loader
Foto

Шом ва Фаластин ерлари вақфлиги

Фаластин ерларининг аксар ери «харож ери», деб ҳисобланади, яъни тортиб олинган, у ислом умматининг қиёматгача вақф ерларидир. Бунга энг ёрқин далил мусулмонлар фатҳ қилгандан бошлаб ислом тарих давомида токи ХХ асргача харож тўлаб келгани маълумдир.



Фиқҳий баён: вақфга оид баъзи ҳукмлар...

Аллоҳ таоло мусулмонларга Фаластинни фатҳ қилишга тавфиқ бергандан кейин, Визант империясидан Муқаддас ерларни кофирлардан халос қилгандан кейин Шом ва Фаластин ерларига эгалик қилиш масаласи кўтарилган, бундан илгари эса у ерлар римликларнинг - зодогонлари, канисалари, ҳурларига тегишли бўлиб тақсимланган мулклар эди ва барчаси Визант империясига тобеъ ерлар эди: шаҳарлар, қишлоқлар, экин ерлари ва ҳоказо...1064 Аммо, Визант империяси ағдарилгандан кейин Фаластиндаги бу турли римликларнинг ер тақсимотлари ва эгаликлари ниҳоясига етди ва ҳукмлари ўзгарди; шу сабаб Фаластиндаги фатҳ қилинган ерлар ҳақидаги мулк-ҳукм масаласи кўриб чиқиш учун исломий фиқҳ тарозисида тортилишга мажбур бўлди. Исломий хилофатга тобеъ бўлган Фаластин ерлари тўрт қисмга бўлинади:



1.    Мудун: сулҳ билан фатҳ қилинган ерлар.

2.    Мавот: ушр ва закот олинадиган ерлар.

3.    Савофий: байтул молга хос ерлар.

4.    Харож: куч билан олинган ерлар.



Фиқҳий мазҳабларда бу тақсимотларнинг таърифида ихтилофлар бўлсада, лекин ҳукмлари бирдир. Ерларнинг энг кўпи харож ерларига киради. Бу ҳақида кенгроқ маълумот учун фиқҳ китобларига мурожаат қилинади.

Вақф ерлари - Аллоҳ таолога шариат кўрсатма берган қурбат учун ажратилган садақа ерлари. (Баълий, «Раудун надий шарҳ кофий мубтадий») Яъни: ўзи боқий қолиш шарти билан бирон мол-мулкни Аллоҳ таоло учун фойдаланишга чеклаб ажратиб бошқа нарсадан тийиш. (Ибн Қудома, «Муғний», 6/5. Ибн Ҳумом, «Фатҳул Қодийр», 6/200. Бурҳониддин ибн Муфлиҳ, «Мубдиъ», 5/233-234.) «Аслини сақлаб қолиш билан бирга самарасидан фойдалантириш».(Ибн Қудома, «Умдатул фиқҳ», 127)

Вақф қилинган ер, ёки мулк, ёки ҳар қандай нарса саҳиҳ вақф қилинган-дан кейин: сотилмайди, ҳадя қилинмайди, меросга қолмайди - бу мўъта-бар Тўрт Мазҳабнинг сўзидир,(Ибн Нужайим Ҳанафий, «Баҳрур роиқ», 5/209. Ибн Обидин Ҳанафий, «Ҳошияту Ибн Обидин», 4/338. Нававий, «Равдату Толибин», 5/328-329. «Минҳожу Толибин», 169. Ромли, «Ниҳоятул муҳтож», 5/376. Буҳутий Ҳанбалий, «Шарҳу мунтаҳал иродаат», 2/405. Руҳайбоний Ҳанбалий, «Матолибу ули нуҳо», 4/294) вақфни мулк қилиб ўзлаштириб олиш ёки сотиш ман қилинганига ижмоъ ҳам айтилган.(Ибн Ҳумом, «Фатҳул қодийр», 6/220.) Ибн Нужайим Ҳа-нафий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Фуқаҳолар ижмоъси билан: вақф - мулк қилиб ўзлаштириб олинмайди».(«Баҳрур роиқ», 5/221)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Аслини (садақа-вақф қилиб) тутгин, самарасини (Аллоҳ) йўлида қилгин».(Насоий, 6430. Ибн Можа, 2397. Аҳмад, 6460.) Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу ўзига тегишли ерини асли сотилмаслик, ҳадя қилинмайди ва мерос қилиб олинмайди-берилмайди шарти билан Ал-лоҳ таоло йўлида вақф учун садақа қилгани маълумдир.(Бухорий, 2772. Муслим, 1632.) Саҳобалар вақфнинг жоизлигига ижмоъ қилган.(Ибн Муфлиҳ, «Мубдиъ», 5/151) Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Менга етиб («Муғниюл муҳтож», 2/339.)1074 Яна шундай деган: «Жоҳилият аҳли вақф қилмаган, вақфни фақатгина ислом аҳли қилди». (Ибн Муфлиҳ, «Мубдиъ», 5/151.) Ислом тарихида энг биринчи вақф Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг садақаларидан бошланди. (Хоссаф, «Аҳкомул авқоф», 150)

