loader
Foto

Қуддуси шариф ва уни ҳимоя қилган мусулмонлар ҳақида Библия башоратлари

Байтул Мақдис ибодатхонаси ҳақида насронилар таълимотида айтилишича, милодий 70-йилда Рим аскарлари томонидан тўлиқ вайрон қилинганидан кейин маъбаднинг тарихи Масиҳнинг сўзларига кўра тўлиқ якунланди: "Сизларга чинини айтайин: бу ерда бирор ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади”, – деди" (Матто, 24;2)

Бироқ, Библия тизимида Байтул Мақдис ҳақидаги башоратлар умуман бошқа нарсаларни башорат қилганини кўрамиз. Қуддус ва унинг муқаддас маъбади охирзамонда Парвардигори Оламнинг ҳақиқий дини – Исломнинг ҳақлигини кўрсатадиган ва забт этиб бўлмас қалъаси бўлади. Худо,  ҳеч қачон Байтул Мақдисни ўз ҳолига ташлаб қўймаган.

Парвардигори Олам Сулаймон алайҳиссаломга ваъда берди: “Мен тоабад улуғланишим учун бу уйни танлаб, муқаддас қилдим. Бу уйдан кўзимни узмайман, қалбим у ерни маскан қилади” (2 Солномалар, 7; 15-16).

Охирги кунларда Худо Қуддуси шарифдаги Масжидул Ақсодан адашган дунёга қарши гувоҳлик беради:

1) “…Ўша куни кўп халқлар Менга қўшилиб, Менинг халқим бўладилар. ...яна Қуддусни “Ўз шаҳрим”, деб айтади. Эй одамзод, Эгамиз олдида сукут сақла. Мана, У Ўз муқаддас масканида ўрнидан турди" (Закариё, 2; 11-13). Шундай қилиб, мазкур башоратда Худо “ўша кунда” мажусий халқларга қарши гувоҳлик бериб, унинг муқаддас уйи - Қуддусдаги маъбаддан кўтарилади! Кейин, яна иккита шунга ўхшаш башорат мавжуд.

2) “Қулоқ тутинг, эй халқлар! Қулоқ солинг, ер юзида яшовчилар! Эгамиз Раббий сизларга қарши гувоҳлик беради. Муқаддас Маъбадидан Раббий гапиради” (Михо, 1; 2). “Қулоқ тутинг, эй халқлар” сўзлари шудан далолат берадики, бу воқеа Масиҳнинг 2-келиши арафасида бўлиб ўтади, чунки шундагина Худо дунёдаги барча халқларга мурожаат қилади. Мана шунда Худо, унинг азизлари ва танланган бандаларининг овозлари билан, душманларига қарши Қуддусдаги маъбаддан гувоҳлик беради.

3) “Шаҳардан кучли шовқин–сурон келмоқда! Маъбаддан бир овоз эшитилмоқда! Бу Эгамизнинг овозидир! У Ўзининг душманларига қилмишларига яраша қайтаради” (Ишаё,  66; 6). Қандай душманларга? Худонинг номи билан қасам ичмайдиган, қон қурбонликлари келтирмайдиган ва хатна қилинмаган мажусийларга! (Ҳизқиё, 44; 9).

Исо Масиҳнинг иккинчи келиши арафасида: - Байтул Мақдиснинг ҳовлиси Дажжол томонидан ишғол қилинади!

“Унинг лашкарлари Маъбад қалъасига бостириб кириб, табаррук жойни ҳаром қилишади. Кундалик қурбонликларни тўхтатиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ нарсани ўрнатишади” (Дониёр, 11; 31). Бу башоратга кўра, мажусийлар муқаддас ибодатхона ҳовлисини қуйидаги башоратда тасвирланганидек эгаллаб оладилар.

Ҳаворий Павел Дажжол ҳақида:

1.    "У ҳар қандай “худо” деб аталган ва сажда қилинган нарсага қарши чиқиб, ўзини улардан устун қўяди. Ҳаттоки, Худонинг Маъбадида ўтириб олиб, ўзини худо, деб атайди" (2 Салоникалик, 2:4). Ушбу башоратга кўра, Дажжол ўзини Парвардигори Олам қилиб кўрсатиб, муқаддас маъбадда керилиб ўтириб олади.

Энди диққат! ҳаворий Юҳанно: Маъбадда – содиқлар (мусулмонлар), ҳовлида мажусийлар бўлишини айтади!

2.    "Менга ҳассага ўхшаш бир қамиш берилиб, шундай дейилди: “Тур, Худонинг маъбадини (Ақсо масжиди майдони) ва қурбонгоҳни ўлчаб чиқ, унда сажда қилувчиларни санаб чиқ. Лекин маъбаднинг ташқарисидаги ҳовлини қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер мажусийларга берилган" (Ваҳий, 11;1-2). Маъбадни Худодан махсус диний «ҳасса» билан ўлчаш шуни англатадики: 1. Муқаддас маъбад. (Масжидул Ақсо) 2. Маъбадда ибодат қилувчилар (мусулмонлар). 3. Маъбаднинг қурбонгоҳи, булар Худонинг содиқлари (мусулмонлар) қўлида бўлади. Лекин маъбаднинг ҳовлиси, башоратда айтилганидек, мажусий-яҳудийлар томонидан эгаллаб олинади: « Унинг лашкарлари Маъбад қалъасига бостириб кириб, табаррук жойни ҳаром қилишади» (Дониёр, 11; 31).

