loader
Foto

Саудиялик муслима африкалик қашшоқ ўқитувчини хурcанд қилди

Ўқиутвчи Microsoft Word интерфейс элементларини графиклар ёрдамида эскиргандан титилиб кетган доскада шу қадар кўргазмали тасвирлаб бергандики, ижтимоий тармоқдан фойдаланувчилар сўз тополмай лол қолдилар.

Британиянинг Лидс университетида таҳсил олаётган саудиялик аспирант Амира ал-Харси бу суратларни кўргач, Ганалик ўқитувчига совға ҳадя этишга қарор қилди –Акото ва унинг ўқувчиларига ноутбук жўнатди, дея хабар беради IslamNews.

«Ислом таълимотидан маълумки, фойдали билимлар инсон ва инсоният учун жуда ҳам муҳим», – изоҳ берди ўз ҳаракатларига Амира. Ганалиқ ўқитувчи унга эндиликда ушбу ноутбук ёрдамида исталган пайт бемалол фойдаланиши мумкин бўлган Facebook саҳифасида миннатдорчилик билдирди. У, шунингдек, Амиранинг совғасини қўлида ушлаб турган ҳолда ўқувчилар билан тушган суратини ҳам жойлади.