Аммо, бугунги асрда Олмонияда ислом вақфига ўхшаш фондлар ташкил қилди, шу қабилда одамлардан ихтиёрий бўлганлари вақф сифатида ка-ниса ва маъбадлар қуришни бошлади. (Сулаймон ибн Жосир, «ал-Вақф ва аҳкамуҳу - фи доуи шариати исламия», 24-26)



- Вақф самараси:

- Аллоҳ таолога қуллик қилиш.

- Аллоҳ таолога қурбат қилиш.

- Омонатни ўрин босарларга қолдириш.

- Эҳсон.

- Яхшилик қилиш.

- Такомул.

- Кафиллик.

- Охиратни риоя қилиш.



Уламолар эътирози: асримизда ижмоъ қилинган эътироз...

Шайх Юсуф Қаразовий айтади: «Шак-шубҳа қолмаслиги учун шуни таъкидлаймиз-ки: Қуддус мусулмон арабларникидир, шу каби Фаластиннинг барча ери мусулмон арабларникидир, яҳудийларнинг у ерда бирор ҳаққи йўқ-ки; у ернинг аҳолисини ҳайдаб юборгани ва душманлик билан, ишғол билан келиб қолган давлатларига пойтахт қилиб олгани! Яҳудийлар тарихий ҳаққимиз бор, деб иддао қилади, Фаластинда диний ҳаққи борлигини айтади, лекин воқеъликда улар бошқаларнинг ерини ишғол қилди, уларга у ерда бирор бир ҳақ йўқ, тарих жиҳатдан ҳам, диний жиҳатдан ҳам».(«Қуддус - қодияту кулли муслимин») Яна айтади: «Мусулмон олимларнинг аҳрорларини, ислом даъватчиларини ва муфаккирларини даъват қиламанки: жамланишга шошилинглар, Ақсони қутқаришга нидо қилинглар, бўлиб турган ҳодисаларни сўзларингиз билан айтинглар, илгари якка-ёлғиз айтилар эди, бугун барчангиз айтинглар энди».(«Қуддус - қодияту кулли муслимин», 134)

Аллома Др. Муҳаммад Ҳасан Дадув Шинқитий айтади: «Бутун оламга Қуддус масъулиятини ҳафталик баёнатга киритилиши ҳар бир мусулмон-га фарз бўлди, муқаддасоти тарафга юзланиши ва энг олдидаги ўринда асирга олинган Ақсо масжиди турибди, уммат батаҳқиқ уни озод қи-лишга қаттиқ тиришиб ҳаракат қилиши лозим ва лобид; чунки бу уммат одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлган, шундай экан уларнинг муқаддас ери асир ҳолатда бўлиши мумкин эмас, ёки у ерлар хорланиши ва ҳурматлари оёқ ости бўлиши мумкин эмас, асло».

Мисрлик Др. Муҳаммад Юсрий Азҳарий «Ақийдату Мақдисия» рисоласининг муаллифи айтади: «Қуддус - мусулмонларнинг хусусиятларидан бўлган асл-холис бўлган бир бўлагидир, Қуддусни камситиш мусулмонларнинг шахсиятларини камситиш демакдир. Ақийда ва шариат ҳамда тарих ва буларнинг барчаси уни мусулмонлар ҳудудига қайтаришни талаб қилади. Ҳеч ким у ердан бир қарич ерга эгалик қилолмайди, у ким бўлишидан қатъи назар, ким шундай қилса у омонатга хиёнат қилган бўлади ва унинг бу қилмиши бекордир ва рад қилинади».