Маъбаддаги «қурбонгоҳ» милодий 70 йил Исроил ўлимидан олдин яҳудийлар қурбонлик келтирадиган муқаддас жойдаги қоядир. 638 йилдан бошлаб муқаддас маъбад ҳам мусулмонларга қарашли бўлиб, ҳозирги вазиятдан биламизки, яҳудийлар насронийлар кўмагида мусулмонларга қарши жанг қилмоқда. Шундай қилиб, бу башорат «маъбадда сажда қилаётган мусулмонлар ва қурбонлик кетириладиган «маъбад қурбонгоҳи», улар – ҳақ Ислом динининг аломатларидир! Масиҳийларга бундай қурбонгоҳ керак эмас. Бутпараст яҳудийлар 42 ой давомида Маъбад ҳовлисида қолиши, лекин маъбадга кира олмасликари бу маъбад, шунингдек, Қуддуснинг содиқ қисми Худонинг оловли ҳимояси остида бўлишини кўрсатади. Исмоилнинг ўғиллари - Кедар ва Наваёт мусулмон арабларнинг «ўша кун»даги якуний ғалабаси Ишайода тасвирланган. "...Кедарнинг ҳамма қўй сурувлари сенга келади, Наваётнинг қўчқорлари сенга хизмат қилади. Эгамизнинг қурбонгоҳида Улар қурбонлик, деб қабул қилинади. Эгамиз Ўз уйини янада улуғвор қилади" (Ишаё,  60; 6-7). (Ишаё, 60;7 + Ҳизқиё. 40-45 гл.).

Ҳаворий Павел ўшанда нима деган эди?: - Дажжол ўзини Худо деб маъбадда (Масжидул Ақсода) ўтирадими? Ҳа, лекин у ўша Маъдад тоғида, лекин Йиғи деворига  (Стена плача) туташ қурилган бошқа маъбадда виқор билан ўтириб олади. Қандай қилиб? Қуйида ўқинг.

Дониёр Пайғамбар: яҳудийлар Исо Масиҳнинг келгунига қадар Маъбад тоғидаги Масжидул Ақсога кира олмайдилар!

Дониёр пайғамбар хабар қиладики, мужрим яҳудийлар сўнгги ҳафтада ўз қурбонликларини шариатларига кўра эмас, яъни муқаддас жойнинг ўзида эмас, балки ундан ташқарида – «маъбад қаноти»да келтиради: "Ўша вақтнинг ярми ўтгач, қурбонлик ва назрларга чек қўйиб, Маъбаднинг қанотида (йиғи деворида) макруҳ бир нарса ўрнатади. Бу нарса кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўлади" (Дониёр, 9;27). Шундай қилиб, яҳудийлар сўнгги ҳафтанинг биринчи ярмида маъбад қанотида қурбонлик келтиради, иккинчи ярмида эса – уларнинг «маъбад қаноти»даги қурбонликлари тўхтатилади ва у ерда «қаровсизлик қабоҳати» қарор топади! Маъбад қаноти нима? Бу «Йиғи девори», - Сулаймон даврида маъбадни ўраб турган ва бугунги кунгача сақланиб қолган деворнинг бир қисми – унинг олдида туриб тасаллли топа олмаётган мунис яҳудийлар йиғлайдилар ва ибодат қиладилар.

Бундан биз шундай хулоса чиқаришимиз мумкинки, ҳақиқий илоҳий маъбад, унинг муқаддас қисми ва қурбонгоҳи сўнгги кунларда яҳудийларга тегишли бўлмайди, улар ўз қурбонликларини унинг ёнида «маъбуд қанотида», яъни ундан ташқарида келтиради. Бу ҳақида инжилчи Марк ҳам башорат қилади: “Кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг ман этилган жойга ўрнатилганини кўрганингизда Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин” (Марк. 13; 14). Ушбу башоратга кўра, «қаровсизлик қабиҳлиги» ўрнатилгунга қадар Аллоҳга осий бўлган яҳудийлар ўз қурбонликларини «бўлиши керак бўлмаган жойда», яъни Мусо алайҳиссалом шариатига биноан тақиқланган жойда қурбонлик келтирадилар!

Исроилдаги Библияда келтирилган аломатлар

Маълумки, Аллоҳ таоло Библияда яҳудийларга тўқ сариқ тусдаги сигирни муайян турдаги нопокликлардан поклаш учун махсус қурбонлик сифатида келтиришни буюрган. Бундай қурбонлик келтириларди, лекин яҳудий халқи гуноҳлари учун бутун дунёга тарқалиб кетганидан сўнг, қурбонлик қилиш тўхтади ва шу кунгача қурбонлик келтирилмади (Бақара сураси, яъни сигир сурасига  қаранг). Яҳудийлар Фаластинга қайтганидан кейин Исроилда ҳали бундай бузоқ туғилмади ва айтишларича, яҳудийлар ҳатто уни сунъий йўл билан дунёга келтирмоқчи бўлган, лекин муваффақиятга эриша олмаган. Ва ниҳоят, кутилмаганда 1997 йил туғилган бир тўқ сариқ тусли бузоқ мутахассисар томонидан кўриб чиқилганидан кейин тегишли қонунларга кўра, тан олинди. Бутун Исроил ҳаяжонга келди. Яҳудийлар Маъбад тоғида бу қурбонликни келтириш зарурати Библияда башорат қилинган. Бу ҳодисалар Фаластиндаги вазиятни янада кескинлаштириб юбориши мумкин.

