Бир кишини гап-сўзи, кийим-кечаги жойида, лекин муомалада камчилиги бор, яъни ўн сўмли нарсани беш сўмга сотиб қўяди ёки пул ишқида фойда-зиённи ўйлаб ўтирмай бирор нарсани бажаради. Жумладан, бир киши ақли паст кишига бунча бераман аёлингни талоқ қил деса, ҳеч қандай иккиланишсиз аёлини талоқ қилади. Бундай кишиларни мажнун дейилмайди. Балки, ақли паст, тентак деб айтилади. Бундай шахслар томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади[Шомий. Ж. IV. Б. 444.].
وَيَقَعُ طَلَاقُ كُلِّ زَوْجٍ بَالِغٍ عَاقِلٍ... أَوْ سَفِيهًا ) خَفِيفَ الْعَقْلِ
“Оқил, болиғ ҳар бир эрнинг талоғи воқе бўлади... гарчи ақли паст бўлса ҳам” (Раддул муҳтор).