«Дин насиҳатдир энциклопедиясининг» муаллифи Ноиф Шуҳуд бу ҳақидаги бир қанча фатволарни китобда далиллари билан келтирган. Фаластин олимлари, даъватчилари ва қозилари тарафидан берилган 1955 йилда фатвога асосан яҳудийларга Фаластинда ер сотиш ҳаром қилинган, чунки бу сионистларнинг Фаластинни эгаллаб олиш мақсадини амалга оширишини айтганлар. Шу каби фатволар бошқа ислом ўлкаларидан ҳам содир бўлган Ироқ, Миср, Ҳиндистон, Мағриб, Сурия ва бошқа ўлкалар...

Эътироз қилган олимлар саноғини, даъватчилар ададини тугатиб бўлмайди... Ҳатто 1956 й. Саудия қиролларидан Малик Файсал раҳимаҳуллоҳ эълонларга берган нутқи ва сўзида қаттиқ эътироз ва раддиялар билдирган, таҳдидларга эса доноларча жавоб берган: «Оталарим ва аждодларим ўн йилларки араблар яшаган йўлда туя ва отлар миниб яшаб келган, тамр-хурмо еб юрган, биз барча нарсани қурбон қилишга тайёрмиз, ҳаттоки бу нарса бизни саҳрога қайтаришга олиб борса ҳам, туя ва отларга қайтарса ҳам. Чунки иззат билан очликда яшамоқ, хорлик билан иқтисодни юксалтиришдан яхшироқдир», деб - Фаластиндаги 1948 йилги урушларга нисбатан нефтни АҚШ ва Британияга сотишни бир муддат ман қилган, лекин 1975 й. 25 март эрталаб ўз амакисининг хоин ва тентак ўғлини манипулияция қилишиб қўлланган душманлар Файсални отиб ўлдирганлар, Аллоҳ таоло Файсални раҳматига олсин, тақсиротини афв этсин. Бир нутқида Фаластинга жиҳод барчамизга фарз бўлди, деб айтгани барчага маълум... шукрки бу жонли видеоларда сақланиб тарқалган!

Фаластинликлар ўзлари ўз ерларини сотди, деган, даъволарни-иддаоларни кўрсангиз, билингки у ерда Фаластин ҳақида нотўғри маълумотлар берилмоқда, ёки Фаластин масаласини тушунтиришда хато иш олиб борилмоқда, мавзу ноқис ёки ноҳақ етказилмоқда... Бундай иддаолар яҳудийларнинг пропагандаси, яҳудийларнинг уйдурма тарихи; гўёки яҳудийлар Фаластин ерларини она сути каби ҳалол пулларига аҳолисидан сотиб олганмиш! Демак, ҳозирда Фаластинликлар у ерларни ҳимоя қилиши, талаб қилиши жоиз эмасмиш! Бу миш-мишлар тугамайдиган уйдирма ёлғонлардир.

Бу ҳовлиқиш ХХХ асрдан бошланган, яҳудийларда: «аҳолисиз ер, ерсиз аҳоли учун», деган ботил шиор бор! Гўёки у ерда ҳеч ким яшамай яҳудийларни кутиб тургандай, ёки у ерга ноҳақ аҳоли жойлашгандай, бу каби урчитмаларни сионист Т.Ҳерзл қўзғаган: «Фаластин гўзал бир келиндир, лекин завжаси ноҳақ ердир», деган... Усмонийлар салтанатини тамсил қилиб Фаластиндан уламолар чиққан, нашриётларда босилган: Яҳудийлар ерларингизни ватанларига айлантиришидан ҳазир бўлинг, деб огоҳлантириш берилган. Уларнинг бошида 1897 й. Қуддус муфтийси ва маҳаллий ҳайатнинг Байтул Мақдис мулкларини нақл қилишда масъул ислоҳатчиси Муҳаммад Тоҳир Ҳусайний, яҳудийларга қарши собит туролмаган. 1911 й. Сулаймон Тожий Фаруқий илк бор сионистлар хатарини билдириш вазифасида «Усмоний ватаний гуруҳига» асос солган, шулар қаторида Юсуф Холидий, Руҳий Холидий, Саъйид Ҳусайний, Нажиб Нассорлар.