Дажжол кира олмайдиган масканлар

Дажжолнинг қадами барча шаҳар ва қишлоқларга етади. Лекин муққаддас шаҳарлар бўлган Макка ва Мадина бундан мустасно.

“Дажжолнинг оёғи, биронта маконга етмай қолмайди. Лекин Макка, Мадина, Байтул-мақдис ва Тур тоғи бундан мустасно. Чунки фаришталар уни бу жойлардан қувиб чиқаради”. (Имом Қуртубийнинг “Тазкира” китоби).

Абу Умома ал-Баҳилий ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Дажжол ҳақида зикр қилган вақтларида, Абу Аскарнинг қизи Умму Шурайк сўрайди:

“Эй Расулуллоҳ! (Ўша вақтда) араблар қаерда бўлади?”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: “Улар жуда оз бўлади. Аксар қисми Байтул-мақдисда бўлиб, имомлари солиҳ киши бўлади. Одамларга бомдод намозини ўқиб бериш учун олдинги (сафга) ўтмоқчи бўлганида, уларнинг олдига Исо ибн Марям алайҳиссалом тушади. Исо одамларга (имом бўлиб) намоз ўқиб бериши учун имом орқага чекинади. Исо алайҳиссалом унинг елкасига қўлини қўйиб шундай дейди: “Олдинги (сафга) ўтгин ва (одамларга имом бўлиб) бергин. Чунки сен учун (намозга) такбир айтилди”. У одамларга имом бўлиб намоз ўқийди. Намоз тугагач, Исо алайҳиссалом айтади: “Эшикларни очинглар”.

Бас, эшиклар очилади. Ташқарида Дажжол, етмиш минг Бани Исроил яҳудийлари билан турган бўлиб, ҳаммаси яланғочланган қилич ва аслаҳалар билан қуролланган бўлади. Дажжол Исони кўрган заҳоти сувда эриган туздек эрийди ва орқасига қоча бошлайди. Исо унга қарата: “Мен сенга бир зарба беришим керак. Менинг зарбамдан қочиб, қутула олмайсан”, дейди.

Исо Дажжолга Дамашқ шарқидаги “Луд” дарвозасида етиб олади ва унга зарба бериб, ўлдиради. Аллоҳ таоло Дажжол тобелари бўлган яҳудларни мағлуб этади. Улар биронта тош ёки дарахт ёхуд ҳайвоннинг орқасига яширинсалар, у тилга кириб гапиради:

“Эй Аллоҳнинг бандаси! Мана бу яҳудий (Дажжолнинг тобеларидан). Кел, уни ўлдир. Фақатгина “ғарқада” дейиладиган дарахт гапирмайди. Чунки у яҳудийлар дарахтидир”.

Шундай қилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу икки башорат мазмунига кўра, Дажжол ўз қўшини билан Қуддусдаги Ақсо масжиди ҳовлисини эгаллаб олган бўлади, лекин масжид биносининг ўзига кира олмайди. Бу Исо Масиҳнинг 2-келиши арафасида маъбаднинг мақоми ҳақида Инжил башоратига тўлиқ мос келади: маъбадда содиқлар (мусулмонлар), ҳовлида эса – мажусийлар. (Ваҳий,  11; 1-3.) Мусулмонлар ал-Ақсо ҳовлисини яҳудийларга ҳеч қачон ва ҳеч кандай сабабсиз «текинга» бермасликлари аниқ эканлиги, ал-Ақсо учун мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида кураш Исо алайҳиссаломнинг келишининг аломатларидан бири бўлади. Библиядаги башоратлар тизими айнан шунга далолат беради.

Забур: муқаддас маъбадга мужримлар, порахўрлар ва судхўрлар кирмайди!

"Эй Эгам, ким яшайди Сенинг масканингда? Ким макон топади Сенинг муқаддас тоғингда? Тўғри юриб, тўғри иш қилганлар яшайди, Юракдан ҳақ гапни айтганлар яшайди. Бошқаларга бўҳтон қилмаганлар яшайди, Дўстларига ёмонлик қилмаганлар яшайди, Қўшниларини ҳақорат қилмаганлар яшайди. Разил кимсалардан нафратланганлар яшайди, Эй Эгам, Сендан қўрққанларни иззатлаганлар яшайди, Ўзига зарар бўлса ҳам, аҳдида турганлар яшайди. Қарз бериб судхўрлик қилмаганлар яшайди. Айбсизга қарши гувоҳлик бериш учун пора олмаганлар яшайди. Буларни қилганлар тинч–омон бўлади”. (Забур, 14).

