Юқорида, аёлга талоқ қўйиш ихтиёри эр томонидан берилса, у ихтиёрдан ўша мажлис доирасида фойдалана олади дейилди. Лекин, баъзи талоқни топшириш шаклларида ихтиёр мажлисга чекланмайди. Шундай шакллардан бири талоқни бир ишга таълиқ қилиб аёлга топширишдир. Масалан, фалон ишни қилгунингча сенда ўзинга-ўзинг талоқ қилиш ихтиёри бор ёки эр аёлга: "Овқат ейишдан олдин ўзинга-ўзинг талоқ қўйиш ихтиёри бор" деди. Бас, аёлда овқатни егунича талоқ ихтиёри боқий туради. Агар талоқ ихтиёри топширилган мажлис тугашидан олдин аёл таъомланса, бас унга топширилган талоқ ихтиёри хатм бўлади. Агар мажлис тугагандан кейин овқатланса, бас ихтиёр овқатланган вақтгача боқий қолади, яъни мажлис тугаши билан талоқ ихтиёри хатм бўлмайди. Балки, мажлисдан кейин овқатланган вақтгача талоқ ихтиёри боқий қолади.
بِخِلَافِ مَا إذَا عَلَّقَهُ بِشَيْءٍ آخَرَ مِنْ أَفْعَالِهَا كَالْأَكْلِ فَإِنَّهُ لَا يَقْتَصِرُ عَلَى الْمَجْلِسِ نَهْرٌ.
"Шуни хилофи ўлароқки, агар эр ейиши каби аёл қиладиган ишлардан бирортасига талоқ қилиш ихтиёрини таълиқ қилса, у мажлисга чегараланмайди. "Наҳр"да шундай дейилган" (Раддул муҳтор).