Султон Абдулҳамид II ва салатанатнинг марказий идоралари яҳудийларни киритмаслик ҳақида таълимотлар берсада, идорадаги порахўрлик сабабидан усмонийларнинг бу қарорлари кучини кўрсата олмади. Идораларни пора билан қулга айлантириш ва 1909 й. Султонни сургун қилиш оқибатида яҳудийлар бостириб кўчиб келдилар, айтиб ўтилган турли гуруҳлар-ташкилоти номидан Фаластинга ерлашдилар. Усмонийларнинг салтанити ниҳоясида 1918 й. Фаластинда 420 минг яҳудий ерлашган эди, бу яъни Фаластинда 1,5 % ерни эгаллаш дегани. Ўрнашган ерларини Фаластинликлар эмас, Лубнонликлардан Сарсоқ, Тайён, Тувайни, Мадур каби оиллалар сотилгани аниқланган. Яна салтанатнинг чорвага оид ширкатлари солиқ тўламаганидан баъзи ҳийлакорлар тарафидан қисувга олинганда сотиб юборганлари ҳам аниқланган. У вақтларда Фаластинликларнинг аксарига бугунги яҳудийларнинг хатари унчалик маълум эмас эди, бўлмаса бу 1,5 % ҳам сотилмас эди балки. Ундан кейин 1918 йилларда Британия қаҳр қилиб, мандатлар асносида яна турли найранглар билан баъзи ерларни ўзлаштирган ва кўчиб келган яҳудийларнинг сони бир миллион икки юз мингга етган, бу дегани Фаластиндаги 4,5 % ерга кириб келган бўлади. 1948 йилларда бир қанча урушлардан кейин 6 % га етишдилар. Бундан кейин урушлар ва ишғоллар натижасида Фа-ластинннинг ғарбий тарафи ва Ғаззанинг бир қисмигача қўлдан кетган... яҳудийлар истаганича кириб келди ва аҳолини мажбурий сургун, ғасб қилиш билан бугунгача зулмда давом этмоқда...

Фаластинликлар ХХ асрда ерларини сотмаслик учун ниҳоятда илғорлик билан қаршилик кўрсатишган, хусусан 1930 йилларда. Исломий олий мажлиснинг Амин Ҳусайин ва Фаластин олимлари бошчилигида алоҳида ўрни бор. Биринчи Фаластин уламоларининг мажлисида 1935 й. 5 январда фатвони баён қилишган, унда: Фаластин ерларидан ҳатто бир қарич ерни ҳам яҳудийларга сотиш билиттифоқ ҳаром, дейилган: сотув-чи, даллол, ўртакаш, ёки сотиш ҳалол дегувчиларни «диндан чиққан», «мусулмонлар сафида эмас», деб саналиб - шу сабаб уларни мусулмонларинг қабрига кўмишдан маҳрум бўлиши айтилган, яъни ижмоъга хилоф келганлари учун. Қолаверса улар билан ҳар турли алоқалар кесилиб ва қилмиши учун шарманда қилиниши ҳам маълум қилинган.

Шундан кейин омматан Фаластиннинг барча шаҳар ва қишлоқларида яҳудийларга ерларини сотишга қарши чиқиб бутун олимлар оёққа турди. Одамлардан ерларини сақлаб қолиш учун кўплаб аҳду-паймонлар олин-ди, кўпгина келишувлар иттифоқ қилинди. Бу борада заррача эътибор-сизликка йўл қўйилмаслиги бугунгача айтилиб келинмоқда, ҳатто олим-лар таҳдид билан сотишга мажбур қилиаётганларни қутқариб қолди, Исломий олий мажлис: Дийр Амр, Зийто каби қишлоқларни тўлиғича сотиб олди, Тойиба, Аъттил, Тойро ерларини ҳам. Яффодаги олтмишга яқин қишлоқни вақф қилганлар. Ватандошлар тарафидан муассасалар бирикиб ерларни сотиш тўхтатилган. Ҳатто Фаластин иқтисод идораси

1080    Акром Заъйир, «Васоиқул ҳарокатил Филистинияга 1918-1939 й.» қаралсин, фатвонинг тўлиқ матни бор. Ёки Бейрутдаги; 1984 й. нашр қилинган «Муассасату диросатул Филистиния»га қаралсин, 381-391. «Сундуқул уммат», деган жамғарма ташкил қилинди, «Аҳмад Ҳалмий Баша» тарафидан, Фаластиннинг шимолий шарқидаги уч юз минг гек-тарлик ерларни сотилишдан тўхтатиб қолдилар. (Бейрутдаги; 1981 й. нашр қилинган «Муассасату диросатул Филистиния»га қаралсин, 294-296. Исо Сафарий, «Маншурот Салоҳиддин», 230. Муҳаммад Иззат, «Жиҳадул Филистинийин», 34-35.)

Сўз охирида шуни айтиб ўтсак: Фаластин ўз аҳолисига омонатдир, гарчи у бугун ўз қўлларида оташ каби ўт бўлиб ёниб турган бўлсада, агар собит турсалар оташнинг аламидан бошқа нарса уларга зарар бермайди, ёрдам бермаганларнинг ёрдами ҳам уларга керак эмас, фақат Аллоҳ таоло учун собит турсалар етарлидир, лекин албатта уларга ёрдам берадиган солиҳ-лар ҳам қўшилади ва токи Фаластин сионистлардан тўлиғича озод қилина-диган кун келади, яқинда келади; натижада исломий иморатга айланади!

Вақф ерида ширк ибодатхонаси ҳақида: ислом ўлкаларида қуриш ҳаромдир...

Вақф ерларига масжиддан бошқа ғайридинлар ёхуд аҳли китоблар ўзларининг каниса ва синагок-маъбадларини қуришлари жоиз эмас. Биз-нинг кунимизда Араб жазирасига ғайридинлар ибодатхона қуриш масаласи борасида баъзилар бирор бир каттароқ йиғилишларда иккиланиб жавоб беради, айниқса умум халқлар ҳуқуқни сақлаш, деган - ғарбнинг низоми турган мажлисларда. Ғарб ва улар тарафидагиларни ушбу масала қийнайди, аниқроғи ғазабини келтиради; чунки ислом у ерларга ғайри исломий ибодатхона қуришга ижозат бермайди. Улар муборак ерларда ўзлари эркин юриб-яшай олмагани сабаб; уларга малай бўлган салласи борларнинг ақлига шариатда ҳукми аниқ бўлган масала ҳақида шак-шуб-ҳа киритдилар, токи ўзлари у ерларга ўрнашиб олиб динларини ёйиш учун каниса, синагоклар ва бошқа ширкий ибодатхолар қурулиши лозим эди, мусулмонларни қисиб чиқариши лозим.

Араб Жазирасига келсак: ғарб тарафдан Қизил денгиз, жанубда Яман денгизи, шарқда Холижул Аъробий - мана шу уч тарафдаги ҳудудларга-ча барча олимлар иттифоқ қилган ерлардир - муҳаддислар, фуқаҳолар, тарихчилар, жўғрофийлар ва бошқалар ҳам. Мазкур ҳудудларни очиқ айтиб ўтганлардан Ибн Ҳавқол, Истохрий, Ҳамдоний, Бакрий, Ёқут ва бошқалар. Жумладан Имом Молик ва Аҳмадлардан ҳам ривоятлар очиқ айтилган, барчасидан Аллоҳ рози бўлсин. Шимол тарафга келсак Қизил денгизнинг шимолий соҳилларигача ва шарқ тарафда тугайдиган ҳудуд-ларгача, Шом, Урдун ва Ироқнинг шарқ тарафларигача бўлган ерлар. Аммо, Урдун, Сурия ва Ироқ ерлари айтилган ҳудудларга кўра, яъни уларга чегара бўлгунча Араб жазирасига тўлиғича кирмайди.(Аҳмад ибн Абдулҳалим, «Иқтидоус сиротил мустақим», 166. Бакр ибн Абу Зайд, «Хасоисул Жа-зиротул Аъробия», 17-20.)

