Тафвизут талоқнинг "ихтиёр қил", "ишинг қўлингда" каби икки суратини зикр қилгандан кейин машияту талоқ, яъни "қачон хоҳласанг ўзингни талоқ қил" деган мавзуда бироз баҳс юритамиз. Машиату талоқ тафвизут талоқнинг уч сурати усуллар, қоидалар, жузъий масалалар, шартлар ва эр томонидан нечта талоқ аёлга топширилган бўлса, ўшанча талоқ қўя олиш ҳамда эр томондан аёлга берилган талоқ ихтиёрини эр қайтариб ололмаслик каби масалаларда бир хилдир. Масалан, эр аёлига талоқни тафвиз қилса, аёл учун ўзига-ўзи талоқ қўйиш ихтиёри мажлис доираси билан чекланади. Мажлис аёлда ўзгариши билан талоқ ихтиёри қолмайди.
وَلَا يَمْلِكُ الزَّوْجُ الرُّجُوعَ عَنْ التَّفْوِيضِ سَوَاءٌ كَانَ لَفْظَ التَّخْيِيرِ أَوْ بِالْأَمْرِ بِالْيَدِ أَوْ طَلِّقِي نَفْسَك لِمَا قَدَّمْنَا أَنَّهُ يَتِمُّ بِالْمِلْكِ وَحْدَهُ مِنْ غَيْرِ تَوَقُّفٍ عَلَى قَبُولٍ وَأَنَّهُ تَمْلِيكٌ فِيهِ مَعْنَى التَّعْلِيقِ…… فَبِاعْتِبَارِ التَّمْلِيكِ تَقْيِيدٌ بِالْمَجْلِسِ.
"Эр "ишинг қўлингда" ёки "ўзингни-ўзинг талоқ қил" деган лафзлар билан талоқ қўйиш ихтиёрини аёлига берганидан кейин сўзини қайтариб олишга эр молик бўлмайди. Чунки, талоқ қўйиш ихтиёрини аёлга беришлик аёлни қабул қилишига тўхтаб турмай эр ихтиёрни топширишга молик эканлиги ва бу нарса таълиқ маъносидаги эр томонидан аёлга милк қилиб беришлик эканлиги туфайли тўлиқ адо бўлаверади.... Мулк қилиб бериш эътибори билан мажлисга қайдланди" (Баҳрур роиқ).
Зикр қилинган учинчи сурат аввалги икки суратдан баъзи жузъий масалаларда фарқланади. Масалан, талоқ ихтиёри ўзида бўлган аёлнинг ихтиёри мажлис билан чегараланади. Мажлис ўзгариши билан ихтиёр ҳам тугайди. Лекин, машият (хоҳиш) сўзига "қачон", "қайси вақт", "қайси замон" каби муайян вақтга далолат қилмайдиган лафзларни қўшиб айтилса, ихтиёр мажлисга чегараланмайди. Масалан, эр аёлга: "Хоҳласанг ўзингни-ўзинг талоқ қил" дейиш ўрнига "қачон хоҳласанг ёки қайси вақт хоҳласанг ёки қайси замон хоҳласанг ўзингни-ўзинг талоқ қил" деса, аёлнинг ихтиёри мажлисга чегараланмайди. Чунки, ушбу лафзлар умумий вақтга далолат қилади. Уларга хилоф ўлароқ, "ин (агар)", "кайфа (қандай)", "ҳайсу (қайда бўлмасин, қаерда бўлмасин)", "кам (қанча)", "айна (қаерда)", "айнама (қаерда бўлмасин)" каби умумий вақтни ифодаламайдиган лафзлар билан талоқ ихтиёри аёлга топширилса, ихтиёр мажлисга чегараланади.
وَهُوَ يَقْتَصِرُ عَلَى الْمَجْلِسِ وَإِذَا زَادَ مَتَى شِئْت كَانَ لَهَا التَّطْلِيقُ فِي الْمَجْلِسِ وَبَعْدَهُ لِأَنَّ كَلِمَةَ مَتَى عَامَّةٌ فِي الْأَوْقَاتِ فَصَارَ كَمَا إذَا قَالَ فِي أَيِّ وَقْتٍ شِئْت وَمُرَادُهُ مِنْ مَتَى مَا دَلَّ عَلَى عُمُومِ الْوَقْتِ فَدَخَلَ إذَا…وَدَخَلَ حِينَ قَالَ فِي الْمُحِيطِ. وَلَوْ قَالَ: حِينَ شِئْت فَهُوَ بِمَنْزِلَةِ قَوْلِهِ إذَا شِئْت لِأَنَّ الْحِينَ عِبَارَةٌ عَنْ الْوَقْتِ ا هـ. وَقَيَّدَ بِمَا يَدُلُّ عَلَى عُمُومِ الْوَقْتِ احْتِرَازًا عَنْ أَنْ وَكَيْفَ وَحَيْثُ وَكَمْ وَأَيْنَ وَأَيْنَمَا فَإِنَّهُ يَتَقَيَّدُ بِالْمَجْلِسِ.
"Талоқни мулк қилиб бериш мажлисга чегараланади. Агар эр сўзида "Қачон хоҳласангни" зиёда қилса, аёл ўзини-ўзи мажлисда ҳам ва мажлисдан кейин ҳам талоқ қилиши мумкин. Чунки, мата (қачон) калимаси барча вақтларда тегишли бўлиб. Гўёки, қайси вақт хоҳласанг ўзингни талоқ қилавер деган бўлди. Эрнинг "мата ма (қачон)" лафзидан мурод вақтнинг барчасига далолат қилишидир. Бас, унга "иза (қачон)" лафзи ҳам киради. "Муҳит"да "ҳийна (қайси пайт)" лафзи ҳам унга киритилган. Эрнинг "ҳийна шеъта (хоҳлаган пайтингда)" деган қавли "иза шеъта (қачон хоҳласанг)" лафзини ўрнидадир. Чунки, ҳийна вақтдан иборатдир. Мусанниф умумий вақтга далолат қилиши деб қайд қилди. Бу билан "ин", "кайфа", "ҳайсу", "кам", "айна", "айнама" лафзларидан эҳтироз қилди. Чунки, бу сўзларни айтиб талоқни топширилса, талоқ қўйиш мажлисга қайдланади" (Баҳрур роиқ).