loader

Тутқаноғи бор кишини талоқ қўйиш

Тутқаноғи бор беморнинг талоғи икки кўринишга эга. Касал ёки соғлом ҳолатда талоқ қўйиш. Касал ҳолатда, яъни тутқаноқ пайдо бўлиб, ўзини йўқотиб, нима деяётганини билмай аёлига талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди. Тутқаноғи бор одам соғлом ҳолатда аёлига талоқ қўйса, талоғи талоқ ҳисобланади[Дуррул мухтор маъа шомий. Ж. IV. Б. 438-439.].

أَمَّا الَّذِي يُجَنُّ وَيُفِيقُ فَهُوَ فِي حَالَةِ إفَاقَتِهِ عَاقِلٌ وَفِي حَالَةِ جُنُونِهِ مَجْنُونٌ

“Гоҳида мажнун бўлиб, гоҳида хушига келадиган киши хушига келган пайтида оқил ҳисобланади. Жиннилиги тутган ҳолатида мажнун ҳисобланади” (Баҳрур роиқ).

Орқага Олдинга