Шундай қилиб: фақат «Ким ўз кумушини ўсиш учун бермаса», яъни судхўрлик билан шуғулланмаса, Исо Масиҳнинг иккинчи келишидан сўнг муқаддас маъбадда қолиши мумкин. Худо томонидан судхўрлик сифатида тақиқланган банк фоизлари насронийликда тўлиқ рухсат этилган. Бундан келиб чиқадики: Парвардигорнинг ҳақиқий муқаддас маъбади сўнгги ҳафтада судхўрликни рад қиладиган, Аллоҳнинг номи билан қасам ичадиган (Ишаё,  65; 13-16),  ва, «пок юрадиганлар»га тегишли бўлади, яъни мусулмонларга.

Қуддуси шарифга кимлар эгалик қилган?

1. Милоддан аввалги 63 йилдан милодий 326 йилгача - мажусий Римликлар.

2. Милодий 326 йилдан 614 йилгача - Византия, насронийлар.

3. 614 йилдан 624 йилгача - мушрик форслар.

4. 624 йилдан 638 йилгача - Византия, насронийлар.

4. 638 йилдан 1099 йилгача - сунний мусулмон, араблар.

5. 1099 йилдан 1187 йилгача - насроний салибчилари.

6. 1187 йилдан 1241 йилгача - сунний мусулмонлар.

7. 1241 йилдан 1244 йилгача - насроний салибчилари.

8. 1244 йилдан  1917 йил 9 декабргача - мусулмонлар: мисрликлар ва сунний турклар.

9. 1917 йил 9 декабрдан 1948 йил 14 майгача - Британия христианлари.

10. 1967 йилдан ҳозирги кунгача - яҳудийлар, Исроил Қуддуси шарифни босиб олган. Шаҳарнинг эски, Шарқий қисмида сунний мусулмонлар истиқомат қилади ва улар қонуний равишда хусусий мулк сифатида Маъбадга эгалик қилади.

Охирги кунларда кофир яҳудийлар ўз иттифоқчилари бўлган бетавфиқ шоҳлари (Либерал дунё) билан биргаликда Қуддуси шарифнинг художўй қисмида азиз ва танланган халқини (мусулмонларни) муваффақиятсиз қамал қиладилар.

“Бундан кейин мен қурбақаларга ўхшаш учта ёвуз руҳни кўрдим. Улар аждаҳо, маҳлуқ ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган эдилар. Булар жинлар бўлиб, мўъжизали аломатлар кўрсата оларди. Улар Қодир Худонинг улуғ кунида бўладиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплагани бордилар. Масиҳнинг шундай гапларини ёдингизда тутинг: “Мана, Мен ўғри каби келяпман! Ҳушёр турган киши бахтлидир, Яланғоч юрмайин, шарманда бўлмайин деб, Кийимини тахт қилиб қўйган киши бахтлидир!” Учта ёвуз руҳ шоҳларни ибронийчада Хар–Магидўн деган жойга тўпладилар." (Ваҳий, 16; 13-16).

Биламизки, Исо Масиҳнинг 2-келиши арафасида Худонинг улуғворлиги Худо номи билан қасам ичадиган мисрликлар, қуёш мамлакати бўлган Арабистонда порлайди. Унда мусулмонлар Аллоҳ номи билан қасам ичадилар ва яҳудийларни лаънатлайдилар. “Ўша кунга келиб, Мисрдаги бешта шаҳар ханаан тилида гапирадиган бўлади. Улар Сарвари Олам олдида онт ичадилар. Бу шаҳарлардан бири “Қуёш шаҳри”, деб аталади...” (Ишаё, 19; 18 + Ишаё, 65; 13-16). Қуёш Худонинг Библиядаги бир рамзи:  «Эй Парвардигор Эгам, қуёш, қалқонсан,» (Забур, 83;12). Қолган бутун дунё бутпарастлик зулмати билан қопланади: «Мана, ер юзини зулмат қоплади, Халқларни қуюқ зулмат босди…» (Ишаё,  60; 1- 3).

Мана шу пайтда “Ҳатто Яҳудо халқи ҳам Қуддусга қарши жангга қўшилади. Унинг атрофидаги барча халқларнинг бойликлари — жуда кўп тилла, кумуш ва кийимлар ўлжа қилиб олинади” (Закариё, 14;14).

Закариё яна бир оятда Қуддуси шарифга қарши Яҳудо уруши ҳақида гап боради:

"Ўша куни Мен Қуддусни бошқа халқлар учун оғир тошдай қилиб қўяман. Уни кўтарганларнинг ҳаммаси ўзларига зарар келтирадилар. Бутун ер юзидаги халқлар унга қарши чиқиш учун бирлашадилар" (Закариё, 12;3).

Шундай қилиб, бизнинг кўз ўнгимизда содир бўлаётган, Библияда айтилган буюк белгиларни қайд қиламиз: мана ярим асрдан бери Худо лаънатлаган исёнчи Яҳудо (Малаки, 3;9) ва насроний давлатлари –қайта тикланган 3-мажусий Римнинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан Қуддуси шарифнинг Исломий қисмини тинмасдан қамал қиляпти.

“Эгамизнинг кунига оз қолди. Эй Қуддус аҳли, ўша куни мулкингиз кўз олдингизда талон–тарож қилинади. Эгамиз барча халқларни Қуддусга қарши жанг қилишга йиғади. Душманлар шаҳарни қўлга киритишади. Уйларни талаб кетишади, аёлларни зўрлашади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургунга кетади. Қолганлари эса шаҳардан ҳайдалмайди. Шундан кейин Эгамиз уруш пайти жанг қилгандай, ўша халқларга қарши жанг қилади” (Закариё, 14; 1-3).

