loader
Foto

Ироқда Янги йил. Ким нишонламаса, ўша экстремистми?

Албатта, бундай риёкорона образ (ИШИД ва Саддамдан олдинги) Ироқнинг ҳақиқий образи ҳисобланади. Лекин шу ҳам тушунарлики, бундай образни амалга ошириш учун уларнинг эътиқдлари ва амалиёти «бирлик» учун таҳдид деб тан олинадиган гуруҳлар «умуртқаси»ни синдириш учун зарур ҳисобланади. Табиийки, биринчи навбатда гап суннийлар ҳақида, айниқса, сунний араблар ҳақида боради.

Бу ҳақида камчилик тўғридан-тўғри гапиради, лекин ҳозирги кунда Ироқ ва Сурияда сунний араб бўлиш учун 1945 йил Европада немис бўлиш билан баробардир. Фақат шу фарқ борки, Германияда нацистларни сайлаган ва охиригача Гитлерни қўллаб-қувватлашган немислардан фарқли равишда, суннийларнинг аксарияти ИШИД каби ҳаракатларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биламизки, аксинча, сунний араблар ИШИД томонидан ҳам, секуляр диктаторлик режимлари, шиа фундаменталистлари, шунингдек, хорижий оккупация армиялари томонидан ҳам тенг даражада зўравонлик қурбонига айланди.

Ахли Сунна мусулмонлари энди доимий кузатув остида бўлади ва Исломдаги энг муҳим қоида бўлган Ал-вала ва бара (дўстлик ва душманлик) амалга оширилишини назарда тутадиган ҳар қандай қадам экстремизм сифатида баҳоланади. Тўғрисини айтганда, мана Ироқдан янги бир мисол.

Ироқда асосий шайхлардан бири саналган сунний шайх АбдулМаҳди Ал-Сумайдаи Янги йил арафасида чиқарган фатвосига кўра, янги йилни байрам қилиш борасида мусулмонлар позициясини яна бир бор таъкадлади. «Янги йилни байрам қилиш, у билан табриклаш ёки унда иштирок этишга рухсат этилмайди», - Сумайдаи сўзларидан пайшанба куни унинг ташкилоти Facebook саҳифасида иқтибос келтирган. Худди шу гапни шайх жума куни хутба вақтида ҳам қайтарди - «Янги йил байрамида иштирок этиш ёки насронийларни Рождество билан табриклашга йўл қўйиш мумкин эмас», - деди у жума кунги ваъзида. «Агар сиз насронийларга уларнинг байрамларида қўшиладиган бўлсангиз, бу сиз уларнинг таълимотига эргашаётганингизни англатади», - деди муфтий. Бу эса, қўшимча қилди у, ижтимоий ҳамжиҳатликка таҳдид солиши ва нафрат уйғотиши мумкин.

Шайхнинг бу баёноти яқинда Рождествони давлат байрами сифатида белгилаган ва уни бутун мамлакат учун дам олиш куни деб эълон қилган Ироқ вазирлар кенгашининг қарори қабул қилинган шароитларда янгради (аввалроқ, худди шундай қарорни Ироқ Қурдистони минтақавий ҳукумати ҳам қабул қилганди). Айтишларича, ҳукумат бу қарорни рождество мессасини ироқлик насронийлар билан Каракошдаги Сиро-католик соборида ўтказган Ватикан давлат котиби кардинал Пьетро Паролин ташрифига махсус мослаштириб қабул қилди.

Нима бўлганда ҳам, шайхга ислом билан боғлиқ бўлмаган байрамларни нишонлаш борасида исломий позицияни ифодалаб берадиган (ибн Қойимга ҳавола қилган ҳолда) бу фатво туфайли биринчи бўлиб ироқлик насронийлар ташландилар.

Кардинал ташрифидан руҳланган Халдей католиклар церкови Патриархати суннийлар муфтийсининг фатвосини қоралаб, руҳонийлар бурчи «айирмачилик ва исён» уйғотиш эмас, «биродарлик, сабр-тоқат ва муҳаббат»ни тарғиб этиш ва рағбатлантириш деб баёнот берди.

Шайхнинг фикрларини черков «ёлғон, бадният ва динларнинг тўғри фаолиятидан узоқ» деб атади.

