Юқорида баён қилиб ўтилдики, ақлни ва ҳисни кетказмайдиган даражада касал бўлган киши томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади. Лекин, ўлим тўшагида ётган киши томонидан қўйилган талоқ юқорида зикр қилиб ўтилган ҳукмлардан фарқ қилади. Бу мавзу гарчи меросга тегишли бўлсада, ўлим тўшагида ётган киши томонидан қўйилган талоқ ҳақида қуйида бироз батафсил сўз юритилади. Бу масалани ёритишдан олдин шуни тушуниб олиш керакки, ўлим тўшагида талоқ қўювчи кишини фиқҳ истилоҳида “форр (меросдан қочувчи)” дейилади, яъни аёлни меросдан маҳрум қилиш ниятида умрини охирида меросдан қочиб, аёлига талоқ қўяди. Бу ҳақда “Шомий”да: “Ўлми олдидан талоқ қўювчи кишиларга меросдан қочгани учун “фор (қочувчи)” дейилади” дейилган. Бу ўринда қўйилган талоққа қараб “форр” белгиланади. Агар ўлим тўшагида ётган киши боин ёки уч талоқ қўйган бўлса, меросдан қочувчи дейилади. Лекин, ражъий талоқ қўйса, “форр” дейилмайди. Чунки, ражъий талоқда меросдан қочишни сурати мавжуд эмас.
الْبَائِنَ قَيَّدَ بِهِ لِأَنَّ حُكْمَ الْفِرَارِ لَا يَثْبُتُ إلَّا بِهِ بَحْرٌ لِأَنَّ الرَّجْعِيَّ لَا فِرَار
“Боин талоқ қўйиши деб қайд қилиб қўйилди. Чунки. “фирор (меросдан қочишлик)” усиз собит бўлмайди. Ражъий талоқда эса, меросдан қочиш йўқ”[Шомий. Ж. V. Б. 13.].
Юриш-туришга қурби етадиган касал бўлиб, ўлимни бирор асорати бўлмаса ва шу вақтда аёлига талоқ қўйса, меросдан қочувчи дейилмайди. Чунки, талоқ қўювчи ўлим тўшагига чалинмаган.
فَلَوْ قَدَرَ عَلَى إقَامَةِ مَصَالِحِهِ فِي الْبَيْتِ كَالْوُضُوءِ وَالْقِيَامِ إلَى الْخَلَاءِ لَا يَكُونُ فَارًّا
“Таҳорат, ҳожатхонага бориш каби уйидаги ўз юмушларини бажаришга қодир бўлса, меросдан қочувчи дейилмайди”[Шомий. Ж. V. Б. 4.].
Бу борадаги асл масала шуки, яшашдан умуман умидини узадиган касалликка чалинса, ўлим тўшаги дейилади. Бу даврда эр аёлига талоқ қўйса ва аёли иддадалигида эр оламдан ўтса, аёл эрнинг меросидан маҳрум бўладими ёки мерос оладими. Бу масалани икки кўриниши мавжуд. Биринчиси, эр аёлни талабига биноан ёки ўзи хоҳлаб ражъий талоқ қўйса ва аёли иддадалигида вафот этса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди. Иккинчиси, эр аёлига боин талоқ қўйди. Бас, буни икки сурати бор. Биринчиси, аёлни талабига биноан эр хотинига боин талоқ қўйса ва аёл иддадалигида эр вафот этса, аёл меросдан маҳрум бўлади. Чунки, аёл ўз талоғини эридан талаб қилди ва ўзи қилган ишга чора йўқ. Иккинчиси, аёлни талабисиз эр аёлига боин талоқ қўйса ва аёл иддадалигида эр оламдан ўтса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди.
Аёл ражъий ёки мутлоқ талоқ қўйишни эридан сўраса, эр боин талоқ ёки уч талоқ қўйса, аёл хотинликдан чиқади. Лекин, меросхўрликдан чиқмайди. Чунки, аёл талаб қилган талоқ ражъий ёки мутлоқ талоқ эди. Мутлоқ талоқ одатда ражъийга ҳамл қилинади. Эр аёли талаб қилган нарсани хилофини қилгани учун бундай талоқ билан идда ўтирган аёлнинг эри иддасида вафот этиб қолса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди.
وَكَذَا تَرِثُ طَالِبَةُ رَجْعِيَّةٍ أَيْ فِي مَرَضِهِ كَمَا هُوَ الْمَوْضُوعُ ، وَاحْتَرَزَ بِالرَّجْعِيَّةِ عَمَّا لَوْ أَبَانَهَا بِأَمْرِهَا كَمَا يَذْكُرُ قَوْلُهُ أَوْ طَلَاقٍ فَقَطْ أَيْ بِأَنْ قَالَتْ لَهُ فِي مَرَضِهِ طَلِّقْنِي فَطَلَّقَهَا ثَلَاثًا فَمَاتَ فِي الْعِدَّةِ تَرِثُهُ إذَا صَارَ مُبْتَدِئًا فَلَا يَبْطُلُ حَقُّهَا فِي الْإِرْثِ ؛ كَقَوْلِهَا طَلِّقْنِي رَجْعِيَّةً فَأَبَانَهَا جَامِعُ الْفُصُولَيْنِ قَوْلُهُ لِأَنَّ الرَّجْعِيَّ لَا يُزِيلُ النِّكَاحَ أَيْ قَبْلَ انْقِضَاءِ الْعِدَّةِ أَيْ فَلَمْ تَكُنْ رَاضِيَةً بِإِسْقَاطِ حَقِّهَا ، بِخِلَافِ مَا لَوْ طَلَبَتْ الْبَائِنَ.
“Ражъий талоқ қилишни эридан сўраган аёл меросдан маҳрум бўлмайди. Шунингдек, аёл эридан ражъий талоқ қўйишни сўраса-ю, эр боин талоқ қилса, аёл меросдан маҳрум бўлмагани каби аёл эридан мутлоқ талоқ қўйишни сўраса ва у боин талоқ қўйса ҳамда эр аёли иддада ўтирганда вафот этса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди. Чунки, ражъий талоқ идда тугашидан илгари никоҳни кетказмайди. Лекин, аёл эридан боин талоқ қўйишни сўраса ва талоқ қўйилгандан кейин идда даврида эр вафот этса, аёл меросдан маҳрум бўлади”[Шомий. Ж. V. Б. 9.].