Аёл кишига ҳомиладор ҳолатида талоқ қўйилса талоқ тушади. Бунда яқинлик қилгандан кейин ҳам талоқ қилиш мумкиндир. Лекин, ҳомиладор аёлга суннат тарзда талоқ қилиш шундай бўладики, ҳар ойда биттадан талоқ бериб боради ва уч ойда уч талоқ воқе бўлади. Ҳомиладор аёлга бирданига уч талоқ қўйиш ёки бир мажлисда уч талоқ қўйиш бидъат ҳисобланади.
وَطَلَاقُ الْحَامِلِ يَجُوزُ عَقِيبَ الْجِمَاعِ وَيُطَلِّقُهَا لِلسُّنَّةِ ثَلَاثًا يَفْصِلُ بَيْنَ كُلِّ تَطْلِيقَتَيْنِ بِشَهْرٍ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ وَأَبِي يُوسُفَ.
“Ҳомиладор аёлни яқинлик қилинганидан кейин талоқ қилиш жоиздир. Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳиматуллоҳи алайҳ наздиларида у(аёл)га ҳар икки талоқ орасини бир ой билан ажратиб уч талоқ қўйишлик суннатга мувофиқдир”.