Демак, нафақат вақф ерлари, балки мазкур Араб жазирасига дохил жўғрофияда ширкий ибодатхоналар қурулиши жоиз эмас, исломдан бошқа ғайридинлар куфрий динлари билан ибодат қилиши мумкин эмас, тавҳидга асосланган дин бир ёнда, бошқа куфр дини бир ёнда туриб бир ерда вужуди бўлиши ҳалол эмас, мусулмонлар диёрида иккита қиблага асло ўрин йўқ, мана шу ишлар тақозоси сабаб; каниса, маъбадлар қуру-лиши ҳаромдир, ҳадисда айтилади, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрининг: «охирида шу сабаб айтган сўзи: Аллоҳ яҳудий ва насороларни ҳалок қилсин; ўз пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган-лар, Арабнинг ерида икки дин боқий қолмас, ҳаргиз». (Молик, «Муватто», 2607. Аҳмад, 1694. Доримий, 2498. Албоний, «Саҳиҳул жомеъ», 4617.)

Исломнинг аввалги давридан бошлаб кейинги асрлар ва исломий хилофат тугагунча умматнинг амали юқорида баён қилганимиздай бўлган эди. На-бий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинадан яҳудийларни нари қилиши ва кейинроқ Умар розиаллоҳу анҳу Хайбар, Нажрон ва Фадакдан яҳудийлар-ни сургун қилгани ва Фаластиндаги машҳур «Умария Сулҳи»ни тузганда яҳудийлар Қуддусда муқим яшамаслиги ҳақида қўйган шартларини эслаб ўтишимиз етарлидир. Шартлардаги бандида айтилган-ки: «Биз: Мадинамизда ва унинг атрофида бирорта каниса қурулмайди, деб ўзимизга шарт қўйдик, бирорта дайр (роҳибларнинг ҳужраси), қоллая ва совмаъа (иккаласи ҳам насронийлар ибодатхонаси) ҳам».(«Фатаво», 28/651. «Иқтидоус сиротил мустақим», 1/199. Муҳаммад ибн Абу Бакр, «Аҳкому аҳли зимма», 1/218) Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу айтади: «Араблар қайси шаҳарни ўзлариники қилиб олса, ажамлар учун у ерда бино қуриш, ибодатхона қуриш мумкун эмас, ноқус ҳам йўқдир».(Абу Убайдул Қосим, «Амвол», 269)

Қози Тақиюддин Субкий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уламолар Ибн Аббоснинг ушбу сўзини тутганлар ва уни Умарнинг сўзи ва қолган саҳобаларнинг сукути билан бирга ижмоъ қилганлар».(Субкий, «Фатаво Субкий», 2/391)

Бу ҳақида асарлар ҳам жуда кўп ривоят қилинган. Умар ибн Абдулазиз Урва ибн Муҳаммадга хат ёзганда: «мусулмонлар диёрида бўлган канисаларни бузиш», деб айтади. Шунда Урва бир каниса олдига келиб тўхтайди, сўнгра Ваҳб ибн Нофеъни чақиради, у Умар ибн Абдулазизнинг хатларига гувоҳ бўлади, шу каби канисани бузишига ҳам.(Абдурраззоқ Санаъоний, «Мусаннаф», 2/391.) Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шаҳарларда бўлган қадимги ва янги канисаларни бузиш суннатдандир».(Абдурраззоқ Санаъоний, «Мусаннаф», 6/60)

Муҳаммад ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уларга маъбад ва канисалар қуришга имкон берилмайди, худди Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу машҳур шартларида шарт қўйганидек, ... мана шу иш ўлкалардаги Тўрт Имомнинг мазҳабидир, шаҳар-қишлоқлардаги кўпчиликнинг маз-ҳабидир ва Аллоҳ муваффақ қилган мусулмонларнинг волийлари қилган ишларидан ва улар амалда бажарадиган амаллари мана шундай бўлган, мисол учун Умар ибн Абдулазиз кабилар, у киши мусулмонларнинг ит-тифоқи билан ҳидоят имомларидан эди».(«Аҳкому аҳли зимма», 3/1193)

