loader

Мажнуннинг таърифи

Димоғдаги қувватига халал етган ё ишдан чиқган кишига жинни дейилади. Инсон ақлдаги қувват орқали яхши ишни ёмон ишдан ажратади. У қувват кетгандан кейин инсон ўзи қилаётган ишнинг натижасини чиқара олмай қолади. Ақлдаги қувватни кетишига турли сабаблар мавжуд. Жумладан, туғилганда телба бўлиб туғилади ё димоғдаги мувозанат турли бошга тушган мусибатлар сабабли муътадилликдан чиқиб кетади ё шайтон ё турли бўлмагур хаёллар бора-бора кучайиб ақлни эгаллаб олади. Натижада, ҳеч қандай сабабсиз кулиш ва қўрқиш пайдо бўлади[“Талвиҳ”да мажнунга шундай таъриф берилган. Жинни – яхши ва ёмон ишлар орасини ажратиб бергувчи, оқибатини идрок қиладиган қувватни яратилишда димоғдаги нуқсон ё димоғни бирор кўнгилсиз ҳодиса ё шайтон эгаллаб турли бўлмагур хаёллар орқали сабабсиз кулдириш ва йиғлатиш каби нарсалар туфайли аралашиб кетиши (Шомий. Ж. IV. Б. 451)
[23] Телба вақтда қўйилган талоқ тушмайди. Агар телба кишини ҳуши ўзига қайтса ва талоқ қўйса, талоғи талоқ ҳисобланади (Оламгрия. Ж. I. Б. 353).].

Орқага Олдинга