loader

Аёлининг ҳаммага маълум бўлган исмини қўйиб, машҳур бўлмаган исми билан талоқ қўйиш

Эр аёлнинг машҳур ва никоҳланаётганда зикр қилинган исмини қўйиб, бошқа иккинчи исмини зикр қилиб талоқ қўйса, талоқ воқе бўлади. Шарти, иккинчи исми билан ҳам аёл чақириладиган ва у ном зикр қилинса, у аёл тушуниладиган бўлиши лозим. Агар эр айтиб талоқ қўйган исм билан у аёл танилмаса ёки қасд қилинмаса, талоқ воқе бўлмайди.

رَجُلٌ قَالَ امْرَأَتُهُ عَمْرَةُ بِنْتُ صُبَيْحٍ طَالِقٌ وَامْرَأَتُهُ عَمْرَةُ بِنْتُ حَفْصٍ وَلَا نِيَّةَ لَهُ لَا تَطْلُقُ امْرَأَتُهُ، وَإِنْ كَانَ صُبَيْحٌ زَوْجَ أُمِّ امْرَأَتِهِ وَكَانَتْ تُنْسَبُ إلَيْهِ وَهِيَ فِي حِجْرِهِ إلخ الْأَصْلُ أَنَّهُ مَتَى وُجِدَتْ النِّسْبَةُ وَغَيَّرَ اسْمَهَا بِغَيْرِهِ لَا يَقَعُ لِأَنَّ التَّعْرِيفَ لَا يَحْصُلُ بِالتَّسْمِيَةِ مَتَى بَدَّلَ اسْمَهَا لِأَنَّ بِذَلِكَ الِاسْمِ تَكُونُ امْرَأَةً أَجْنَبِيَّة".

“Бир кишинг аёли Умра бинти Ҳафс бўлса ва у: “Умра бинти Субайҳ талоқ” деб, талоқ қилса, талоқ қилиш вақтида талоқ нияти бўлмаса, талоқ тушмайди. Чунки, аёлининг исми аслида Ҳафс қизи Умра эди. Агар Субайҳ хотининг онасини эрини (иккинчи) исми бўлса ҳам ва унинг қарамоғидалигида унга нисбат бериладиган бўлса ҳам (аёлига талоқ воқе бўлади).... Аслида қачон нисбат топилиб, аёлнинг исми бошқасига ўзгартирилса, талоқ воқе бўлмайди. Чунки, танишлик эр аёлининг исмини ўзгартириб айтганда, аёлнинг кимлиги аниқ бўлмай қолади. Зеро, ўша (ўзгарган) исм билан аёл бегона аёл бўлиб қолади”.

Орқага Олдинга