи турда сайланди. Президент сайловларида иштирок этган еттита номзоднинг биронтаси биринчи турда ғолиб чиқиш учун мамлакат парламентида етарли миқдорда овоз тўплай олмади.
Биринчи турда Бархам Солиҳ 165 та, Фуад Хусейн эса – 89 та овоз тўплади. Мустақил номзод Сирве Абдулвахид учун 18 киши овоз берди.
Ироқ парламенти томонидан сайланган мамлакатнинг янги президенти Бархам Солиҳ бугун давлат раҳбари сифатида қасамёд келтирди.
Инаугурация маросимида сўзлаган нутқида сайланган президент «мамлакат ҳудуди яхлитлигини ҳимоя қилиши»ни маълум қилди.
«Мен бутун Ироқнинг президенти бўламан, унинг бир қисмининг эмас», - деди Солиҳ парламентга мурожаат қилиб.