Шариатда бидъат номи билан танилган нарсалар хам гунохлар сафига кушилади. Одамлар дин борасида янгилик чикариб, ихтиро килган нарсалар бидъатдир. У эътиқодий бидъатми, амалий бидъатми фарки йук,.Бидъатлар харомнинг бир тури булиб, у оддий гунохдардан фаркланади. Бидъатчи одам бу бидъати билан Аллоҳ таолога яқин булмокчи булади ва у мана шу бидъати билан Аллох таолога итоат этяпман, унга бандалик киляпман деб уйлайди. Бу хатарлидир.
Бидъат Аллоҳ таоло элчиси оркали юборган Куръонида нозил килган Хакда тескари эътикод булади. Бу энди ё эътикодий ё кавлий бидъат булади. Бундай бидъат билмаган холда Аллоҳнинг шаънига суз айтишдир. Бу харом килинган нарсаларнинг энг катталаридандир. Балки бу Ибнул Коййим айтганидек, харом қилинган нарсаларнинг буюгидир. Аллоҳ таоло айтади:
“Айтинг: «Парвардигорим фақатгина ошкор ва яширин бузуқликларни, (барча) гунох, ишларни, ноҳак, зулм қилишни ва Аллоҳга (шерик эканлигига) ҳеч қандай хужжат туширмаган нарсаларни шерик килиб олишингизни хамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни харом қилган, холос”. (Аъроф сураси, 33-оят)
Бу бобга хеч бир ниятсиз Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳаром қилиш ҳам киради. Аллоҳ таоло айтади:
“Айтинг: «Хабар берингизчи (эй мушриклар), Аллоҳ сизлар учун нозил қилган ризку руздан (айримларини) ҳаром, (айрим-ларини) ҳалол қилиб олдингиз». Айтинг: «(Хабар берингизчи, бундай қилиш учун) сизларга Аллоҳ изн бердими ёки Аллоҳ шаънига буҳтон қилмоқдамисизлар?!”. (Юнус сураси, 59-оят)
Ёки шариатда булмаган нарса билан диндаги расм-русумлар каби. Аллоҳ таоло айтади:
“Балки улар (Макка мушриклари) учун дин-дан Аллох, изн бермаган (куфр ва ширк каби) нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари - бутлари бордир?!” (Шуро сура-си, 21-оят)Хадисда келади: “Ишларнинг кейин чиқ-канлари дан сакланинглар. Чунки хар бир бидъат залолатдир”.
“Ким биз буюрмаган ишни қилса кайта-рилур (яъни, Шариатга хилоф булган хар кандай иш-амал, битам ботилдир)”, дедилар.
Юкорида айтганимиз икки эътикодий ва амалий бидъат бир-бирига узаро жипс боглангандир. Уларнинг бири-биридан ажралаши камдан-кам содир булади. Дедилар: Суз бидъати амал бидъатига уйланди. Иккови туй билан овора булиб турган пайтларида, валади зино фарзандлари тугилди. Энди улар Ислом диёрини бузиб юрибдилар, бандалар ва мамлакатлар уларнинг дастидан Аллох, таолога дод деб шикоят килмокдалар.
Динни бузувчирок, булгани учун Иблисга гунохлар ичида бидъат суюклирокдир. Чунки бидъатчи одам бу бидъатидан тавба килмайди, балки халкни шунга даъват килади. Чунки бидъатнинг замирида Аллох кайтарган нарсани эътиборга олиб, Аллох эътиборга олган нарсани кайтариш, Аллохга душман бултанни дуст тутиб, У Зотга дуст булганни душман билиш, У Зот кайтарган нарсани исбот килиб, У Зот исбот қилган нарсани кайтариш бордир.
Бидъатнинг хаммаси хам бир мартабада бул-май унинг турлари бордир - каттик, бидъат, ен-гил бидъат, иттифок, килинган бидъат, ихтилоф булган бидъат.
Каттик, бидъат: Бидъатнинг бу тури инсонни куфр даражасигача етказади. Аллох сакласин. Уни Ислом динидан чикаради, умматдан ажратади, худди нусайрийлар (христиан динидаги оким), дурзий элатлари, айрим хаддан ошган шийъалар ва бошка окимлар кабики, улар Исломнинг асосларига карши чикиб, умматдан ажралиб олган фиркалар-дир. Улар хакида имом Ғаззолий айтади: Уларнинг ташлари тарк килмок, ичлари эса накд куфрдир.Яна уша қаттик, бидъатдан кура даражаси пастрог бидъатлар хам борки, инсонни куфр даражасига эмас, балки бузукликка - бузук йул эмас, бузук эътикодга олиб боради. Масалан, хаворижлар - Ислом хукуматига карши чиқкан фиркалар шундай бидъатчилардир. Улардан айримлари намозни узок уқийдилар, руза, тиловатни куп киладилар. “Хатто уларнинг намозини кўриб уз намозларингизни, рузаларини куриб уз рузангизни, кироатларини куриб уз кироатларингизни хакир санаб коласизлар”. Уларнинг офати дилларида эмас, балки аклларида, саркашликларидадирки, Ибн Каййим айтишича: Улар бу ишлари бил ан мусулмонларни улдириб, бутпарастликка даъват килаётган буладилар. Яна рофизийя, Кадарийя, мўътазила, жахамийя фиркалари хам хаворижлар кабидир.
Бидъат турларидан яна бири енгил бидъ-атдир. Одатда бундай бидъатга хато ижтиход килганда, аник билмаган холда далил келти-ришда кул уриладики, бу гунохи сагиралар кабидир.Яна ихтилофли бидъатлар хам булиб, бир кавм уни бидъат деса, яна бир кавм уни инкор этади. Бу энди акида ва усул фани эмас, балки амал ва фарълар масъалаларидир.Ихтилофли бидъатларнинг яна бир мисоли будир: Ибодатларни маҳкам ушлаб олиб, тухтамай ибодат қилиш ҳам бидъатдир.
Демак, бидъатларнинг ҳаммаси ҳам бир хил, бир даражада эмас, бидъатчилар ҳам шундай. Уларнинг орасида бидъатга даъват қилувчилари бор, шунингдек, узи бидъатга эргашсада, узгани даъват дилмайдиганлари ҳам буладики,ҳар бирларининг узига яраша ҳукмлари бордир.
Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси