loader
Foto

Сочларимиз нима учун оқаради?

Сиз ҳам кундан-кунга сочларингиздаги оқ толаларнинг кўпайиб бораётганини сездингизми? Қуйида сабаблари:



Аслида бир соч толаси ўртаси бўш бўлган ва ичида меланин деб аталадиган ранг пигментлари жойлашган пробирка холос. Инсон ёшлик чоғида бу бўшлиқда сочга ранг берадиган меланинни бир жойда ушлаб турадиган суюқлик бўлади. Ёш ўтган сари теримиз сочларимизни ва вужудимиздаги бошқа тукларни аввалгидек соғлом тутиб туролмайди. Толаларнинг ўртасидаги суюқлик йўқолади. Ранг ҳужайралари эса тутиб турилмаганидан кейин у ерда фақат ҳаво қолади. Ҳаво сочларни рангсиз ҳолга келтиради. Оқ рангга, яъни ўзининг асл рангига қайтади.



Бутун сочларимизнинг оқариш муддати 10 билан 20 йил орасида давом этиши мумкин. Аслида ҳар бир соч толасининг ранги ё қора (сариқ, малла, жигарранг), ёки оқ. Яъни ҳар бир соч толаси аста-секин кулранглашиб оқармайди. Лекин бу муддат ичида ҳаммаси бир вақтда оқармаганлигидан оқларни сони ортган сари бутун соч кундан-кунга кулранг бўлиб кўринади.



Ишнинг қизиқ тарафи ранг ҳужайралари баъзан ишлаб чиқаришни тезлаштиради. Борган сари оқариб бораётган сочлар вақтинча бироз вақт қорайгандек бўлиб кўриниши мумкин.



Одамлар орасида қаттиқ қайғуга тушган ёки ҳаддан ташқари изтироб чеккан кишининг сочлари бир кечада оқариб кетганини, бироз вақт ўтиб яна аввалги рангига қайтганини айтилади. Ҳатто баъзи тарихчилар қиролича Мария Антуанеттанинг гилотинада қатл этиладиган куннинг кечасида сочлари бутунлай оқариб кетганлигини ёзишади.



Сочларнинг давомли равишда ўсиши, маълум бир муддатда тўкилиб, тагидан янги соч ўсиб чиқишини ёдга олсак, мавжуд сочнинг эмас, фақат янги чиқадиган сочнинг оқ бўлиши, шу туфайли сочларнинг бир кечада оқариб кетиши мумкин эмаслиги кўринади. Лекин мутахассислар бу ҳодисанинг бир неча ҳафталик муддатда бўлиши мумкинлигини айтишган.



Тироид бези, қанд касаллиги каби хасталикларда ва кучли стресда ёки шок ҳолатига тушиб қолиш ҳолатларида кишининг рангли сочлари бу жараёнда бутунлай тўкилиб кетиши ва фақатгина аввалдан оқарган сочлар қолиши мумкин. Бошқа сочлар билан бирга оқларнинг ўрнига ҳам янада қалин ва қора сочлар чиқиши мумкин.



Сочларнинг оқариши инсоният тарихида ҳар доим муаммо бўлиб келган. Баъзилар буни камолатга етишганликнинг ва билимдонликнинг рамзи деб билган, тарих давомида жанг қаҳрамонлари қариликнинг ва кучсизликнинг рамзи деб билиб, сочларини бўяганлар.



Бу орада яна бир нарса ҳақида айтиб ўтайлик: сочларингиз жингалак, тўлқинсимон ёки силлиқ бўлишини ота-онангиздан олган генларингиз белгилайди.



Жингалак сочни кесганимизда кесими тўртбурчак, тўлқинсимон сочлар эллипс, силлиқ сочлар эса доира шаклида бўлишини кўришимиз мумкин.Худди мана шу соч кесимларининг турлича бўилши сабабли баъзи сочлар текис бўлиб ўсади, баъзилари эса дарҳол жингалак бўлиб қолади.Жингалак сочлилар сочларини текислашга бекорга уринмаса ҳам бўлади. Чунки сочнинг тузилишини, яъни кесим шаклини ўзгартирмасдан сочини силлиқ қилишнинг иложи йўқ.