Шаҳарнинг ярми, яъни унинг худосиз қисми, яъни яҳудий қисми милодий 70 йилда бўлганидек, қайта тикланган мажусий Рим империяси - Бирлашган Европа империяси аскарлари томонидан босиб олинади – чунки Библияга китобга кўра, ҳар бир нарса такрорланиши керак. Яна бир бор, - худди қадимда бўлгани каби, Худо лаънатлаган исёнкор яҳудийлар мажусий римликлардан, яъни мажусий европаликлардан тоғ водийсига қараб қочади: “тоғининг водийси орқали қочасизлар …” (Закариё, 14; 5).

Худонинг ўзи мусулмонлар умматини олов девори билан Қуддуси шарифда ҳимоя қилади.

“Одам ва мол–қўй кўплигидан Қуддус деворсиз бўлади. Унинг атрофида Мен Ўзим олов девордай бўламан. Ўзим шаҳар ичидаги улуғворлик бўламан” (Закариё, 2;5)

Шундай қилиб, эй яҳудийлар ва насронийлар, мана сизга Парвардигори Оламнинг кўз олдида сиз қувғин қилаётган мусулмонлар ва исломнинг ҳақлиги ва муқаддаслиги ҳақида Библияда келтирилган буюк далолатлар. Библияда Парвардигор сизни ва қолган адашган дунёни шу ҳақида огоҳлантирадики, У яҳудийлар ва насронийларнинг ҳаракатлари билан эмас, балки мусулмонларнинг қаҳрамонларча ҳаракатлари билан шуҳрат қозониши ҳақида огоҳлантиради, Довуд алайҳиссалом бу ҳақида шундай дейди: “Ўша куни Мен Қуддус аҳолисини ҳимоя қиламан. Уларнинг орасидаги энг ожизи ҳам Довуддай кучли бўлади. Довуд авлоди эса Менинг фариштамдай, худди Ўзимдай уларни бошлаб боради. Менинг режам ўша куни Қуддусга қарши чиққан барча халқларни ҳалок қилишдир” (Закариё, 12;8-9).

«Довуднинг уйи» - Маъбад тоғидаги масжид, Сулаймон томонидан Довуднинг лойиҳаси бўйича ва унинг пулларига қурилган. (1 Солномалар, 28; 11-21. + 2 Солномалар, 3;1).  

Исёнкор яҳудийлар ва уларнинг бутпараст либерал иттифоқчилари, дунё ҳумдорларидан оловли бир девор билан Қуддуси шарифни Худо томонидан ҳимоя қилишнинг мантиқи шундан далолат берадики, исёнкор яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам фақат Қуддуси шариф ва унинг масжид ҳимоячилари динини, яъни Исломни қабул қилибгина нажот топиши мумкин. Бу ерда ҳеч нарсани исботлашнинг ҳам кераги, ҳамма нарса ўз-ўзидан аён. Шунда қилиб, «ўша кун» - Қуддуси шарифнинг энг заиф ҳимоячиси бўлган мусулмон, фаластинлик ҳам Довуд алайҳиссалом каби жанг қилади. Муқаддас Ақсо масжиди, яъни Сулаймон ибодатхонаси эса, “Менинг фариштамдай, худди Ўзимдай” каби мутлақо олиб бўлмасдир! Чунки Қуддуси шариф мусулмонлари ва ўз масжидини Парвардигорнинг ўзи «оловли девор» (Закариё, 2; 5) билан ҳимоя қилади. Қандай буюк аломат!

Қуддуси шарифнинг қамал қилиниши яҳудийлар ва дунё ҳукмдорларининг мағлубияти

Эй, лаъантланган дунё ҳукмдори бўлган насронийлар, наҳотки сиз Муқаддас китобда аллақачон ўша куни дунё ҳукмдорлари узил-кесил тор-мор келтирилган бир вақтнинг ўзида - сиз Парвардигор Оламнинг Пайғамбари Довуд ва унинг фариштасини мағлуб этамиз деб ўйлайсиз: “Эгам синдирди фосиқларнинг таёғини, Ҳукмдорларнинг ҳассасини! Бу ҳасса халқларни роса урарди, Тўхтовсиз калтакларди, Халқларга ғазаб ила ҳукмронлик қиларди, Шафқат қилмай таъқиб қиларди” (Ишаё, 14; 5-6)?! Шубҳасизки, бугунги кунда дунё ҳукмдорлари бу – либерал насроний мамлакатлардир.

Ўша куни: "Қуддусга қарши уруш очган халқларнинг бошига Эгамиз қуйидаги ўлатни юборади: тирик бўлсалар ҳам танаси чириб кетади, кўзлари косасидаёқ чириб кетади, тиллари эса оғизларидаёқ чириб кетади. Ўша куни Эгамиз уларни бениҳоя даҳшатга туширади. Ҳамма ўз ёнидаги одамни ушлаб, бир–бирига қарши қўл кўтаради. Ҳатто Яҳудо халқи ҳам Қуддусга қарши жангга қўшилади. Унинг атрофидаги барча халқларнинг бойликлари — жуда кўп тилла, кумуш ва кийимлар ўлжа қилиб олинади " (Закариё, 14;12-14).

Атрофдаги халқларнинг бу талончилиги «разил подшоҳ» - Дажжол ва дунёнинг мажусийлари руҳида содир этилган, улар учун илоҳий қонун йўқ. Урушда мусулмонларга талан-тарож қилиш шариат қонунлари билан қатъиян ман этилади. "Шундан кейин Эгамиз Ўз халқи узра зоҳир бўлади, Унинг ўқи яшиндай отилади. Эгамиз Раббий бурғуни чалиб, Жанубдан келган қуюнлар орасида ҳужум қилади" (Закариё, 9;14).

Яҳудийлар Қуддус ҳимоячиларининг дини – Исломни қандай қабул қилишлари

Мусулмонлар томонидан ҳимоя қилинган муқаддас маъбаднинг сирли тарзда олиб бўлмаслигини кўриб, яҳудийлар қайсидир бир босқичда тўсатдан ҳақиқий Худога ва унинг бандаларига қарши курашаётганларини тушунишади. Чунки Худо, ниҳоят, уларнинг кўзини очади: “Ўша куни, Мен ҳар бир отни даҳшатга соламан, уларнинг чавандозларини эса жинни қилиб қўяман, — демоқда Эгамиз. — Яҳудо халқига эса Ўзим ғамхўрлик қиламан. Душманларининг отларини кўр қилиб қўяман” (Закариё, 12;4). Яҳудо уйининг ҳақиқат борасида кўзлари мана шундан кейин очилади: «Шунда Яҳудо уруғлари (князлари)  ўзларига: Менинг кучим, Қуддус аҳолисининг қудрат манбаи, уларнинг Худойи, Сарвари Оламдир, — дейдилар» (Закариё, 12;5).

Шундай қилиб, яҳудийлар ўша кун ва ўша соатда «уларнинг Худоси» (мусулмонларнинг Худоси) ҳақиқат эканини тан олади! Кўзлари очилганидан кейин,  яҳудийлар Қуддуси шариф ҳимоячиларининг дини – Исломни қабул қилишининг яна бир шубҳасиз далилидир.

Имом Маҳдий таърафидан Масжидул Ақсода аҳд сандиғи (ковчег завета) тақдим этилганидан кейин яҳудийлар Исломни қабул қилиш ҳақида

Библияда башорат қилинишича, 2600 йил олдин сирли равишда ғойиб бўлган (сакинат) аҳд сандиғи тарихи унинг – биз билганимиздек, Маъбаднинг содиқ ҳимоячилари – мусулмонлар қўлида Худонинг «оловли девори» билан ҳимоя қилинадиган Қуддуси шариф масжидида кутилмаганда пайдо бўлиши билан якун топади. Исо Масиҳнинг 2-келишидан кейин эмас, ундан аввал: “Кейин Худонинг осмондаги маъбади очилди. Маъбадда Унинг Аҳд Сандиғи кўринди. Ўшанда чақмоқ чақиб, момақалдироқ садолари янгради, зилзила бошланди, шиддатли дўл ёғди” (Ваҳий, 11; 15- 19).

Бу ерда «осмон» деганда том маънодаги осмон эмас, балки Худонинг сўзлари, Худонинг ваъзи рамзи кўзда тутилади: “Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади” (Забур, 18; 2). «Худонинг маъбади» деганда бу ерда Қуддусдаги Ақсо масжиди назарда тутилади. «Чақмоқ, овозлар, момақалдироқ, зилзилалар ва катта дўл» деганда эса – маъбад ҳимоячилар бўлган мусулмонларда аҳд сандиғи пайдо бўлиши буюк аломатига ҳамроҳлик қилувчи Худонинг мўъжизасидир. Худонинг энг ишончли ҳимоя қилинган жойида, мусулмонлар қўлида аҳд сандиғининг кутилмаган ва мўъжизавий кўриниши адашган яҳудий ва насронийларнинг бир қисми учун Ҳақиқатнинг буюк белгиси бўлади, уларнинг аксарияти бу белгидан кейин Исломни қабул қилади.

Яҳудийлар - сирли равишда милоддан аввалги 606 атрофида биринчи Бобил асирлигининг бошланиши пайтида ғойиб бўлган ва ўшандан бери беҳуда қидирилган ва ҳали топилмаган сандиқ Ақсо масжидида Имом Маҳдий томонидан тақдим этилгандан кейин Ислом динини қабул қилади. Библияда аҳд сандиғи шу сандиқ эгаси бўлган одамларда Худонинг инояти мавжудлигининг рамзи эди. Яҳудийлар фикрига кўра, йўқолган аҳд сандиғи уларга охирги кунларда ваъда қилинган Масиҳ томонидан уларга тақдим етилишига ишонишади ва бу унинг ҳақиқатининг исботи бўлади. Насронийлар аҳд сандиғини Исо Масиҳнинг 2-келишидан кейин тақдим этилишига ишонишади. Аслида бундай эмаслигини кўриб чиқамиз. Қуръони каримга кўра ҳам, Худонинг инояти аҳд сандиғи соҳиблари билан бирга бўлади. Шунинг учун Библияда ҳам, Қуръони каримда ҳам, аҳд сандиғи мусулмонлар етакчиси Имом Маҳдий томонидан тақдим этилиши қадимги Исроил шоҳи Талут (Саул) билан бўлганидек, Маҳдий ҳақиқатининг муҳим белгиси бўлади: “Пайғамбарлар уларга айтди: «Унинг подшоҳ бўлиб сайланганлигининг аломати, сизларга бир сандиқ келтиришадики, унда Парвардигорингиз томонидан хотиржамлик ва Мусо ва Ҳорун оилаларидан қолган мерос жо қилинган бўлиб, уни фаришталар кўтариб турадилар. Агар чиндан иймон эгалари бўлсангиз, бу (воқеада) сизлар учун оят-аломат бордир”. (Бақара сураси, 248). Шундай қилиб, бу оятларга кўра, фаришталар аҳд сандиғини Талутнинг қўшинига олиб келишган.

Имом Маҳдий Аллоҳ таолонинг амри билан 2,5 минг йилдан бери қидирилаётган аҳд сандиғини топади: «Маҳдий румликларга қарши жанг қилиш учун қўшин юборади. Унинг фиқҳ илми ўн олим (уламо) илмига тенг бўлади. У аҳд сандиғини Антакядаги ғордан топади»  (“ал-Фитан” Нуъайма ибн Хаммад).  Яна: “Махдий даврида Сакина (Худонинг инояти) бўлган аҳд сандиғи Тиберий кўлидан топилади ва Байтул-Мақдис (Ақсо масжди) олдига келтириб қўйилади. Яҳудийлар буни кўрганидан кейин айримларини истисно қилганда мусулмон бўлишади” (Наим Бен Хаммад. Китабуль Фитни).



Закариё пайғамбарга қайтамиз:

“Ўша куни Мен Яҳудо уруғларини ўтин орасидаги қизиб турган чўғдай, буғдой боғламлари орасидаги машъаладай қиламан”  (Закариё, 12;6). Шундан кейин Яҳудонинг чодирларини қутқариш тавсифланади; «Ваҳий»дан маълумки, яҳудийлардан 144 минг киши омон қолади (Ваҳий, 7;4-8)

Кейин Қуддуси шариф ва Маъбад мусулмон ҳимоячиларига, шунингдек, Ислом динини қабул қиладиган яҳудийларга Аллоҳнинг махсус неъмати баён қилинади: “Мен Довуд авлодига, Қуддус аҳолисига меҳр–шафқат ва ибодат руҳини ёғдираман...”  (Закариё, 12;10).

Хар–Магидўн жангидан кейин Фаластин яна асосан араб давлатига айланади

Бу Исломнинг ғалабаси демакдир

Закариё пайғамбарга кўра, Фаластин аҳлининг учдан бир қисми омон қолади: "Бутун юртда халқнинг учдан икки қисми ҳалок бўлади,— деб айтмоқда Эгамиз. — Учдан бир қисми эса тирик қолади" (Закариё, 13;8). Ер деганда Фаластин ери назарда тутилади. Исроилнинг ҳозирги аҳолиси 6 миллионга яқин бўлиб, омон қоладиган «учдан бир» қисм 2 миллионга тенг бўлади. Юҳаннонинг «Ваҳий»ига кўра, 144 минг нафар яҳудийлар, ўн икки қабиладан ўн икки минг кишидан нажот топади. Демак: Фаластиннинг қочиб кетган икки миллион туб халқидан мусулмон араблар: 2 млн – 144 минг = 1 млн. 856 минг киши бўлади. Яҳудийлар эса, 144 минг киши. Шундай қилиб, Библияга кўра, тўртинчи мусулмон мамлакати сақланади, тўртинчиси, демак бу қонуниятдир. Лекин Библияда Худонинг салтанатига йўл оладиган биронта насроний мамлакат зикр қилинмаган.

Бани Исроил фарзандлари қутқарилиши ҳақида ҳаворий Павел қуйидагича ёзади:

"Мен муҳрланган кишиларнинг сонини эшитдим. Исроил қабилаларининг барчасидан 144.000 киши муҳрланган эди: Яҳудо қабиласидан 12.000 киши, Рубен қабиласидан 12.000, Гад қабиласидан 12.000, Ошер қабиласидан 12.000, Нафтaли қабиласидан 12.000, Манаше қабиласидан 12.000, Шимўн қабиласидан 12.000, Леви қабиласидан 12.000, Иссaхор қабиласидан 12.000, Забулун қабиласидан 12.000, Юсуф қабиласидан 12.000, Бенямин қабиласидан 12.000 киши" (Ваҳий, 7;4-8).