«Ҳозирги пайтда халқлар нафрат уйғотишга йўл қўймаслик ва бирга мавжуд бўлишга эришиш учун мувофиқлаштиришни чуқурлаштириши лозим», - қўшимча қилди черков ўз баёнотида.

Черков шунингдек, Ироқ ҳукуматини бу турдаги чиқишларга қарши чора кўриш ва «айниқса, расмий форумларда чоп этилган ҳолларда бундай тарғиботчиларни суд тартибида таъқиб қилиш»га чақирди.

Ҳамма нарсани ўз номи билан атаб, ироқлик насронийлар (улар ҳатто энг яхши даврларда, 2003 йил мамлакат аҳолисининг 6 фоизини ташкил қилган, ҳозир эса анча кам) эндиликда суннийлар муфтийсининг қайси фатвоси тўғри, қайси фатвоси эса нотўғри эканлигини ҳал қилмоқда. Бундан ташқари, гарчи у зўравонликларни қўллаб-қувватлаш фойдасига ҳеч нарса демаган бўлса ҳам, уни таъқиб қилишга чақирмоқдалар.

Хўш, мамлакатнинг расмий исломий структураларичи, уларни муфтийни қўллаб-қувватладиларми?

Қурдистон Дин ишлари бўйича вазирлиги якшанба куни черковнинг позициясини қўллаб-қувватлади ва Сумайдайи сўзлари «ислом давлати» террорчи ташкилотининг араб тилидаги қисқармасдиан фойдаланиб, «жоҳил ИШИД»нинг баёнотлари билан бир хил деб айтди.

«Биз муфтийнинг нутқларига кескин қаршилик билдирамиз ва одамлар Ироқ жамияти структурасига зиён етказмаслиги учун унга қарши суд даъвоси очишга чақирамиз».

«Ҳар йили ғалати овозлар янграмоқдаки, улар биргаликда яшаш ва насронийлик тарафдорларини ҳурмат қилиш ўрнига, кўплаб ранжитадиган иборалардан фойдаланмоқда, бу эса муқаддас Ислом дини руҳига ва мазмунига зид келади» - деди вазирлик.

Ироқ Дин ишлари бўйича суннийлар бошқармаси ҳам худди шу руҳда фикр билдирди. Бошқарма бошлиғи Абдуллатиф Ал-Хеймем шайхнинг баёнотини «ҳақоратомуз, иррационал ва номақбул» деб атаб, шайх уларнинг «миллий бирлик шакллантириш устида ишлаётган» бошқмараси вакил эмаслигини айтишга шошилди.

«Бундай бемулоҳаза ва иррационал баёнотлар бошқа динларни қабул қилмаслик, фитна ва нафрат уйғотишга олиб келади. Улар барча секталар ва миллатларга мансуб ироқликлар, араблар, қурдлар ва туркманларнинг биргаликда яшашини акс эттирмайди», - Ал-Хеймем.

Буларнинг барчаси ИШИД даврида Мосулдаги ҳаётни ҳужжатлаштирган, ҳозирда эса суннийларнинг Янги йилни нишон қилиш ҳақидаги фикрларга қўшиладиган одамлар «ИШИДни миясида олиб юради» деб айтадиган машҳур блогер Mosul Eye «ғазабланган ироқликлар» овозлари ва ижтимоий тармоқлардаги таъқибларни ҳисобга олмаган ҳолда.

Таъкидлаш жоизки, гап бевосита Ироқнинг шиа ҳукуматини бир неча марта қўллаб-қувватлаган ва Эроннинг минтақадаги роли ҳақида завқланиб гапирган шайх ҳақида бормоқда. Албатта, мультимаданият ва хилма-хиллик мухлислари (улар аббосийлар, айюбийлар, салжуқийлар ва усмонийларни ёдида тутадиган кўчалардаги санта-клауслар, буғулар ва арчалар каби намоён бўлади) Янги йилни байрам қилиш ва классик ислом позицияларини ИШИД экстремизми билан боғлиқ равишда тасаввур қилиш каби масалаларни зўрлик билан сиёсийлаштириш туфайли ўз ёғига ўқ отишини қайд этмаслик мумкин эмас.

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади