loader

Навфал ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу

    Навфал ибн Ҳорис Қурайш карвонини қутқариш ва мусулмонлар билан жанг қилиш учун ҳозирланган мушрик қўшинида иштирок этишни истамасди. Расулуллоҳ (с.а.в) ислом динига даъват қилишни бошлаган пайтларида ҳали мусулмон бўлмаган эди. Бироқ ҳазрат Расулуллоҳ (с.а.в) ва мусулмонларга қарши чиқишни ҳам истамасди. Илк йилларда Расулуллоҳ (с.а.в)га муҳолиф ҳаракат қилган бўлсада, буни истамаган ҳолда амалга оширарди. Бироқ мушрикларнинг мажбурлаши натижасида Бадр жангида қатнашишга мажбур бўлди. Жанг сўнггида мушриклар мағлубиятга учраб, бир қанча асир бердилар. Улар орасида Навфал ҳам бор эди. Расулуллоҳ (с.а.в) буюрдилар:
-    Эй Навфал! Фидя бериб жонингни қутқар!
Навфал шундай жавоб берди:
-    Ё Расулуллоҳ! Ўзимни асирликдан қутқариш учун берадиган ҳеч
вақоим йўқ.
    Расулуллоҳ (с.а.в) табассум билан дедилар:
-    Жиддадаги ўқларингни берсангчи?
Буни эшитган Навфал ҳайрат билан:
-    Оллоҳга қасамки, Жиддадаги ўқларимни мендан ва Оллоҳдан
бошқа ҳеч ким билмасди. Мен шаҳодат қиламанки Сиз Оллоҳнинг Расулисиз!, деб мусулмон бўлдилар.
    Ҳазрат Навфал р.а. ўқларини бериб асирликдан қутулдилар. Уларнинг сони мингга яқин эди. Ўша даврда ўқ энг қийматли жанг қироли бўлгани учун нарҳи қиммат эди. Ҳазрат Навфал р.а. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг амакилари Ҳориснинг ўғли бўлиб, Баъни Ҳошимдан мусулмон бўлганларнинг энг ёши улуғи, ҳатто ёшлари ҳазрат Ҳамза ва ҳазрат Аббос р.а.лардан ҳам улуғ эди. Баъни Ҳошимдан Робиа ва Абдулшамслар унинг укалари эди. Шундан сўнг ҳазрат Навфал р.а. Маккага қайтдилар.  Бир муддат у ерда қолгач, ҳазрат Абдуллоҳ ибн Аббос р.а. билан бирга Ҳандақ жанги арафасида Мадинага Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ёнларига ҳижрат қилдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) ҳазрат Навфал ва ҳазрат Аббос ибн Абдулмутталибни қардош деб эълон қилдилар. Жоҳилия даврида улар моллари бир бўлиб, шерикчилик қилардилар, бир бирларини яхши кўрардилар. Расулуллоҳ (с.а.в) иккиси учун Масжиди Набавиянинг битиши билан уй бердилар. Ушбу уй бир девор билан иккига бўлинганди. Ҳазрат Навфал Мадинадалик пайтларида илк Макка фатҳида иштирок этдилар. Тоиф ва Ҳунайн ғазотида катта ёрдам ва маҳорат кўрсатдилар. Ҳусусан Ҳунайн ғазотида Расулуллоҳ (с.а.в)га уч мингта ўқ билан моддий ёрдам кўрсатдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) уларга шундай марҳамат қилдилар:
-    Сенинг ўқларинг мушрикларнинг суякларини қирганини
кўряпман.
    Ҳазрат Навфал р.а. Ҳунайн ғазотида Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ўнг тарафларида энг олдинги қаторда эдилар. Ислом қўшинининг олд сафлари тарқалган пайт буюк қаҳрамонлик кўрсатиб ўзи каби бир қанча қаҳрамон жангчилар билан душманга қарши ҳужум қилдилар. Мушриклар қоча бошлаган сари мусулмонлар тўплана бордилар. Натижада жанг Ислом қўшинининг зафари билан якунланди.
    Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳазрат Навфал р.а.ни ҳотирлаганларида доим ҳайр ила ёдга олардилар. Ҳазрат Навфал р.а. Расулуллоҳ (с.а.в)га улуғ муҳаббат билан боғланган, жуда кучли имон ва жасорат соҳиби эдилар. Жуда саҳий эдилар.
    Ҳазрат Навфал р.а. ҳазрат Умар р.а.нинг ҳалифалик даврида Мадинада 636 йили вафот этдилар ва жаноза намозини ҳазрат Умар р.а. ўқидилар ва Жаннатул Баъқи қабристонига дафн қилинди.

Орқага Олдинга