loader

Аёлларидан бирини талоқ қилиш учун чақирса, бошқа аёли жавоб берса

Бир кишини Зайнаб ва Умра аёллари бўлиб, аёли Зайнабга талоқ қўйиш учун чақирса, Умра жавоб берса, эр сенга уч талоқ деса, жавоб берувчи аёлга, яъни Умрага уч талоқ воқе бўлади. Агар ҳали Умрага никоҳланмаган бўлса, эрни айтган талоғи ботил бўлади ва ҳеч кимга талоқ тушмайди. Ҳа, агар эр мен бу билан Зайнабга талоқ қўйишни ният қилгандим деса, Зайнабга ҳам талоқ воқе бўлади. Агар эр: “Эй, Зайнаб” деса ҳеч ким жавоб бермаса, эр: “Сен талоқсан” деса, Зйнабга талоқ тушади.

رَجُلٌ لَهُ امْرَأَتَانِ زَيْنَبُ وَعُمْرَةٌ فَقَالَ يَا زَيْنَبُ فَأَجَابَتْهُ عُمْرَةُ فَقَالَ أَنْتِ طَالِقٌ ثَلَاثًا طَلُقَتْ الْمُجِيبَةُ وَلَوْ قَالَ نَوَيْت زَيْنَبَ طَلُقَتَا هَذِهِ بِالْإِشَارَةِ وَتِلْكَ بِالِاعْتِرَافِ كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَلَوْ قَالَ يَا زَيْنَبُ أَنْتِ طَالِقٌ فَلَمْ يُجِبْهُ أَحَدٌ طَلُقَتْ زَيْنَبُ.

“Бир кишини Зайнаб ва Умра номли аёллари бўлса, аёли Зайнабни чақирса, Умра жавоб берса, эр сенга уч талоқ деса, жавоб берувчи аёлга уч талоқ воқе бўлади. Агар эр Зайнабни ният қилгандим эеса, иккала аёл ҳам талоқ бўлади. Улардан бири ишора билан бошқаси эътироф билан талоқ бўлади. “Хулоса”да ҳам шундай дейилган. Агар эр: “Эй, Зайнаб сенга талоқ” деса, ҳеч ким жавоб бермаса, Зйнаб талоқ бўлади”.

Орқага Олдинга