Ҳадя инсон хулқларидан бир хулқдир. Расуллар қалбларни улфат қилиш ва кўкслардаги кўролмасликларни кетказиш учун унга далолат қилганлар ва қизиқтирганлар. Одам боласи уч қисмга бўлингандир; қалбга ва ундаги иймонга, руҳга ва ундаги тоатга ва нафсга ва ундаги шаҳватга. Иймон Аллоҳ таолога чақиради. Руҳ тоатга чақиради. Нафс яхшиликка, лутфга ва атога чақиради. Қалблар иймон билан, руҳлар тоат билан улфат топадилар. Нафснинг насибаси боқий қолади. Қачон бир-бирларига ҳадя беришса, улфат тугал бўлади. Ҳеч қандай ёқтирмаслик қолмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалби дарё зот бўлганлар. Ҳадяни қабул қилганлар ва унга ўхшаш жавоб ҳадяси қилганлар.
Рубаййиънинг отаси Бадр кунида қатл бўлган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга яхшилик қилишлари ва ҳолатини икром қилишлари керак эди. У зотнинг ҳадялари топишлари сероб бўлган вақтга тўғри келди. У зотнинг қалблари кенг эди. У зот унга кафтларини тўлдириб тилло бердилар. Бу билан ўша иш ҳақидаги хабар кимга етиб борса ва ким буни кўрса, наздларида дунёнинг қадри йўқлигини билдириб қўйишни ирода қилдилар. Шунингдек, яхшиликнинг оғирликлари борлигини ҳам билдирдилар. Карамли кишининг мазкур оғирликлардан халос бўлиши фақатгина ўша яхшиликни бир неча бор кўпайтириб бериш билан бўлади. Қачон ҳадянинг мукофотини кўпайтириб берса, ундан яхшилигининг оғирлиги тушади ва ундан нафсининг қўрқиши кетади.
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қизгинам, ушбуни тақинчоқ қилиб ол», дейишларидан унга тақинчоққа рухсат берганлари ва бу ҳақ экани ҳамда бошқанинг боласини «қизгинам» дейиш мумкинлиги келиб чиқади.
Ҳадяга мукофот қайтариш ҳақлардан бир ҳақдир. Ҳар бир киши ўзининг хулқи ва кенгчилигига қараб мукофот беради. Уша вақтда Мадина у зотнинг саҳобаларидан бўлган фақир ва ҳожатмандлардан холи эмасди. Лекин у зот ҳодисаларга қараб ҳақ эгаларига берардилар. Ушбуни ҳақ деб билдилар ва уни бердилар.
Ҳаким Термизийнинг "Нодир асллар" китобидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ таржимаси