Уламолар мана шу сабаблар ва далилларга биноан ислом ўлкаларида ва қолаверса вақф ҳудудларида канисаларни ва бошқа куфрий ибодат қилинадиган маъбадларни қуришни ҳаром, деб ижмоъ қилганлар. Хусусан бу ишнинг Араб жазирасида гуноҳи оғирроқ ва каттароқдир, бу ҳақида очиқ айтилган фуқаҳоларимизнинг мўътабар сўзларидан келтириб ўтиш мусулмон кишиларнинг кўнглини янада тўқ қилади:

- Абу Ҳанифанинг шогирди ва соҳиби Муҳаммад ибнул Ҳасан Шайбоний раҳимаҳумуллоҳ, айтади: «Араб ерларида бирорта каниса, маъбад ва олов ёниб турадиган (мажусий) уй қолиши мумкин эмас».(Усмон ибн Али Зайлаъий, «Табиийнул ҳақоиқ шарҳу канзул дақоиқ», 9/452)

- Имом Молик: ислом ўлкаларида насоролар канисалар қуриш мумкин эмас, деб айтармиди? - деб сўралган саволга: ҳа, Молик кариҳ кўрарди-ҳаром, деб биларди, дейилган.(Абдуссалом ибн Саъйид Саҳнун, «Мудаввонатул кубро», 3/435)

- Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ислом диёрларида бирорта каниса қурулиши ва тўпланиб ибодат қилишларини пайдо қилиш мумкин эмас».(«Умм», 4/206)

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: «На яҳудийлар ва на насронийлар: мусулмонлар эгаллаб олган диёрлардан бирорта диёрда маъбад, каниса қуриш мумкин эмас, қўнғироқ чолишлари ҳам мумкин эмас».(«Аҳкаму аҳли зимма», 3/1182)

Аҳмад ибн Абдулҳалим раҳимаҳуллоҳ «Рисолатул Қибрисия»да айтади: «Мусулмонлар иттифоқ қилганки: улар барпо қилган шаҳарларда аҳли зимма учун унда каниса қирулиши мумкин эмас... мусулмонлар яшай-диган шаҳарда ва мусулмонлар яшайдиган қишлоқда ҳам; мусулмонлар масжидлари бўлган ерда куфрнинг шиорларидан ҳеч бири зоҳир бўлиб кўриниб-эшитилиши мумкин эмас, канисалари ҳам, бошқа нарсалари ҳам».(«Фатаво», 28/635) Яна айтади: «Ким канисаларни Аллоҳнинг байтларидан деса ва унда ҳам Аллоҳга ибодат қилинади, деса, ёки яҳудийлар ва насронийлар қиладиган нарса ҳам Аллоҳ учун ибодат ва Расулига эргашиш, деб эътиқод қилса, ёки У Зот уларни ҳам яхши кўради, рози бўлади, деса, ёки уларга динларига амал қилиш учун (каниса ва маъбад қурулишига) ёрдам бериб очса, мана шулар қурбат ва тоатдир, деса, у; кофирдир».(Буҳутий, «Кашшафул қанноъ», 5/3073)

Тақиюддин Субкий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Канисаларни қуриш ижмоъ билин ҳаромдир, шунингдек уларни (бузмай) тек қўйиш ҳам».(«Субкий, Фатаво Субкий», 2/391)

Аллоҳ таолонинг ҳидоятидан кейин залолатга юришдан барчамизни сақласин, У Зот айтади: «Аниқки, Шайтон ҳидоят очиқлангандан кейин ўз кетларига қараб қайтганларга улар учун зийнатлади ва улар учун орзу берди; бунга, улар - Аллоҳ нозил қилган нарсани ёқтирмаганларга: баъзи ишда сизларга итоат қиламиз, деганлари бўлди. Аллоҳ уларнинг сирларини билади. Фаришталар уларнинг юзлари ва кетларига ураётганда уларнинг жонларини олса қандай бўлади?! Бунга сабаб; Аллоҳни ғазаблантирган нарсага эргашишлари ва Унинг ро-зилигини кариҳ кўришлари бўлди, бас уларнинг амалларини бекор қилди».(Муҳаммад: 25-28)

Умар Шоҳирнинг

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан