Имом, ҳофиз, муҳаддис, муснид, улуғ шайхларнинг охиргиларидан Абу Масъуд Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ибн Шозон Бажалий Розий Найсобурий.
362 йилда таваллуд топганлар.
Оталари - муҳаддис, зоҳид Муҳаммад ибн Абдуллоҳ - ўғилларини ёшликлариданоқ ҳадис ҳалқаларига етаклаганлар. Абу Саъид ибн Абдулваҳҳоб Розий, Абу Амр ибн Ҳамдон, Ҳусайнак ибн Али Тамимий ва Абу Тоҳир ибн Хузаймалардан ҳадис эшиттирганлар.
Ҳадис илмини ўрганишда тенгқурларидан ўзиб кетганлар.
Шунингдек, Абу Назр Муҳаммад ибн Аҳмад Шармағулий, Абу Бакр Тирозий, Абул Ҳусайн Қантарий, Абу Муҳаммад Махладий, Шофеъ Исфароийний, Абу Бакр ибн Лол, Аҳмад ибн Фирос Маккий, Абул Ҳасан ибн Жаҳзам, Ибн Форис Луғавий ва бошқалардан ҳам ҳадис ривоят қилганлар.
Тижорат мақсадида кўп сафар қилиб турганлар. Усул ва ҳадис илмининг билағони, кучли фаҳм соҳиби бўлганлар. Олимлар бу кишини: «Сиқа», - дейишган.
Бажалийдан Яҳё ибн Шуроъа, хатиб Абдулвоҳид ибн Аҳмад Ҳамадоний, Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад Журжоний, Зариф Найсобурий, тожир Абдурраҳмон ибн Муҳаммад, ҳофиз Исмоил ибн Абдулғофир ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.
449 йил муҳаррам ойида Бухорода вафот этганлар.
Яҳё ибн Манда айтадилар: «Абу Масъуд Бажалий сиқа эдилар, тижорат билан шуғулланардилар. Китоблари кўп бўлиб, ҳадис илмининг ўта билимдони эдилар».
Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан
Орқага Олдинга