loader
Foto

Мусулмон қиз буйрагини ўлаётган отасига берди

Ҳаёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бу операцияга қадар Ал-Саид донорнинг шахси ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасди.

Уч йил давомида унинг қизи Вала отасининг соғлиғи фақат буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциягина унинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин даражада ёмонлашиб бораётганини кўзларида ғам-ғусса билан кузатарди.

Вала тобора кучли хавотирга туша бошлади, отасида гемодиализ бўлган ҳар сафар унинг қўрқуви янада ортарди. Ал-Саид оғриқдан азобланиб, кўз ёши тўкарди, Валанинг изтироблари ҳам бундан кам эмасди.

Ал-Саид касалхонага қатнаган пайтда Вала отасининг касаллик тарихини яширинча ўрганиб чиқди ва тўқмилар мослигини аниқлаш учун таҳлиллар топширди. Таҳлил натижалари тўқималар тўлиқ мос келишини кўрсатди ва оила шошилинч равишда Табук шаҳрига (Саудия Арабистони) жўнаб кетди.

Операциядан олдин Ал-Саидга унинг донори исмини ошкор қилмасликни сўрагани маълум қилинди. Отасининг ёнида турган қиз ҳамон жимлик сақларди.

Ал-Саид ўзига келгач, ёнидаги каравотга ётган қизини кўрди. Кўп ўтмай у ўз буйрагини инъом қилган сирли донор ўз қизидан бошқа ҳеч ким эмаслигини тушунди.

Вала отасига бу амали отасининг оиласи фаровон ҳаёт кечириши йўлида кўрган-кечирганлари ва берган қурбонлари олдида ҳеч нарсага арзимас эканлигини ишонтириб айтди.