Бу юқоридаги айтганларимиз салафи солихларнинг вақтга харисликлари, унинг қийматини, нақадар буюклигини ўлчай билишлари ҳақида булса, энди қалбни қонатадиган, жигарни парчалайдиган нарсалардан бири, минг афсус, бугунги кундаги мусулмонларнинг вактни зое қилишлари, уни исроф қилишларидир.
Сир эмас, вақтни нотуғри сарфлаш, мол-дунёни ўринсиз сарфлашдан ёмонрокдир. Ана у мол-дунёларини исроф қилувчилардан кўра вақтларини исроф қилувчилар тошбурон қилинмоққа лойикдирлар. Чунки кетган мол-дунёнинг эвази бор, аммо вақтнинг уринбосари йуқдир.
Купчиликнинг тилида, жумладан мажлис, йи-гилишларда ишлатиладган “Вактни ўлдирмок,”, деган бир ибора юради ва бу тўғри иборадир. Одамлар орасида соатлаб утириб, узун кеча ва кундузларини нарда, шахмат, карта ёки шу каби ҳаром-ҳалол аралаш нарсаларни уйнаш билан уз вақтларини утказувчилар бордир. Уларнинг ҳеч ким билан ишлари йук,. Улар Аллоҳни зикр қилишдан, намоз уқишдан, дин ва дунё вожи-ботларидан ғофилдирлар. Агар улардан нега олтинга тенг вақтларини зое қилаётганларини сурасангиз, улар сизга очик, ибора билан жавоб берадилар: “Бизлар вақтни ўлдирмоқчимиз ўтқазмоқчимиз”. У бечоралар уз вактини йук, қилиш ўзни ўлдирган билан баробар эканлигини каёкдан билсинлар. Бу эса одамларнинг кўз ўнгида ўз жонига қасд қилишдек жиноятдир, лекин бунга ҳеч ким қаршилик билдирмайди. Ахир уша ҳеч кимнинг узи ҳам буни ёмон эканлигини, оқибати хатарли эканлигини билмагач, кандай каршилик билдирсин.
Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш"китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси