loader
Foto

Ҳабиб яна ҳайратда қолдирди

ESPN журналисти Ариел Хельвани Твиттерда UFC чемпионининг кулиб турган нигериялик болалар қуршовидагри суратини жойлаштирди. Аввалроқ россиялик спортчининг менеджери Али Абдулазиз хабар беришича, Ҳабиб Африкада хайрия лойиҳаларига миллион доллар сарфлашни истайди. Олдинроқ эса Доғистон раҳбари Владимир Васильев Нурмагомедовга унинг ёрдамчиси бўлишни таклиф қилгани маълум бўлганди.

6 октябрь куни UFC 229 турнири доирасида Нурмагомедов АҚШда ирландиялик Конор Макгрегорни тўртинчи раундда бўғиш усулини қўллаб мағлуб этганди. Шу тариқа россиялик спортчи енгил вазнда UFC чемпиони унвонини ҳисоя қилиб, 27 беллашувда 27-марта ғалаба қозонди. Россия президенти Владимир Путин спортчини ғалаба билан дастлаб телефон орқали, сўнгра шахсан табриклади.