Хар–Магидўн кунининг охири ҳақида Пайғамбар Закариё қуйидагича ёзади: "Ўша куни Қуддусдаги дод–фарёд Махидў водийсида Ҳадад–Риммон учун тутилган азадай катта бўлади. Бутун юрт аза тутади. Ҳар бир оила алоҳида аза тутади: Довуд авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Натан авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Левий авлодининг оилалари алоҳида, уларнинг хотинлари алоҳида, Шимах авлодининг оиласи ва уларнинг хотинлари алоҳида аза тутадилар. Қолган оилалар ҳам ўзлари алоҳида аза тутадилар. Уларнинг хотинлари ҳам алоҳида аза тутадилар” (Закариё, 12;11-14). Яҳудий халқининг бу буюк фожиаси бугунги кунда ўз раҳбарларининг бевафолиги туфайли содир бўлади: “Шунда Эгам бир кунда Исроилдан бошини ва қуйруғини, Хурмосини ва фойдасиз қамишини кесиб олди. Оқсоқоллар, амалдорлар бошдир, Сохта пайғамбарлар қуйруқдир. Улар бу халқни йўлдан адаштирган, Уларга эргашганлар ҳалок бўлади” (Ишаё,  9; 14 - 16).

Исроилга Худонинг таҳдидлари:

“Эгамизнинг каломи шудир: “Ўша куни отларингизни Мен йўқ қиламан, Жанг араваларингизни парча–парча этаман. Вайрон қиламан юртингиз шаҳарларини, Яксон этаман жамики қалъаларингизни”  (Михо, 5; 10 -11).

«Ўша куни» золим ва муртадлардан ташкил топган дунё иттифоқининг вайрон бўлиши ҳақида

“...Шоҳликларнинг тахтларини ағдараман, халқларнинг шоҳликларига барҳам бераман. Жанг аравалари ва уларнинг устидагиларни ағдараман. Отлар, чавандозлар йиқилади, ҳамма бир–бирининг қиличидан ҳалок бўлади” (Хаггей, 2; 22).

“...Мана, золимнинг куни битди–я! Зўравон тамом бўлди–я! Эгам синдирди фосиқларнинг таёғини,  Ҳукмдорларнинг ҳассасини!” (Ишаё,  14; 3-5).

“Эгамиз шундай демоқда: “Менинг келишимни кутинглар, Мен халқларга ҳамла қилиб, Уларни талон–тарож қиладиган кунни кутинглар. Мен қарор қилдим: халқларни йиғаман, Барча элларни тўплаб оламан. Уларнинг устига ғазабимни сочаман, Алангали қаҳримни уларга ёғдираман. Рашким ўти бутун дунёни куйдириб ташлайди. Кейин Мен барча халқларнинг нутқини ўзгартираман, Шунда улар бутларга илтижо қилмай, фақат Менга илтижо қилишади. Биргаликда Менга хизмат этишади. Олис юртлардан ихлосмандларим келишади, Ҳабашистондаги дарёларнинг нариги томонидан, Менга назрлар олиб келишади.  Эй халқим, ўша куни сизлар уялиб қолмайсизлар, Олдинлари Менга бўйсунмаганингиздан шунда хижолат тортмайсизлар. Ахир, Мен орангиздаги такаббур одамларни йўқ қиламан. Шунда Муқаддас тоғимда ўзларингизни катта тутмайдиган бўласизлар. Мен фақат камтарин ва итоаткор одамларни қолдираман. Улар Мен, Эгангизда паноҳ топадилар. Исроил халқининг омон қолганлари Ҳеч ёмонлик қилмайдилар. Улар ҳеч кимни алдамайдилар, Оғизларидан ёлғон сўз чиқмайди. Улар яйловда ўтлаб юрган қўйлардай ором оладилар, Ҳеч ким уларни безовта қилмайди” (Зафаниё, 3; 8-13).

Худога содиқ бўлган Исмоилнинг ўғиллари Кедар ва Наваёт мусулмонларига қарши курашаётган, Худонинг муқаддас тоғида ҳанузгача исёнкор яҳудийлар ва уларнинг кўкларга кўтарилган насроний иттифоқчиларига қарши Парвардигори Оламнинг энг катта айбловлари шундай.

Ғолиб чиққан Исмоил ўғиллари: Кедар ва Наваёт Қуддус Маъбадининг улуғ устунлари бўлажак!

"Ғолиб келганларни Мен Худойимнинг Маъбадида устун қиламан. Шунда улар зинҳор Маъбадни тарк этмайдилар" (Ваҳий, 3;12).

“Юртинг туя сурувларига тўлиб кетади, Мидиён, Эфахнинг бўталоқлари билан тўлади. Уларнинг ҳаммаси Шава юртидан келади,   Олтину тутатқилар олиб келади. Улар Эгамизга мадҳлар айтади. Кедарнинг ҳамма қўй сурувлари сенга келади, Наваётнинг қўчқорлари сенга хизмат қилади. Эгамизнинг қурбонгоҳида Улар қурбонлик, деб қабул қилинади. Эгамиз Ўз уйини янада улуғвор қилади” (Ишаё,  60;6-7).

Таъкидлаймиз: маъбаднинг ғолиб устуни, Қуддус ва дунё улуғворлиги насронийларнинг чўқинтириши эмас, балки Исмоил ўғиллари (мусулмон) Кедар ва Наваётларнинг қурбонлик ибодатлари бўлади! Хўш, насронийлар бу муқаддас башоратларни ўқиганларида нимага умид қиладилар? Улар Худонинг иродасини энг юқори деб ҳисоблайдиларми?

Эй Раббим, адашганларнинг кўзларини Ҳақ учун оч..!

Профессор Байматовнинг "Ислам в Библии - 200 пророчеств!" китоби асосида

Абу Муслим тайёрлади